Асосий фондлардан фойдаланиш курсаткичлари


Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва уни ҳисоблаш усуллари



Download 144,5 Kb.
bet5/6
Sana30.04.2022
Hajmi144,5 Kb.
#597910
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
шохрух кур иши АСОСИЙ ФОНДЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ КУРСАТКИЧЛАРИ

3.Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва уни ҳисоблаш усуллари

Асосий фондлар тузилишининг, техник даражасининг маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ошишига, маҳсулот таннархининг камайишига таъсири улардан фойдаланиш даражасига боғлиқ.


Асосий фондлардан фойдаланиш кўрсаткичларини қуйидаги уч гуруҳга бирлаштириш мумкин:

  • асосий фондлардан экстенсив фойдаланиш кўрсаткичлари. Бу кўрсаткичлар муддат бўйича улардан фойдаланиш даражасини ифодалайди.

  • асосий фондлардан интенсив фойдаланиш кўрсаткичлари. Бу кўрсаткичлар уларнинг қувватидан фойдаланиш даражасини ифодалайди.

  • асосий ишлаб чиқариш фондларидан интеграл фойдаланиш кўрсаткичлари. Бу кўрсаткичлар барча омиллар - экстенсив ва интенсив омиллар таъсирини ифодалайди.

Биринчи гуруҳ кўрсаткичларига ускуналардан экстенсив фойдаланиш коэффициенти, ускуналардан фойдаланишнинг сменалилик коэффициенти, ускуналарнинг иш билан таъминланганлик коэффициенти, ускуна ишлаш вақти режимининг сменали коэффициенти.
Мисол. Агар сменанинг давомийлик вақти 8 соат бўлса, режа бўйича таъмирлаш ишларига 10 соат сарфланса, станокларнинг ҳақиқий ишлаш вақти 6 соатни ташкил этса, унда ускуналардан экстенсив фойдаланиш коэффициенти 0,86[6:(8-1)] га тенг бўлади. Бу станоклардан режадаги фойдаланиш керак бўлган вақтнинг атиги 86%дангина фойдаланилаётганлигини билдиради.
Ускунлардан экстенсив фойдаланиш сменалик коэффициенти кўрсаткичи билан ҳам тавсифланади. Бу кўрсаткич кун мобайнида, барча сменаларда ишлатилган ускуналар миқдорини энг катта сменада ишлатиладиган станоклар миқдорига бўлиш билан аниқланади. Ускуналарнинг ҳар бир бирлиги йилда нечта сменада ишлатилишини ҳисоблашнинг соддалаштирилган усули қуйидагича: цехга 150 бирлик станок ўрнатилган, шулардан биринчи сменада 100 бирлик станок, иккинчи сменада 90 бирлиги ишлатилди.
Корхоналарда сменалилик коэффиицентини оширишга интилиш керак, чунки у қанчалик юқори бўлса, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳам ортади.
Ускуналар ишининг сменалилигини оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилар:

  • ишчи ўринларининг ихтисослашганлик даражасини ошириш. Бу ишлаб чиқаришнинг сериялилигини ва ускуналарнинг иш билан таъминланганлигини оширади;

  • ишларнинг ритмлигини ошириш;

  • бекор туриб қолишларни камайтириш;

  • таъмирлаш ишларини самарали йўлга қўйиш;

  • асосий ва махсус ёрдамчи ишчилар меҳнатини механизациялаш. Бу қўшимча ишчи кучини озод қилиш ва уларни оғир ёрдамчи ишларга ёки учинчи сменага ўтказиш имконини беради.

Ускуналарнинг иш билан таъминланганлик коэффициенти ҳам ускуналардан вақт бўйича фойдаланишни характерлайди. Бу кўрсаткич асосий ишлаб чиқаришдаги жами машина парклари учун ҳисобланади. Бу кўрсаткич мавжуд ускуналар билан барча маҳсулотларни тайёрлаш меҳнат сиғимининг унинг ишлаш вақти фондига нисбати сифатида аниқланади. Амалиётда ускуналарнинг иш билан таъминланганлик коэффициенти сменалик коэффициетидан икки баробар (агар 2 сменали режим бўлса) ёки уч баробар (агар 3 сменали режим бўлса) кам қийматда қабул қилади.
Ускуналар ишининг сменалик кўрсаткичи асосида ускуна ишлаш вақти режимнинг сменалик фойдаланиши коэффициенти ҳам ҳисобланади. Бу кўрсаткич ускуналар ишининг сменалик коэфициентини ушбу корхонада ўрнатилган сменанинг давомийлик вақтига бўлиш йўли билан аниқланади. Агар корхонада сменанинг давомийлиги вақти 8 соат бўлса, унда бу кўрсаткичга тенг бўлади.
Бироқ ускуналардан фойдаланиш жараёнининг бошқа томонлари ҳам бор. Смена орасида вақтинча кун мобайнида бекор туриб қолишларни билишдан ташқари ускуналардан ҳақиқиатдан иш билан таъминланган вақтларида қанчалик даражада самарали фойдаланилаётганлигини ҳам аниқлаш керак. Ускуналар тўлиқ иш билан таъминланмаган пайтда умуман маҳсулот чиқармаслиги мумкин. Бундай ҳолларда биз ускуналардан экстенсив фойдаланиш кўрсаткичларини ҳисоблаш билан чеклансак юқори натижа олгандай бўламиз. Лекин юқорида кўрганимиздек, ускуналардан самарали фойдаланиш самарадорлиги ҳақида тўлиқ хулоса чиқаришга кифоя қилмайди.
Олинган натижаларни иккинчи гурухга тааллуқли бўлган, асосий фондлар унумдорлиги акс эттирувчи асосий фондлардан интенсив фойдаланиш кўрсаткичлари билан бойитиш керак. Буларнинг ичида энг муҳим ускуналардан интенсив фойдаланиш коэффициенти кўрсаткичидир.
Бу кўрсаткични аниқлаш учун асосий техник ускуналар ҳақиқий унумдорлигини унинг нормтивдаги унумдорлигига бўлиш йўли билан аниқланади.
Мисол. Смена мобайнида станок ҳақиқатда 6 соат ишлади. Биз 2 соат мобайнида бўш турган деб фараз қилиб, фойдаланилган 6 соат учун ундан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қиламиз. Фараз қиламиз станоклар соатига 120 бирлик маҳсулот ишлаб чиқариши керак, лекин улар 6 соатлик иш вақтида соатига 90 бирлик маҳсулот ишлаб чиқарди. Унда Кинт= 90/120=0,75 бўлади. Бу ускунлара қувватининг атиги 75 %идан фойдаланилганлигини билдиради.
Асосий фондлардан фойдаланиш кўрсаткичларининг учунчи гурухига:
- ускуналардан интеграл фойдаланиш коэффициенти;
- ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш коэффициенти;
- маҳсулотларнинг фондлар қайтими ва фондлар сиғими кўрсаткичлари киради.
Ускуналардан интеграл фойдаланиш коэффициенти ускуналардан экстенсив ва интенсив фойдаланиш коэффициентлари кўпайтмаси сифатида аниқланади. Бу кўрсаткич ускуналардан фойдаланишни вақт ва қуввати бўйича тавсифлайди. Бизнинг мисолимизда Кэкст= 0,86. Кинт=0,75, шунга кўра ускуналардан интеграл фойдаланиш коэффициентига тенг бўлади.
Бу кўрсаткич ускуналардан ҳам экстенсив ҳам интенсив фойдаланишдаги камчиликларни биргаликда аниқлайди. Ушбу икки омил таъсири натижасида станоклар соатига 0,65 % ишлатилган.
Асосий фондлардан самарали фойдаланиш ишлаб чиқариш ҳажмининг ошишига олиб келади. Шунинг учун асосий фондлар самарадорлиги кўрсаткичини аниқлашда маҳсулот ишлаб чиқарилишида қатнашган барча асосий фондлар қийматини ҳисобга олиш лозим. Бу кўрсаткич асосий фондларнинг 1 сўмига қанча ишлаб чиқарилган маҳсулот тўғри келишини, яъни фондлар қатимини ифодалайди.
Фондлар қайтими асосий фондлардан фойдаланишни ифодаловчи муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Мамалакат бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида фондлар қайтимини ошириш халқ хўжалигининг муҳим вазифаси ҳисобланади. Фондлар қайтими кўрсаткичининг ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади:
Маҳсулотларнинг фондлар сиғими кўрсаткичи фондлар қийматига тескари кўрсаткич ҳисобланади. Бу ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳар бир сўмига қанча асосий фондлар тўғри келишини ифодалайди. Агар фондлар қайтими ўсиш тенденциясига эга бўлса, унда фондлар сиғими камайиб боради.



Download 144,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish