Асинхрон машина турли шароитларда (режимларда) ишлай олади. Бундай машиналар асинхрон двигатель сифатида, асинхрон генератор ва электромагнит тормоз сифатида ишлай олади. Машинанинг кандай шароитда ишлаши n1 ва п2тезликлар кийматларига, уларнинг бир-бирига нисбатан катта ёки кичик булишига ва роторнинг айланиш йуналишига боглик.а)Асинхрон машинанинг асинхрон двигатель сифатида ишлаши.Бушароитда n1 > п2булади. Машинанинг роторига таъсир этадиган момент айлантирувчи момент булади. Машина электр энергиясини механик энергияга айлантириб беради. Двигателни юргизишнинг бошлангич пайтида (t=0) n2=0 булади. Бунда сирпаниш s=1. Двигатель нагрузкасиз (салт) ишлаганда n1 = п2булади. Бунда сирпаниш s= 0. Демак, асинхрон машина, сирпаниш киймати 0 дан 1 гача узгарганда двигатель сифатида ишлайди.
б) Асинхрон машина генератор сифатида ишлаганда асинхрон машинанинг ротори бошка бирламчи двигатель ёрдамида айланма магнит майдони йуналишида п2 > n1тезлик билан айлантирилади, машинанинг сирпаниши манфий. Бундай машина якорида ток I актив кисмининг йуналиши узгаради, реактив кисмининг йуналиши узгаришсиз кoлади. Бу шароитда роторга таъсир этувчи электромагнит момент тормозловчи момент булади. Асинхрон машина генератор сифатида ишлайди ва бирламчи двигателнинг механик энергиясини электр энергияга айлантириб беради. Асинхрон машинанинг сирпаниши 0 дан гача узгарганда у генератор сифатида ишлайди. Асинхрон машина генератор сифатида ишлаганда у тармокдан магнитловчи ток, яъни реактив кувват олиб ишлайди. Бу кувват унда айланма магнит майдони хосил килиш учун сарфланади. Машина истеъмолчига актив энергия бериб ишлайди. Асинхрон генератор реактив энергия манбаи булган синхрон генераторлар ёки компенсаторлар билан бирга ишлаши лозим. Асинхрон генератор амалда кам ишлатилади.
в) Асинхрон машинанинг электромагнит тормоз сифатида ишлаши. Машина ва механизмларни тез тухтатиш учун турли хил тормоз курилмалари ишлатилади. Асинхрон машинани механик, электродинамик усулда ва ишлаб турган двигателни тармокда тескари улаб тормозлаш мумкин. Асинхрон машина ишлаганда унинг магнит майдони ва ротори бир томонга айланади. Ишлаб турган двигателни тормозлаш учун статор чулгамларини тармокха улайдиган учта симнинг иккитасини урни амаштирилади. Бунда айланма магнит майдонининг йуналиши узгаради ва у тескари томонга айлана бошлайди. Ротор эса узининг инерцияси таъсирида илгаригидек айланади ва у олдин тормозланади, кейин яна айланма майдон йуналишида тескари томонга айлана бошлайди. Тескари томонга айланишидан олдин (тормозланган пайтда) машина тармокдан узиб куйилади. Машина электромагнит тормоз шароитида ишлаганда ротор занжирида кувват Куп исроф булади. Тормозланиш пайтида статор чулгамиларида киска вакт давомида токнинг Купайиб кетиши бу усулнинг камчилиги хисобланади. Демак, асинхрон машина электромагнит тормоз сифатида ишлаганда унинг сирпаниши 1 дан к гача узгарар экан. 15- расмда асинхрон машина турли шароитларда ишлаганда унинг сирпанишининг узгариш чегаралари курсатилган.
Статор чўлғамларига тармақдан уч фазали кучланиш берилади. Бу кучланиш таьсирида статор чўлғамларидан ток ўтиб, айланувчи, магнит оқим хосил қилади. Магнит оқимининг айлданиш тезлиги қуйдаги формилада аниқланади.
Бунда - статор чўлғамидаги ток частотаси, р – айланувчи магнит майдони қутбларнинг жуфтлар сони, - магнит оқимининг айланиш тезлиги.
Айланувчи магнит майдони статор ва ротор чўлғамларини кесиб ўтиб, уларда ва ЭЮК ларни индуксиялайди. Ротор чўлғами – бу берк элект занжирдир. Ҳар қандай берк электр занжирда ЭЮК уйғотилса, унда ток пайда бўлади. Демак, ЭЮК таьсирида ротор чўлғамида (ўткагичларда) ток пайдо бўлади. Айланувчи магнит майдон ва ток ўзаро таьсирлашиб электромагнит кучларни вужудга келтиради. Бу кучлар таьсирида ротор айлана бошлайди. Роторнинг айланиш тезлиги хамма вақт айланувчи магнит оқимининг тезлигига нисбатон орқада қолади, чунки фақат шу холда ЭЮК, ток хамда электромагнит кучлар вужудга келиши мумкин. Агар ротор статорнинг магнит майдони билан синхрон, яьни бир хил тезликда айланса, магнит майдоннинги чизиқлари ротор чўлғамини кесиб ўтмайди. Роторнинг айланиш тезлиги статор магнит майдонининг айланиш тезлигидан орқада қолиши сирпаниш дейилади:
Бунда: - роторнинг айланиш тезлиги. Бу формула бўйича сирпаниш нисбий бирликларда аниқланади. Сирпаниш фоизларда ифода қилиниши хам мумкин.
.
Шундай қилиб, роторнинг айланиш тезлиги қанча катта бўлса, сирпаниш шунча кичик бўлади. Двигателни салт юришида, яьни юклама бўлмаганда, сирпаниш жуда кам бўлиб, уни деяли нолга тенг деб ҳисоблаш мумкин. Двигателни ишга тушириш пайтида (ротор қўзғалмай турганда) ва сирпаниш ёки 100% бўлади.Юкланиш кўпайган сари роторнинг тезлиги камаяди, сирпаниш эса кўпаяди. Наминал кучланишда асинхрон двигателларда сирпаниш 1-6% га тенг бўлади; кичик рақамлар катта қувватли двигателларга тегишли.
5 МАВЗУ:ФАЗАЛИ ВА КИСКА ТУТАШТИРИЛГАН РОТОРЛИ АСИНХРОН ДВИГАТЕЛНИ ИШГА ТУШИРИШ.