Машқлар тўплами
Фалсафанинг предмети, мазмун ва моҳияти, жамиятдаги роли
1. Ҳаёт тажрибаси ва эмпирик билимлар асосида шаклланадиган дунёқараш оддий ёки эмпирик дунёқараш деб аталади ва инсоннинг дунё ҳақидаги тасаввурларининг қисмларга ажралмаган, тизимсиз мажмуи сифатида амал қилади. У ҳар қандай дунёқарашнинг негизи ҳисобланади ва одамларга кундалик ҳаёти ва фаолиятида йўл кўрсатиб, уларнинг хулқ-атвори ва аксарият қилмишларини белгилаб, муҳим регулятив функцияни бажаради. Сиз бу қоиданинг амал қилиш босқичларини схемада ифодалай оласизми?
2. Дунёқарашнинг тузилиши дунёни сезиш, дунёни идрок этиш ва дунёни тушуниш каби энг муҳим элементлардан иборат. Уларнинг намоён бўлиш жараёнини тушунтириб беринг
3. Фалсафа ва дунёқараш мутаносиблиги қайси вариантда аниқ ифодаланган?
Дунёқараш
Фалсафа
Фалсафа
Дунёқараш
б
Фалсафа
Дунёқараш
Дунёқараш
Фалсафа
Дунёқараш
Фалсафа
Фалсафа
Дунёқараш
4. Сизнинг ўз дунёқарашингизда зиддиятлар бўладими?, агар бўлса у қандай кўринишда намоён бўлади?.
5. Тарихий тажриба фалсафанинг ривожланиш жараёнида абадий муаммоларнинг қўйилиши ўзгариб туради, уларни тушуниш эса чуқурлашади ва кўп ҳолларда муқобил кўринган ҳақиқатлар бир-бирини тўлдиради, ривожлантиради. Бу нима билан боғлиқ. Фалсафа билан фаннинг ўзаро муносабатини қуйидаги чизма асосида изоҳланг?
6. Фалсафа фандан фарқли ўлароқ бир томондан воқелик ҳақидаги мулоҳазаларни кенг қамровли материал асосида қуради. Иккинчи томондан эса бу материал фалсафани воқеликка инсоннинг муайян давр нуқтаи назаридан муносабатини аниқлашга мажбур қилади. Қуйидаги чизмада шу муносабатни аниқланг.
7. Фалсафий тафаккур ҳар қандай догмалардан холи бўлмоғи лозим, у барча нарсаларни, ҳаттоки энг ғайритабиий ҳодисаларни ҳам танқидий тафаккур элагидан ўтказади. Ўз навбатида ҳар қандай дин ўзида ҳар қандай шубҳа ёки иккиланиш гуноҳ деган догмага асосланади. Бу диндорнинг фалсафий тафаккур оламига кирганида диндан воз кечишини англатадими? Агар файласуф аввал бошдан динга ишонса ва ўз эътиқодидан шубҳаланмаса, бу унинг фалсафий тафаккур эркинлигини чегаралайдими?
Чизмани изоҳланг
8. Фалсафанинг ахлоқий функцияси ва тарбиявий функцияси мавжуд. Бу функцияларнинг ижтимоий ҳаётда амал қилиш қонунияти нималарда намоён бўлади?
9. Ҳозирги дунёда фалсафанинг аҳамияти қандай? Бугунги кунда, тезликлар ва юксак технологиялар асрида фалсафа керакми, у эскиргани йўқми? Узлуксиз ахборот оқими ва сурункали вақт танқислиги шароитида муайян билим фалсафани сиқиб чиқармайдими? Сиз фалсафий билим инсон билимининг зарурий компоненти деб ҳисоблайсизми?, нега?
10. Нима учун фалсафа тарихида фикрлар ранг-баранглиги меъёр ҳисобланади?
11. Ҳозирги дунёда фалсафа қандай вазифаларни ҳал қилмоқда?
12. Мифология элементлари ҳозир ҳам одамлар онгида муҳим рол ўйнайди. Масалан учар ликобчаларда баҳайбат ўзга сайёраликлар, қор одам ҳақидаги ҳикоялар, сув парилари, телекинез, телепатия, экстрасенслар шулар жумласига киради. Булар қадимги мифлардан фарқ қиладими?
13. Фалсафанинг диний дунёқарашдан кескин фарқи нимада намоён бўлади?
14. Фалсафа донишмандликдан нимаси билан фарқ қилади? (қаранг: Золотухина-Аболина Е.В. Страна философии.-Ростов-н/Д.,1995. )
Do'stlaringiz bilan baham: |