Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

3-ж а д в а л 
Пашшахўрданинг қишлоқ ва шаҳар турларини бир-биридан фарқлаш
Кўрсаткичлар 
Шаҳар тури 
Қишлоқ тури 



Касаллик манбаи 
(бемор кишилар ва 
кемирувчилар)
Соғлом одам ѐки 
соғлом чўл 
ҳайвонлари


1.Қўзғатувчиси 
2. Инкубацион даври 
3. Инфекция ўчоғи 
4. Касалликнинг 
дастлабки белгилари 
5. Ривожланиш 
жараѐни 
6. Ярани таърифлаш 
7. Ярага айланиш муддати 
8. 
Лимфангит 
ва 
лимфаденитлар 
9.Тошма элементларининг 
терида жойлашган соҳалари 
10. Фаслга алоқадорлиги 
11. Кечиши 
12. Асоратлар бериши 
13. Географик тарқалган 
жойлари 
L. tropica minor
Ўртача 2-6 ой, 1 йилгача 
Лейшманиозга 
чалинган 
бемор кишилар
Кичик тугунча (лейш-
маниома) 
Лейшманиоманинг
ривожланиши 
секин, 
дастлаб эрозия бўлади. 
сўнгра чақаланади, ин-
фильтрат секин сўрилади 
Яра 
туби 
донадор, 
зардобсимон йиринг билан 
қопланган, 
тез 
қуриб 
қатқалоқланади
3-8 ой
Камдан-кам 
ҳолларда 
кузатилади 
Кўпинча юз терисида, қўл-
оѐқларда камроқ кузатилади 
Йилнинг барча фаслларида 
кузатилади 
Сурункали, ойлаб кечади 
Пиококклар 
билан 
кам 
асоратланади 
Аксарият ҳолларда шаҳар 
аҳолиси орасида учрайди. 
L. tropica mаjor
 
2-5 ҳафта 
Кемирувчилар ва бемор 
кишилар
Ўткир 
яллиғланиш 
белгилари яққол намоѐн
бўлган мадда (инфильтрат) 
Маддалаган ўчоқ тез ярага 
айланади, кучли оғриқ
билан кечади 
Яра туби нотекис, 
кулранг сарғимтир 
некротик чиқинди билан 
қопланган, 
йиринг 
кўп 
миқдорда ажралади 
2-4 ҳафта 
Кўп учрайди, оғир кечади, 
лимфа томирлари бўйлаб 
тугунчалар пайдо бўлади, 
ярага айланади. 
Кўпинча икки оѐқ терисида, 
юзда кам кузатилади. 
Ёз 
ва 
куз 
пайтлари 
кузатилади, 
беморлар 
дастлаб 
июль-октябрь 
ойларида 
мурожаат 
этадилар 
Ўткир, бир неча ҳафта 
давом этади 
Сарамас, йирингли яралар 
каби 
асоратлари 
кўп 
кузатилади 
Кўпинча қишлоқларда, чўл 
ва 
адирларда, 
шаҳарлар 
атрофидаги дала ҳовлида 
яшовчиларда 
Болаларда пашшахўрданинг учинчи тури, яъни туберкулоид тури ҳам фарқланади. 
Бошқача қилиб, металейшманиоз, дўмбоқчали лейшманиоз, люпоид лейшманиоз ҳам 
дейилади. Тери лейшманиозининг туберкулоид тури кам учрайди (6-8% ҳолларда). Катта 
ѐшдаги кишиларга нисбатан болалар ва ўсмирлар орасида кўп учрайди. Пашшахўрданинг 
мазкур тури асосан юз терисида кузатилади. Дастлаб майда тугунчалар пайдо бўлади. Улар 
қаттиқроқ ѐки ҳамирсимон қаттиқликка эга бўлиб, пашшахўрда яраларидан қолган чандиқлар 
атрофида пайдо бўлади. Улар кўпинча яра ѐки чандиқни ҳалқасимон, ярим ҳалқасимон шаклда 
ўраб олади, сарғиш-қорамтир рангли, атрофидаги терида ўткир яллиғланиш белгилари 
кузатилмайди. Шунга ўхшаган дўмбоқчалар чандиқнинг ўзида ҳосил бўлиши мумкин, 
аксарият ҳолларда юзаки, юпқа чандиқлар сатҳида кузатилади. Мазкур элементлар тери 
силида кузатиладиган дўмбоқчаларга жуда ўхшаб кетади. Ҳатто lupus vulgaris дек «олма 
мағзи» белгиси ҳам кузатилади (Бабаянц сохта люпомалари). Пашшахўрданинг бу тури ана 
шундан туберкулоид номини олган. Бироқ тери силида кузатиладиган дўмбоқчалардан фарқи 
уларнинг узоқ вақт сақланишидир, яъни металейшманиоз дўмбоқчалари бир неча йил, баъзан 
15-20 йил-гача сақланиши мумкин. Бу люпомалар осонликча ярага айланмайди. Қўшилиб 


келадиган касалликлар (қизамиқ, кўкйўтал, грипп) гина мазкур дўмбоқчаларнинг 
ривожланишини ва ярага айланишини тезлаштириши мумкин. 
Металейшманиоз ривожланишини қуѐш нурларининг таъсири билан боғлашади, 
касалликнинг юз терисида кўпроқ жойлашиши сабабини ҳам қуѐш таъсири билан ту-
шунтиришади. Металейшманиоз дўмбоқчалари тўлиқ етилмаган лейшманиомалардир. Айрим 
муаллифларнинг фикрича, улар макроорганизм қаршилик кўрсатиши натижасида типик 
лейшманиомага айланмаган ва сурункали тус олган тури ҳисобланади. 
Лейшманиознинг барча турларида касалликка даво қилингандан сўнг доимий 
иммунитет қолади. Пашшахўрда сурункали кечадиган йирингли яралардан, захм гум-масидан 
ва тери силидан фарқ қилиниши лозим. Пашшахўрда ташхиси анамнестик, эпидемиологик, 
клиник маълумотлар асосида қўйилиб, бактериоскопик усул (Боровский таначаларининг 
тўқима суюқлигида топилиши) билан тасдиқланади. Диагноз ноаниқ бўлган ҳолларда 
Монтенегро синови ѐрдам беради, яъни лейшманин билан терига қўйилган аллергик синов 
мусбат натижа беради. 
Пашшахўрдани даволашда антибиотиклар (мономицин, метациклин) кенг қўлланилади. 
Мономицин ҳар кг тана оғирлигига 20 000-25 000 ТБ ҳисобида кунига 2 мартадан мушак 
орасига 10-12 кун давомида юборилади. Мономицин ичишга берилиши ҳам мумкин (ҳар кг 
тана оғирлигига 50 000 ТБ ҳисобида). Кейинги йилларда метациклин муваффақиятли 
қўлланилмоқда. Дори 0,3 г дан кунига 2 марта 10-12 кун давомида ичирилади. Агар яра 1-2 та 
бўлса, акрихиннинг 1% эритмаси новокаин билан аралаштирилиб яра атрофига юборилади. 
Шунингдек яраларга 5% ли мономицин малҳами ѐки 3% ли метациклин малҳами буюрилади. 
Пашшахўрданинг олдини олишда қўриқ ва чўлларни ўзлаштириш, жумладан 
кемирувчиларга қарши кураш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек пашшага қарши кураш 
(диметилфталатни қўллаш) ва ундан сақланиш (пашшахоналар тутиш) касалликнинг 
камайишига сабаб бўлади. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish