харажатлар йўналишлари кўрсатилган, зарур молиялаштириш ҳажми ва муддатларини акс эттирувчи молиявий режа ва ҳисоб-китоблар;
тадқиқотнинг кутилаётган натижаларини қўллаш соҳаси кўрсатилган ҳолда унинг асосий натижалари тавсифи.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги
ЛОЙИҲАНИНГ ШАКЛЛАРИ
Лойиҳанинг 5-шаклида лойиҳани амалга ошириш учун сўралаётган молиялаштириш ҳажми ва лойиҳа бўйича режалаштирилаётган харажатлар кўрсатилади.
Лойиҳанинг умумий молиялаштириш суммаси 1,5 млрд.сўмдан ошмаслиги керак;
Амалий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда саноат ёки тармоқ томонидан ҳамкорликда молиялаштиришга қизиқиш бўлган тақдирда, лойиҳа талабномаларига саноат ёки тармоқ ҳамкори тўғрисидаги маълумот ва унинг молиявий иштироки (ҳамкорликда молиялаштириш) ҳажми ва турларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши керак.
Ёшларни илмий фаолиятга жалб қилиш, шунингдек, илмий изланувчилар институтини ривожлантириш учун илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун илмий-тадқиқот гуруҳига илмий стажёр лавозими киритилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги
5-шаклда илова қилинадиган ойлик маошларини Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қарорига биноан расмийлаштирилиши талаб этилади ([Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 3 октябрда рўйхатдан ўтган, 2019 йил 20 сентябрдаги 13қ/қ, 29-2019қ/қ-сон Қарор, ойлик маошлари ошганда суммалар ўзгариши эътиборга олиниши керак)