Асосий ривожланиш тенденция ва йўналишларини аниқлаб олиш муҳим аҳамият касб этади



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/143
Sana29.11.2022
Hajmi2,81 Mb.
#875164
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   143
Bog'liq
ЖИ ва ХИМ дарслик

Амалдаги иқтисодий сиёсат 
Меркантилизм намоёндалари дунёқарашлари билан асосланган амалий иқтисодий 
сиёсат кимматбахо металларни ишлатиш ва айирбошлаш устидан давлат назоратини 
ўрнатилишига олиб келди. Ҳукумат хусусий шахслар томонидан олтин ва кумушни четга 
олиб чиқишни таъкиклаб куйишга ҳаракат кила бошлади. Қўлга тушиб колганлар турли 
жазоларга, хаттоки ўлим жазосигача маҳкум килинди. 
Ҳукумат ташки савдони амалга ошришни алохида йуналишлар бўйича ва алохида 
компанияларгагина рухсат берарди. Бу компанияларнинг асосий вазифаси савдо балансини 
ижобий колдикка эришишини таъминлаш ади. Уша пайтда вужудга келган савдо 
монополиялари —«Hudson Bay Company» ва «Dutch East India Traiding Company» — бир 
нача ўн йиллаб, XVIII асрнинг ўрталаригача фаолият олиб борди. Бундан ташкари, ҳукумат 
экспортга субсидиялар ажратган, исътемол товарлар импортига божхона божлари жорий 
этган, айни пайтда экспорт товарга айлантириш мумкин булган хом ашё импортига бож 
жорий этилмаган. 
Меркантилистларнинг халқаро савдо назарияси учун сезиларли ҳиссаси шундаки, улар 
мамлакатнинг иқтисодий тараккиётида халқаро савдонинг аҳамиятини кайд этдилар ва уни 
ривожлантириш моделларидан бирини ишлаб чикдилар. Улар замонавий иқтисодиётда 
ишлатиладиган тўлов баланси тушунчасини биринчилардан бўлиб изоҳлаб беришган. 
Меркантилистлар дунёкарашларининг чегараланиб колганлиги шундаки, улар бир 
мамлакатнинг бойиши факатгина у савдо олиб бораётган бошка мамлакатнинг 
камбагаллашуви хисобига юз бериши мумкин деб хисобладилар, халқаро иқтисодиёт 
ривожланиб боришини, бинобарин мамлакатнинг ривожланиши мавжуд бойлик чегарасида 
эмас, балки бу бойликни купайтириш хисобига ҳам юз бериши мумкинлигини тушуна 
олмадилар. Бирок бир мунча кейинрок вужудга келган физиократлар таълимотларидан 
фаркли уларок, меркантилистларнинг карашлари илмий тафаккурни халқаро иқтисодиётда 
классик мактаб гоялари томон ундади. 
Меркантилистлар мактаби иқтисодиётда бир юз эллик йил хукмронлик кидди. Бунинг 
натижасида XVIII асрнинг бошларига келиб, халқаро савдо барча мумкин булган, баъзан 


14 
умуман сунъий чеклашлар тури билан ураб ташланди. Турли давлатлар томонидан ишлаб 
чикилган савдо коидалари нафакат ўзаро савдо йўлига улкан ғов 
бўларди, балки тугилиб 
келаётган капиталистик ишлаб чиқариш эхтиёжларига ҳам мое келмас эди. 
Инглиз иқтисодчиси Давид Хьюм “нарх-олтин-оқимлар” ўзаро таъсири механизмини 
ишлаб чқиш орқали биринчилардан бўлиб меркантилистларга зарба берди. У 
меркантилистларнинг, мамлакат ўзида мавжуд олтин миқдорини чексиз кўпайтириб бориши 
мумкин, бу унинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигига таъсир кўрсатмайди, деган 
фикрларининг нотўғрилигини кўсатиб берди.
Давид Хьюм савдо балансини ижобий қолдиқда ушлаб туриш натижасида олтиннинг 
оқиб кириши мамлакат ичида пул таклифининг ортишига, иш ҳақи ва нархларнинг 
кўтарилишига олиб келиши мумкинлигига ўз эътиборини қаратди. Нархларнинг ошиши 
натижасида мамлакатнинг рақобатбардошлиги пасаяди. Аксинча, олтиннинг чиқиб кетиши 
мамлакат ичида пул таклифининг камайишига, иш ҳақи ва нархларнинг пасйишига олиб 
келади ва мамлакат рақобатбардошлиги ортади. Бинобарин, мамлакат савдо баланси 
қолдиғини ҳамиша ижобий ҳолатда ушлаб тура олмайди – бунга ички иқтисодий омиллар 
йўл қўймайди. Олтиннинг ҳаракати миллий иқтисодиётларни созлаб турадиган нозик 
механизм ҳисобланади, бунинг натижасида экспорт миқдори импорт миқдори билан 
тенглашади ва савдо қолдиғи нолга айланади.
Бу тамойил қуйидагиларга асосланиб ишлаб чиқилган: Муомаладаги пул миқдори 
билан нарх даражаси ўртасида тўғридан тўғри боғлиқлик мавжуд; Ҳар икки мамлакатда 
тўлиқ бандлик ҳукмрон; Сотиладиган товарларга талаб нарх бўйича эгилувчан; Товарлар 
бозорида ҳам, ишлаб чиқариш омиллари бозорида ҳам соф рақобат ҳукмрон; Миллий валюта 
олтинга, олтин миллий валютага эркин айирбошланади.
Мана шу шартлар бажарилганда савдо балансининг мувозанатлашуви автомат равишда 
юз беради.
Шундай қилиб, меркантилистлар биринчи бўлиб халқаро савдонинг ўзига хос 
моделини таклиф этдилар. Улар мамлакатнинг бойлиги мамлакатда мавжуд бўлган олтин ва 
кумуш миқдори билан боғлиқ деб ҳисобладилар. Меркантилистлар товарларни мамлакатга 
олиб киришга нисбатан уларни четга қўпроқ олиб чиқиш, экспортни кўпайтириш ва 
импортни қисқартириш учун ташқи савдони тартибга солиш, четга хомашё олиб чиқишни 
кескин чегаралаш ёки таъқиқлаш, хомашёларни четдан божларсиз импорт қилишга рухсат 
бериш, колонияларнинг метрополиядан ташқари барча бошқа мамлакатлар билан ҳар қандай 
савдосини таъқиқлаш керак деб таъкидлайдилар. 
Мана шу шартлар бажарилганда савдо балансининг мувозанатлашуви автомат равишда 
юз беради. 
Шундай килиб, меркантилистлар биринчи бўлиб халқаро савдонинг узига хос 
моделини таклиф этдилар. Улар мамлакатнинг бойлиги мамлакатда мавжуд булган олтин ва 
кумуш микдори билан боглик деб хисобладилар. Меркантилистлар товарларни мамлакатга 
олиб киришга нисбатан уларни четга купрок олиб чиқиш, экспортни купайтириш ва 
импортни кискартириш учун ташки савдони тартибга солиш, четга хомашё олиб чиқишни 
кескин чегаралаш ёки таъкиклаш, хомашёларни четдан божларсиз импорт килишга рухсат 
бериш, колонияларнинг метрополиядан ташкари барча бошка мамлакатлар билан хар кандай 
савдосини таъкиклаш керак деб таысидлайдилар. Бу мактаб намоёндалари илк бор ташки 
савдо ва мамлакатнинг ички иқтисодий ривожланиши уртасидаги ўзаро богликдикни 
курсатиб бердилар. 
Кейинчалик классик номини олган мактаб вакиллари ташки савдога меркантилистча 
карашларга кескин зарба беришди. 

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish