М = n Фmax / Mm .
Бу ерда: М -цех ёки учасканинг қабул қилинган ўлчов бирлигидаги ишлаб чиқариш қуввати; n - цех ёки участкадаги илғор ускуналар сони; Фmax – бош ускунадан фойдаланиш мумкин бўлган максимал муддат, соат; Мm –бош ускунада маҳсулот тайёрлашнинг прогрессив меҳнат сиғими, соат.
Амалиётда ишлаб чиқариш қуввати ва ускуналарнинг юкланишини ҳисоблашда баъзида хатолар, улар ўртасидаги фарқни сезмаслик ҳоллари ҳам учраб туради. Корхона қуввати асосий ишлаб чиқариш фондлари, янги техника ва аниқланган заҳиралардан фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин бўлган максимал даражани тавсифлайди, ускуналарнинг юкланишни ҳисоблаш натижалари эса, ушбу қувватлардан режадаги даврда фойдаланишнинг даражасини аниқлайди.
Демак, улар ўртасидаги принципиал фарқ шундаки, биринчи ҳолатда корхона ишлаб чиқариши мумкин бўлган маҳсулотларнинг максимал даражаси аниқланса, иккинчи ҳолда мазкур давр мобайнида ускуналардан қанчалик фойдаланилиши аниқланади.
Ишлаб чиқариш дастурининг корхонада мавжуд бўлган қувватларга мос келишини аниқлаш учун, ўртача йиллик ишлаб чиқариш қуввати қуйидаги формуладан ҳисоблаб топилади:
Мўр.йил = Мб + Мк· n1/ 12 + Мй · n2 / 12.
Бу ерда: Мўр.йил – корхонанинг ўртача йиллик қуввати; Мб – корхонанинг йил бошидаги қуввати; Мк – йил мобайнида киритилувчи қуввати; Мй – йил давомида ишлаб чиқаришдан чиқарилувчи (йўқ қилинувчи) қувват; n1 , n2 – ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишдан ёки тугатилган ишлаб чиқариш қувватлари йўқ қилингандан то йил охиригача ўтган тўлиқ ойлар сони.
Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни яхшилаш билан боғлиқ бўлган мазкур чора-тадбирлар, кўпинча ишлаб чиқариш қувватлари балансини тузиш йўли билан амалга оширилиб, корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари ва уларни таъминлаш манбаларига бўлган эҳтиёжи аниқланади.
Хулоса
Молиявий натижалар - корхона фаолиятининг якуний натижасини таснифловчи кўрсаткич бўлиб, баланснинг фойда ва зарари ҳақидаги умумий маълумотларни бухгалтерия ҳисобида қиймат кўринишида маълум даврга акс этишидир. Шунингдек, корхоналарда ҳисобот даври ичида содир бўлган харажатлар ва даромадларни тан олиш, дастлабки ҳисоб маълумотларни аниқлаштириш ҳамда уларни бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларида тўг’ри ҳисобга олишнинг назарий –услубий асосларини мукаммаллаштириш ҳисоб тизимини ташкил қилишда муҳим ижобий натижаларга эришилади.
Шундай қилиб молиявий фаолият харажатларига қуйидаги моддалар киради:
1) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган ҳисоб ставкаси доирасида ва улардан юқори доирада қисқа муддатли ҳамда узоқ муддатли кредитлар бўйича, шу жумладан тўлов муддати ўтган ва узайтирилган ссудалар бўйича тўловлар.
Шуни инобатга олиш керакки, харажатлар таркиби тўг’рисидаги Низомга биноан олинган кредитлар бўйича ҳар қандай фоиз тўловлари корхона томонидан ўзининг харажатлари таркибида ҳисобга олади. 15 октабр 2003 йилда Ўз Р.В.М. томонидан тасдиқланган харажатлар таркиби тўг’рисидаги Низомга асосан фақат тўлов муддати ўтган ва кечиктирилган ссудалар бўйича фоизлар, шунингдек банк ва бошқа молиявий ташкилотларнинг берган узоқ муддатли кредитлари бўйича тўланадиган фоизлар харажатлар таркиби тўг’рисидаги Низомнинг 1-иловасига асосан солиққа тортилади. 2) Мулкларни узоқ муддатли ижарага олиш бўйича тўланадиган фоиз харажатлари. 3) Курслардаги салбий фарқлар ва хорижий валута операциялари бўйича зарарлар. 4) Сарфланган (қимматли қог’озларга, шу’ба корхоналарга ва ҳакозаларга қўйилган) маблаг’ларни қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар. 5) Ўз қимматли қог’озларини чиқариш ва тарқатиш билан бог’лиқ харажатлар: аксиялар, облигатсиялар, векселлар ва бошқа қимматли қог’озлар. Буларга бланкаларни харид қилиш, қимматли қог’озларни тарқатгани учун банкка тўланадиган комиссия суммаси ва б. 6) Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар, шу жумладан салбий дисконт.
Фавқулодда фойда ва зарарлар - бу корхонанинг хўжалик фаолиятида ниҳоятда кам содир бўладиган, унинг учун одат бўлмаган ва корхонада бошқарув қарорларини қабул қилиш натижаси билан бог’лиқ бўлмаган воқеалардан олинадиган даромад ва харажатлардир.
Шундай қилиб, тегишли модда бир вақтнинг ўзида одатдагидек эмаслик, олдиндан кўрабилмаслик ва такрорланмаслик талабларига мос келиши керак.
Шуни ҳам айтиш керакки, тегишли модда фавқулодда ҳолатга тўг’ри келиши ва келмаслигига корхона фаолият кўрсатаётган ташқи муҳит ҳам таъсир қилади. Фойда ва зарарлар суммасининг ҳажми фавқулодда воқеаларга ўтказиш ва ўтказмаслик учун сабаб бўлолмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |