Ашқлар тўплами Фалсафанинг предмети, мазмун ва моҳияти, жамиятдаги роли



Download 138 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi138 Kb.
#59178
Bog'liq
машклар(1-u) (1)


Машқлар тўплами


Фалсафанинг предмети, мазмун ва моҳияти, жамиятдаги роли



  1. Ҳаёт тажрибаси ва эмпирик билимлар асосида шаклланадиган дунёқараш оддий ёки эмпирик дунёқараш деб аталади ва инсоннинг дунё ҳақидаги тасаввурларининг қисмларга ажралмаган, тизимсиз мажмуи сифатида амал қилади. У ҳар қандай дунёқарашнинг негизи ҳисобланади ва одамларга кундалик ҳаёти ва фаолиятида йўл кўрсатиб, уларнинг хулқ-атвори ва аксарият қилмишларини белгилаб, муҳим регулятив функцияни бажаради. Сиз бу қоиданинг амал қилиш босқичларини схемада ифодалай оласизми?

1. Аввало дунёқарашга келадиган тўҳталадиган бўлсам дунёқараш инсонннинг ўзини қуршаган борлиққа ва ўздунёқарашига бўлган муносабатга нисбатан ёндашувлар тизими.
Ҳа бу қоиданинг ўзини яҳлит чизма ёки расм тарзида қисқача ва мазмунли, тушунарли ифодалашим мумкин.




  1. Дунёқарашнинг тузилиши дунёни сезиш, дунёни идрок этиш ва дунёни тушуниш каби энг муҳим элементлардан иборат. Уларнинг намоён бўлиш жараёнини тушунтириб беринг

  1. Дунёни сезиш ва қисман (элементар шаклларда) дунёни идрок этиш нафақат инсонга, балки ҳайвонларга ҳам хос бўлса, дунёни тушуниш эса фақат одамларга хос хусусиятдир






3. Фалсафа ва дунёқараш мутаносиблиги қайси вариантда аниқ ифодаланган?





Дунёқараш







Фалсафа







Фалсафа

Дунёқараш



б





Фалсафа

Дунёқараш



Дунёқараш

Фалсафа






Дунёқараш



Фалсафа

Фалсафа

Дунёқараш



  1. Назаримда 1- яни а вариант фалсафа ва дунёқараш мутаносиблигини аниқ ифодалаган деб ўйлайман.

  2. 4. Сизнинг ўз дунёқарашингизда зиддиятлар бўладими?, агар бўлса у қандай кўринишда намоён бўлади?.

4. Ҳа албатта менинг дунёқарашимда турли зиддиятлар бор уларнинг бир кўринишини айтадиган бўлсам агар мен ўзимнинг дунёқарашимга зид шунча пайтдан бери тўғри деб юрган фикр мулоҳазаларим ва дунё олам тўғрисидаги фикрларим нотўғри эканлигини ва ҳатто бу ҳақида аниқ фактлар бор эканлигини билганимда дастлаб менинг дунёқарашимда турли зиддиятлар пайдо бўлади.
5. Тарихий тажриба фалсафанинг ривожланиш жараёнида абадий муаммоларнинг қўйилиши ўзгариб туради, уларни тушуниш эса чуқурлашади ва кўп ҳолларда муқобил кўринган ҳақиқатлар бир-бирини тўлдиради, ривожлантиради. Бу нима билан боғлиқ. Фалсафа билан фаннинг ўзаро муносабатини қуйидаги чизма асосида изоҳланг?

5. Фалсафа ва фан мутаносиблигига келадиган бўлсак аввало фалсафа ҳам бу фаннинг бир тури ҳисобланади. Чизмалар а ва б вариантҳам мантиқ жиҳатдан, қай томонда ёндашишга қараб тўғри а вариантда фан гўё бир сайёраки фалсафа унинг ёълдошидек зеро фан ва фалсафа узвиқ боғлиқдир ва албатта улар орасида масофа ҳам бордир б вариантда гўё фан бир яҳлит галактикаки фалсафа эса унинг ичидаги бир сайёра зеро сайёрада қай тарзда ўзгаришлар рўй бериши унда янги қандай муаммолар пайдо бўлишию ёки ёъқолиши бошқа сайёралар (бошқа фанлар) ва албатта галактикага (фанга) боғлиқ.


6. Фалсафа фандан фарқли ўлароқ бир томондан воқелик ҳақидаги мулоҳазаларни кенг қамровли материал асосида қуради. Иккинчи томондан эса бу материал фалсафани воқеликка инсоннинг муайян давр нуқтаи назаридан муносабатини аниқлашга мажбур қилади. Қуйидаги чизмада шу муносабатни аниқланг.

6 . Фалсафа воқеликка инсоннинг муайян давр нуқтаи назаридаги муносабатини аниқлашга мажбур. Чизмага асосланган ҳолда мисол қилиб айтадиган бўлсам Фалсафа бу микроскопнинг линзаси, инсоннинг давр нуқтаи назаридан воқеллика бўлган муносабати (чизмадаги онгнинг мазмуни) микроскопни қаерни аниқлашни кўрсатиши учун мўлжалланган қисми, воқелик эса микроскоп ёъналтирилган обектдир. Демак линза (фалсафа) микроскопни қаерни аниқлашни ко’рсатиши учун мо’лжалланган қисми (инсоннинг муносабати, онгнинг мазмуни) қай томонга сурса линзада шу сурилган томонинг обектлари (воқелик) ҳосил бўлади ва микроскоп ушбу обектни ўрганади.
7. Фалсафий тафаккур ҳар қандай догмалардан холи бўлмоғи лозим, у барча нарсаларни, ҳаттоки энг ғайритабиий ҳодисаларни ҳам танқидий тафаккур элагидан ўтказади. Ўз навбатида ҳар қандай дин ўзида ҳар қандай шубҳа ёки иккиланиш гуноҳ деган догмага асосланади. Бу диндорнинг фалсафий тафаккур оламига кирганида диндан воз кечишини англатадими? Агар файласуф аввал бошдан динга ишонса ва ўз эътиқодидан шубҳаланмаса, бу унинг фалсафий тафаккур эркинлигини чегаралайдими?
Чизмани изоҳланг



7. Чизмага асосланган ҳолда ўз фикрримни айтадиган бўлсам фалсафа ва дин бу иккта алоҳида алоҳида обект уларнинг ҳар қайсисининг ўз таълимот услуби, таълим мақсади, предмети ва ўзқарашлари бор ва шу билан бир қаторда бу иккиси бир бирига қай бир маънода боғлиқдир. Менимча диндор одам тафаккур оламига кирганида диндан воз кечиши керак эмас ва файласуф ўз динига ишонса бу унинг фалсафий тафаккур эркинлигини чегараламайди.


8. Фалсафанинг ахлоқий функцияси ва тарбиявий функцияси мавжуд. Бу функцияларнинг ижтимоий ҳаётда амал қилиш қонунияти нималарда намоён бўлади?
8. Фалсафанинг ахлоқий функцияси одамларнинг у ёки бу жамиятда қарор топган муносабатлар таъсирида шаклланувчи хулқ-атвори. Бунда, масалан, ахлоқий қадриятлар, уларнинг табиати, асослари ва жамиятдаги амалий роли фалсафанинг тадқиқот предмети ҳисобланадики, бу жамиятда юзага келадиган ва табиий йўл билан, яъни реал ҳаёт амалиётида ўрнатиладиган меъёрлар ва қоидаларга сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Фалсафанинг тарбиявий функцияси инсоннинг ўз-ўзини тарбиялаш ва ўзи мансуб бўлган жамиятнинг ахлоқий нормаларига риоя қилишдир.
9. Ҳозирги дунёда фалсафанинг аҳамияти қандай? Бугунги кунда, тезликлар ва юксак технологиялар асрида фалсафа керакми, у эскиргани йўқми? Узлуксиз ахборот оқими ва сурункали вақт танқислиги шароитида муайян билим фалсафани сиқиб чиқармайдими? Сиз фалсафий билим инсон билимининг зарурий компоненти деб ҳисоблайсизми?, нега?
9. Ҳа мен фалсафий билим инсон билимининг зарурий компоненти деб ҳисоблайман. Албатта 21 -аср бу ахборот технологиялари асри ҳозриги даврда квант физикаси, ядро физикаси ва нано технологиялар жуда тез фурсатда ривожланиб келмоқда. Фалсафа фани мени наъзаримда олдин қанчалик инсонга керакли бўлган бўлса ҳозир ҳам шунчалик зарурдир. Негаки фалсафа бу биргина тушунча биргина сўз эмас фалсафа бизга этика, эстетика, борлиқ, мантиқ ва бошқа фалсафанинг таркибига кирувчи билимларни ўргатади. Фалсафа бизнинг кимлигимизни, ким бўлганимизни ва ким бўлишимиз кераклиги ҳақида бизга кеаркли билимларни беради десак беҳат тўғрти айтган бўламиз. Мантиқ бу инсоннинг мийя ишлаш фаолиятини (ИҚ) қай даражада ишлашини белгилаб берувчи востита ҳам ҳисобланади. Бунга мисол қилиб айтадиган бўлсам дунёнинг энг машҳур Охфорд университетида математика, инглиз тили ва мантиқдан савол берган ҳолда абитурентни мийя ишлаш фаолияти ўрганилади ва ижобий ҳулоса олинса уни ўқишга қабул қилишади.
10. Нима учун фалсафа тарихида фикрлар ранг-баранглиги меъёр ҳисобланади?
10. Дунёқарашнинг ўзига хослиги ва бетакрорлиги унда интеллектуал асос билан бир қаторда эмоционал ва руҳий асосларнинг узвий боғлиқлиги ва уларнинг жамулжам ҳолда ҳар бир инсон учун мутлақо муайян, индивидуал хусусиятлар сифатида амал қилишидир.
Дунё жуда ранг-баранг бўлиб фикрлар хам шунга яраша ранг-барангдир. Фалафа тарихида фикрларнинг ранг-баранглиги меьёр хисобланишининг сабабларидан бири шуки зеро агар фикр турлича бўлмай фақат бир томонга йўналтирилган бўлса ривожланиш бўлмайди. Фикрларнинг турличалиги уларнинг ҳар томинга ёъналтирилган бўлиши уларни батафсил ўрганиш керак эканлигини билдиради ва бу қай бир маънода меёр ҳисобланади.
11. Ҳозирги дунёда фалсафа қандай вазифаларни ҳал қилмоқда?
11. Бугунги кунда нафақат айрим халқлар, балки бутун жаҳон ҳамжамияти фалсафага, ўзининг ҳаётдаги ўрни ва вазифасини фалсафий англаб етишга айниқса муҳтождир. Фалсафа реал ҳаёт билан узвий боғлиқ ва доим инсон борлиғининг энг муҳим муаммоларини англаб етишга қараб мўлжал олади. Айни шу сабабли ҳозирги даврнинг муҳим муаммоси – глобаллашув ва уни фалсафадаги бутунлай янги мавзу сифатида фалсафий англаб етиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги замон файласуфлари бундай муаммоларни ечиш устида ишни давом эттирар эканлар, “Фалсафа нима? У кимга ва нима учун керак?”, “Фалсафанинг вазифаси нимадан иборат?”, “Фалсафадан қандай, қайси ёшдан ва нима мақсадда таҳсил бериш лозим?” қабилидаги бир қарашда аллақачон ўз ечимини топган масалаларни яна кун тартибига қўймоқдалар.
12. Мифология элементлари ҳозир ҳам одамлар онгида муҳим рол ўйнайди. Масалан учар ликобчаларда баҳайбат ўзга сайёраликлар, қор одам ҳақидаги ҳикоялар, сув парилари, телекинез, телепатия, экстрасенслар шулар жумласига киради. Булар қадимги мифлардан фарқ қиладими?
12. Ҳозирги мифологик тасаввур қилинадиган мавжудотлар қадимги мифологик мавжудотлар билан кескин фарқ қилмайди. Қадимги даврдаги мифологик мавжудотлар элфлар, троллар, гоблинлар, олов пуркар аждарҳо ва ҳоказолар ҳисобланади. Қадимги мифлар ва ҳозрги мифлар малум бир замондаги инсонларнинг табиатга ҳамда дунёга бўлган қарашу тассавурларидан келиб чиқади.
13. Фалсафанинг диний дунёқарашдан кескин фарқи нимада намоён бўлади?
13. Дунёқарашнинг тариҳан иккинчи шакли диндир. Миф каби, дин замирида ҳам эътиқод, туйғулар ва эмоциялар ётади Гарчи дин куртаклари «ақлли одам» дунёқараши шаклланишининг дастлабки босқичларида, яъни тахминан 40-60 минг йил муқаддам пайдо бўлган бўлса-да, умуман олганда у дунёқарашнинг мустақил шакли сифатида кейинроқ, жумладан миф таъсирида инсоннинг абстракт фикрлаш қобилияти сезиларли даражада кучайган даврда вужудга келган.
14. Фалсафа донишмандликдан нимаси билан фарқ қилади? (қаранг: Золотухина-Аболина Е.В. Страна философии.-Ростов-н/Д.,1995. )
14. Золутхина Аболина Е.В ўзининг страна философия китобида шундай ёзади. Фалсафа бу донишмандликнинг ўзи эмас, балки донишмандликни излаш ва уни акс эттиришдир. Бундай ҳикматни ўргатиш мумкин эмас (у бор ёки йуқ), аммо фалсафа мумкин. Инсон яхши ва соғлом фалсафий билимларни эгаллашга қодир, аммо бундан кейин у донишманд бўладими ёки ёъқми кўп жиҳатдан ўзига боғлиқ. У ушбу эгаллаган билимлари орқали бошқаларга ёрдам берсагина, шунда у донишманд бўлади. Донишмандлик ўзига хос турни - ташқи ва ички дунёнинг бошланғичлари ва асосий хусусиятлари ҳақидаги билимларни, шунингдек ушбу билимларни ҳаётга қандай татбиқ этиш ҳақидаги билимларни ўз ичига олганлиги сабабли, фалсафа асосан интеллектуал касб сифатида ишлайди.
Download 138 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish