Асосий ривожланиш тенденция ва йўналишларини аниқлаб олиш муҳим аҳамият касб этади


§ 1.4. Халқаро меҳнат тақсимоти ва унга таъсир этувчи омиллар



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/143
Sana29.11.2022
Hajmi2,81 Mb.
#875164
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   143
Bog'liq
ЖИ ва ХИМ дарслик

 
§ 1.4. Халқаро меҳнат тақсимоти ва унга таъсир этувчи омиллар 
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатларнинг моҳияти, маъносини 
кўрсатувчи асосий кўрсаткичлардан бири халқаро меҳнат тақсимотидир. Дунёнинг барча 
мамлакатлари у ёки бу жиҳатдан халқаро меҳнат тақсимотига (ХМТ) қўшилган. Унинг 
чуқурлашуви илмий-техника инқилобининг (ИТИ)нинг таъсири остида бўлган ишлаб 
чиқариш кучларининг ривожланишидан келиб чиқади. 
Халқаро меҳнат тақсимотида иштирок этиш давлатларга қўшимча иқтисодий самара 
бериб, ўз эхтиёжларини энг кам ҳаражатлар билан тўлиқроқ қондириш имконини беради. 
Меҳнат тақсимоти – бу тарихан белгиланган ижтимоий меҳнат тизимидир. У жамият 
ривожланиши жараёнида фаолиятнинг сифат жиҳатдан дифференциацияси натижасида 
келиб чиқади. 
Меҳнат тақсимоти турли шаклларда намоён бўлади. Халқаро иқтисодий муносабатлар 
курсида халқаро меҳнат тақсимоти ўрганилади. 
Халқаро меҳнат тақсимоти моҳияти ишлаб чиқариш жараёнининг меҳнат фаолиятини 
турли шаклларининг ихтисослашуви ва уларнинг кооперациялашувида, ўзаро ҳамкорлигида 
намоён бўлади. Меҳнат тақсимотини фақат ажратиш жараёни сифатида эмас, балки, жаҳон 
миқёсида меҳнатни бирлаштириш йўли сифатида ҳам кўриш мумкин. 
Халқаро меҳнат тақсимоти давлатлар ўртасида меҳнатнинг ижтимоий-худудий 
тақсимотининг даражаси ҳисобланади. У алоҳида бир давлатлар ишлаб чиқаришларининг 
ихтисослашувига асосланади. 
Жаҳон хўжалигини ривожлантириш учун биринчи навбатда ишлаб чиқаришда меҳнат 
унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришда самарадорликни кўтариш, шунингдек ишлаб 
чиқаришда ҳаражатларни камайтиришга интилиш зарур. Халқаро меҳнат тақсимотини 
ривожланиши жараёнида асосий нарса, бу шу жараённинг ҳар бир иштирокчиси ўзининг 
ХМТдаги иштирокидан иқтисодий фойда қидириши ва топишидир. 
Ҳар қандай давлатнинг халқаро алмашув жараёнида халқаро меҳнат тақсимотининг 
устунликларини амалга ошириши – биринчидан, экспорт қилинаётган товар ва 



хизматларнинг ташқи ва ички бозор нархларидаги фарқни олиш; иккинчидан, арзонроқ 
бўлган импортдан фойдаланиб, миллий ишлаб чиқаришдан воз кечган ҳолда ички 
ҳаражатларни камайтириш имконини беради. 
Жаҳон хўжалигини тизим сифатида кўриб чиққанда ХМТни бу тизимни ташкил қилган 
бирлаштирувчи асос деб кўриш мумкин. 
Жаҳон иқтисодиётида саноати ривожланган давлатларнинг ишлаб чиқариши кўп 
ҳолатларда ташқи истеъмолчиларга, ички талаб эса импортга йўналган бўлади деб тахмин 
қилинса, ривожланаётган давлатларда эса ички бозорнинг нисбатан тез, лекин экстенсив 
кенгайиши тахмин қилинмоқда. 
Хуллас, XX-XXI асрлар бўсағасида жаҳонда мисли кўрилмаган иқтисодий, сиёсий, 
ижтимоий жараёнлар рўй берган бўлиб, улар албатта халқаро меҳнат тақсимотини 
ривожланишига ўзининг сезиларли таъсирини кўрсатган эди. 

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish