Очиқ калитли криптография (ОКК) (ёки асимметрик криптография) симметрик криптографияда фойдаланиладиган битта калитдан фарқли ҳам ёпиқ калит, ҳам очиқ калитдан фойдаланиладиган тузилмадир. Калитлар жуфтлигидан фойдаланиш орқали бошқа криптографик усуллардаги муаммоларни ечиш мумкин. Криптографиянинг бу шакли замонавий компьютер хавфсизлиги, ҳамда ўсиб бораётган криптовалюта тизимлари учун муҳим элемент бўлиб хизмат қилади.
Ишлаш принципи
ОКК схемасида очиқ калит жўнатувчи томонидан шифрлаш учун фойдаланилади, ёпиқ калит эса дешифрлаш учун фойдаланилади. Икки калитдан фойдаланилаётганлиги сабабли очиқ калит бемалол биргаликда фойдаланилиши мумкин. Асимметрик калитнинг ҳар бир жуфти уникал бўлиб, очиқ калит билан шифрланган хабар фақатгина ёпиқ калит эгаси томонидангина дешифрланишини кафолатлайди.
Ишлаш принципи
Ишлаш принципи (Мисол)
1. биринчи киши калитлар учун шифрлаш ва дешифрлаш алгоритмининг танлайди. Очиқ калитни иккинчи кишига жўнатади.
2. иккинчи киши олинган калит билан ахборотни шифрлайди. Хабарни биринчи кишига жўнатади, у ўзининг ёпиқ калити билан ахборотни дешифрлайди.
Замонавий компьютер тизимларда қўлланилиши
Асимметрик криптография алгоритмларини бошқа қўллаш рақамли имзолардан фойдаланган ҳолда маълумотларни аутентификация қилишдир. Аслида, рақамли имзо хабар маълумотларидан фойдаланилган ҳолда яратилган Хешдир. Ушбу хабар юборилганда, қабул қилувчи хабар манбаининг ҳақиқийлигини текшириш ва уни бузмаганлигига ишонч ҳосил қилиш учун жўнатувчининг очиқ калитидан фойдаланиб имзони текшириши мумкин. Баъзи ҳолларда рақамли имзо ва шифрлаш биргаликда ишлатилади, чунки Хеш ўзи хабарнинг бир қисми сифатида шифрланган бўлиши мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, барча рақамли имзо схемалари шифрлаш усулидан фойдаланмайди.
Булардан ташқари блокчейн ва криптовалюталарда ҳам фойдаланилади.
Юбориладиган ва сақланадиган ахборотнинг ҳимояси учун мустақил восита сифатида
Калитларни тақсимлаш воситаси
Фойдаланувиларни аутентификациялаш воситаси
Камчилик ва устунликлари
Устунликлари:
Ишончли канал орқали махфий калитни юбориш талаб этилмайди
Дешифрлаш учун калит фақтгина бир томонга маълум
Улкан тармоқларда калитлар сони симметрикка қараганда кам
Камчиликлари:
Ўзгартириш киритиш қийин
Калит узунлиги катта
Симметрикка қараганда секин
Ресурлар талабининг катталиги
Асимметрик шифрларнинг кўринилари
RSA (Rivest-Shamir-Adleman)
DSA (Digital Signature Algorithm)
Elgamal (Эль-Гамал шифр тизими)
Diffie-Hellman (калитлар алмашинуви)
ECDSA (Elliptic Curve Digital Signature Algorithm)
ГОСТ Р 34.10-2012
Rabin
Luc
McEliece
Уильямса криптотизими
ХУЛОСА
Замонавий рақамли дунёда нозик ахборот ва алоқа хавфсизлигини таъминлашда симметрик ва ассиметрик шифрлаш муҳим рол ўйнайди. Ҳар иккала шифрлаш ҳам фойдали бўлиши мумкин, чунки уларнинг ҳар бири ўз афзалликлари ва камчиликларига эга, шунинг учун улар турли ҳолларда қўлланилади. Илм-фан сифатида криптография янги ва жиддий таҳдидларга қарши ҳимоя қилиш учун ривожланишда давом этар экан, носимметрик ва ассиметрик криптографик тизимлар ҳар доим компьютер хавфсизлиги билан боғлиқ бўлади.