4. КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИ МАМЛАКАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ... /
ракли фанларни университетдан кура яхширок билади. Талабани
мажбурлаб хонада олиб
утириш
мумкин, лекин унинг фикр ва
эътиборини хонада ушлаб утириб булмайди. Яъни, у барибир узи
хохлаган нарсасига эътибор беради, хохламаган нарсасига эса йук.
Имтихонлардан эса бир амаллаб утиб олишга харакат килади. Бун-
дан кимга нима фойда? Аксинча бундай холатлар канчадан-канча
ресурслар, маблаглар, инсонлар вакти бехуда
сарфланишига сабаб
булади. Бу олий таълим тизимида коррупция холатларига хам сабаб
булиши мумкин.
Кредит-модуль тизимига утишнинг мухим жихатларидан яна
бири бу укув дастурига танлов фанларининг кириб келишидир. Унга
кура талабалар укишнинг дастлабки йилларида сохага оид асосий,
умумкасбий фанларни узлаштириб, соха буйича умумий билимни
эгаллаб олганларидан сунг, улар энди сохага оид махсус фанларни
уз кизикишларидан келиб чикиб узлари танлаш имкониятига эга
буладилар. Бунда ОТТ талабаларга
укув йили давомида таклиф
килинаётган танлов фанларнингруйхатини ва улар хакида батафсил
маълумот такдим этади. Талабалар эса ушбу руйхат ва маълумотлар
асосида узлари кизиккан фанларни танлайдилар. Бу жараён хар бир
талаба узининг бакалавр ёки магистратура укиш дастурини маълум
маънода узи шакллантиришга имкон яратади. Яъни, гурухда 50
нафар талаба булса, уларнинг хар бири уз кизикишларига кура уз
укиш дастурларига эга булади.
Танлов фанлари микдори курсдан-курсга купайиб бориши
зарур. Чунки талаба курсдан-курсга утган сари, мутахассис сифа-1
тида шаклланиб ва унда мустакил карор кабул килиш кобилияти
хам юксалиб боради. ОТТлар аста-секинлик билан талабларга уз;
факультетларидан ташкарида, яъни бошка факультетлардан хам i
танлов фанлари олишга имконият яратишлари зарур.
Танлов фанлари амалиёти нафакат талабалар узлари хохлаган!
йуналиш буйича чукуррок билим олишга имконият яратади, балки
ОТТ укув дастуридаги фанлар таркиби табиий равишда сарала-
ниб боришига хам хизмат килади. Чунки, талабалар кизикиш ва
эхтиёжларига жавоб бермайдиган
фанлар аста-секинлик билан
4. КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИ МАМЛАКАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ... J
дастурни тарк этиб, фанлар руйхатини иктисодиёт, давр талаблари
ва талабалар кизикишларига мос фанлар эгаллай бошлайди. Бундан
ташкари фан узига етарли миадорда талабаларни жалб кила оли-
ши учун укитувчи доимий равишда уз устида ишлаши, талабалар
учун фаннинг ахамиятини саклаб колиши, дарсларнинг сифатини
доимий равишда яхшилаб бориши зарур. Акс холда ушбу фан укув
дастуридан чикиб кетиши ва натижада укитувчи уз ишини йукотиб
куйиши мумкин. Бу жараён дарслар
сифатининг яхшиланишига
хизмат килади.
Ганлов фанлари амалиёти ривожланган давлатларда узини
исботлаган амалиётдир. Улардаги фан тараккиёти, иктисодиёт
даражаси, мутахассисларнинг салохияти таълимдаги айнан шу
жихат билан боглик булса ажаб эмас. Чунки талаба узи хохлаган,
кизиккан фан ва йуналишларни яхширок узлаштиради ва унда катта
муваффакиятларга эришиши мумкин.
Шуниси аникки, кредит-модуль тизимининг тарихи,
унинг
пайдо булиши танлов фанлари амалиёти билан чамбарчас боглик.
Яъни, кредит-модуль тизимининг юзага келишига танлов фанлари
амалиёти сабаб булган.1 Шундай экан, агар ОТТ узида кредит-
модуль тизимини жорий этсада, лекин укув дастурларига танлов
фанларини
олиб кирмаса, ушбу ОТТ том маънода кредит-модуль
тизимида фаолият юритяпти, дейиш кийин.
Do'stlaringiz bilan baham: