Танловга лойиҳалар қуйидаги йўналишлар бўйича қабул қилинади ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида илмий ва инновацион фаолият бўйича қуйидаги Илмий-техник кенгашларда илмий экспертиза ва лойиҳанинг очиқ муҳокамаси натижасига кўра танловсиз молиялаштиришга тавсия этиш ёки тавсия этмаслик ҳақида қарор қабул қилади. 1. Тарих ва ижтимоий фанлар 2. Филология, психология ва педагогика фанлари 3. Иқтисодиёт ва ҳуқуқ фанлари 4. Археология фанлари 5. Математика ва физика. Механика фанлари 6. Техника фанлари 7. Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фанлари 8. Архитектура, қурилиши, дизайн ва шаҳарсозлик фанлари 9. Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит муҳофазаси фанлари 10. Ўрмон хўжалиги фанлари 11. Тиббиёт фанлари фанлари 12. Фармакология ва фармацевтика фанлари 13. Кимёвий технологиялар ва нанотехнологиялар фанлари 14. Ер тўғрисидаги фанлар 15. Биология фанлари 16. Кимё фанлари Бошқа фан йўналишлари бўйича тайёрланган лойиҳалар қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги
ТАНЛОВГА ТОПШИРИЛАДИГАН ЛОЙИҲАЛАР ТУРЛАРИ Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарорида белгиланган талабларга мувофиқ ўтказилади. Ташаббускор лойиҳалар амалий (3-йил), инновацион (2 йил), тажриба-конструкторлик лойиҳаларидан (2 йил) бири бўлиши лозим, яъни:
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги
Амалий илмий-тадқиқот лойиҳалари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: - ишлаб чиқариш ва ёки ижтимоий, шунингдек, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида янги конструкциялар, материаллар, усуллар, хизматларни яратишга ёки мавжудларини такомиллаштиришга хизмат қилиши;
- иқтисодиётнинг реал секторини шакллантиришга кўмаклашиш, ишлаб чиқариш соҳасида энергия ва ресурсларни тежашни таъминлаш, миллий иқтисодиёт субъектлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг инновацион таркибини ва қўшимча қийматини ошириш;
- юқори технологияли маҳсулотлар намуналарини тайёрлаш ва/ёки ишланмаларнинг техник ва технологик синовларининг натижалари ва/ёки олинган илмий-техник натижани иқтисодиётнинг реал секторига жорий қилиш;
- илмий-техник маҳсулотлар ва унга илмий-техник ҳужжатлар тўпламини, шу жумладан лойиҳалаш ҳужжатларини ва/ёки технологик ҳужжатларни тасдиқлаш, лаборатория қоидалари ва/ёки техник шартлар ва паспортлар, шунингдек, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар тўпламини ишлаб чиқиш.
- Амалий лойиҳаларни амалга оширишнинг энг кўп муддати уч йилгача бўлиши мумкин.
- Амалий лойиҳалар танловида қатнашувчи илмий жамоанинг раҳбари илмий даражага эга бўлиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги
Do'stlaringiz bilan baham: |