Ижтимоий психологик диагностика ва сўров усуллари - Ижтимоий психологик диагностика ва сўров усуллари
- Сўров методлари ижтимоий психологияда жуда кенг тарқалган усуллардан. Бу – бевосита ёки бавосита йўл билан оғзаки ёки ёзма тарзда маълумотлар олиш усулидир. Унинг натижасида одамларнинг у ёки бу ижтимоий ҳодиса, қонуният ёки шахс тўғрисидаги фикрлари, баҳолари, установкалари, онгга ўрнашиб қолган фикрлари – стереотиплари аниқланади. Сўровнинг иккита асосий тури мавжуд:
- интервью
- анкета.
- Биз, одатда, журналистлар томонидан сўроққа тутилган одамлар савол-жавобларини кўришга ўрганиб қолганмиз. Бу оддий интервью бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг у ёки бу ҳодисасига нисбатан ижтимоий фикр ўрганилгандагина ишлатилади. Лекин психологик интервью бироз мураккаброқ жараён. Чунки бунда бевосита мулоқот жараёнида инсонларнинг юракларидаги яширин фикрлари, ҳодисаларга субъектив муносабатлари, ўтмиш хотиралар ва уларнинг талқини орқали жуда муҳим ҳаётий фактлар аниқланади. Журналистдан фарқли, психолог интервью жараёнини эркинроқ олиб боришга, максимал тарзда шахсий фикрни ажратиб олишга интилади. Шу боис, олдиндан айнан қандай жавоблар олишини билмайди. Психолог ана шундай интервьюни гуруҳ шароитида ҳам ўтказиши мумкин. Бунда мулоқот мунозара – дискуссия шаклида ўтказилиб, диагност фикрларни умумлаштириб, охирида ўзига зарур маълумотни тўплаб олади. Лекин бу жараён осон эмас. Мисол учун Ўзбекистон ТВдаги “Баҳс”, “Мен нечун севаман Ўзбекистонни”, “Азизим”, “Оддий ҳақиқатлар” каби кўрсатувлар гуруҳ шароитидаги сўровга мисол бўла олади.
- Ёпиқ анкета саволларига берилиши мумкин бўлган жавоблар олдиндан кўрсатилади. Масалан: “Корхонангиз истиқболи нималарга кўпроқ боғлиқ?
- а) меҳнат унумдорлигининг ошишига;
- б) малакали кадрлар сонига;
- в) раҳбарлик усулубининг такомиллашувига;
- г) ташқи инвестицияларнинг дадил жалб этилишига;
- д) иш шароитларининг яхшиланишига;
- е) янги технологиялар ва асбоб-ускуналарга;
- ж) яна (ёзинг)____________________”
- Анкеталарга қўйиладиган асосий талаблардан бири – унга киритилган саволларнинг ҳамма учун тушунарли бўлишидир. Шунингдек, саволларнинг ва уларга берилган жавобларнинг максимал тарзда қисқа бўлиши ва анкетанинг ҳажм жиҳатдан жуда катта бўлмаслиги респондент вақтини кўп олмаслигини кафолатлайди. Бундан ташқари, ижтимоий-психологик феноменлар ўрганилаётганда, ҳар бир савол ўз ўрнида киритилиши, у мазмунан кишида шубҳа уйготмаслиги, самимий жавобга чорлаши лозимдир. Баъзан анкеталардаги саволлар савиясини пастлиги текширувчининг енгилтаклигини баҳолаб, жиддий жавоб ололмаслик ҳолатларини ҳам келтириб чиқаради. Масалан, баъзан умуман одобсиз саволлар берилади: “Мусиқани ёқтирасизми?”, “Ота-онангизни севасизми?” каби. Ёки баъзида узундан-узун саволларнинг берилиши респондент ўзидан нимани хоҳлашаётганликларини ҳис қилиш даражасини пасайишига хизмат қилади. Шунинг учун ҳам психологик текширувларда ўринли, маъноли, жўяли саволлар тузиш, уларнинг бирин-кетинлиги ва тартиби масаласига катта аҳамият беришлиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |