Тўқ тусли бўз тупроқлар: Зонаниннг энг юқори минтақасини ташкил этиб баланд тоғ қияликлари ва паст тоғларда, дарё водийларининг тоғ оралиқларидаги текисликларида денгиз сатҳидан 700-1600 м гача бўлган баландликларда тарқалган.
Тўқ тусли бўз тупроқлар яхши ифодаланган гумусли профилга эга . Бу горизонтнинг қалинлиги 80см гача бўлади.
Бўз тупроқлар қуйидаги типчаларга бўлинади: оддий (шўрланмаган) шўрхоксимон, яхши ривожланмаган (профили унча қалин бўлмаган) шўрланиш даражасига кўра (кам ўртача, кучли шўрхоксимон ) ва гумусли горизонт қалинлигига қараб (қалин бўлмаган А+В 40см , ўртача қалинликдаги 40-80см ва қалин 80смдан катта ) деб бўлинади. Шунингдек уларнинг глейланиш (берчланиш) даражасига қараб, глейсимон ва глейли тупроқларга ажратилади.
Ўтлоқи бўз тупроқлар : сизоб сувлар 2,5-3 м чуқирликда бўлган ва нисбатан камроқ намланиб турадиган шароитда шаклланали. Ўтлоқи бўз тупроқлар автоморф бўз тупроқлардан ўзининг айрим хусусиятлари жумладан, моддалар биологик айланишининг кучлироқ бўлиши , гумусли қатламнинг қалинлиги ва чириндининг анча кўплиги билан фарқланади.
Ўтлоқи бўз тупроқларнинг аксарият майдони суғориладиган деҳқончиликда фойдаланилади. Суғориш натижасида ўзгарган ўтлоқ бўз тупроқлар алоҳида типга- суғориладиган ўтлоқ бўз тупроқларга ажратилади.
Бўз тупроқлардан қишлоқ-хўжалигида фойдаланиш.
Мамлакатимиз деҳқончилиги ва унинг салоҳиятини белгилайдиган асосий экинлар бўз тупроқли ерларда етиштирилади. Яьни пахтачилик, дончилик, сабзавотчилик, боғдорчилик, узумчилик, мойли экин майдонлари бўз тупроқли ерлардир.Бу тупроқлар зонасининг муҳим хусусияти асосан суғорма деҳқончиликка ихтисослашганлигидир. Лекин жуда катта лалмикор ерларнинг тупроқлари ҳам шу типга мансуб эканлигини эсдан чиқармаслик лозим.
Ҳайдаб деҳқончилик қилинадиган ерларда асосан бўз тупроқлар , қадимдан суғориладиган бўз тупроқлар ва ўтлоқ тупроқлар тарқалган. Лалмикор деҳқончиликнинг асосий экин майдонлари ҳам асосан типик ва тўқ тусли бўз тупроқлардан иборат.
Биз юқорида бўз тупроқларнинг генезиси,тарқалиши, классификацияси, физик-кимёвий хоссалари, биологик активлиги, мелиоратив ҳолати каби муҳим хосса ва ўзига хос хусусиятлари билан танишиб чиқдик.
Мамлакатимизда фойдаланилаётган тупроқлар орасида энг чуқур ўрганилгани ва ўрганилаётгани ҳам бўз тупроқлар ҳисобланади. Масалан: Ўзбекистон ФА Тупроқшунослик ва Агрокимё илмий тадқиқот институти, Пахтачилик илмий тадқиқот институти ва унинг вилоятлардаги тажриба станциялари ҳамда филиаллари каби яна ўндан ортиқ қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ олий ўқув ютларида ўтказилаётган стационар илмий тадқиқотларнинг аксарияти бўз тупроқларни мукаммал ва ҳар томонлама пухта ўрганишга қаратилган.
Бу тадқиқотларнинг асосий мақсади бўз тупроқли ерлардан мўл сифатли, эрта пишар ҳосил етиштириб, аҳолини озиқ –овқатга, саноатни эса хом-ашёга бўлган эҳтиёжини узлуксиз таъминлашга қаратилган илғор технологияларни ишлаб чиқишдан иборат. Бу борада пахтачилик соҳасида агрономия фани эришган айрим ютуқлар ва йўл қўйилган хатоликлар билан талабчанг ўқувчиларни таништиришга ҳаракат қиламиз.
Ўзбекистон Пахтачилик Илмий Тадқиқот Институти (ЎзПИТИ) олимлари томонидан юз йилдан ортиқ ўтказилган ва ҳанузгача ўтказилаётган стационар тажриба натижалари шуни кўрсатдики, ўғитлар ишлатмасдан ерга сурункасига ғўза экилганда (монокултура шароитида ) типик бўз тупроқларнинг яширин (потенциал) унумдорлиги бўлиши исботланган.
Ғўзани озиқлантириш билан боғлиқ илмий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, мўл ҳосил олиш учун ўғитлардан албатта табақалашган ҳолда фойдаланиш, азот, фосфор ва калийнинг ўзаро нисбати кўп ҳолларда 1: 0,7:0,5кўринишда бўлиши аниқланган.
Ғўзани сув режими билан боғлиқ илмий тадқиқотлар натижаларига кўра (Республикамизнинг қайси вилоятида ўтказилганлигидан қатий назар) гектар бирлигидаги сув сарфи кўп ҳолларда сизоб сувларнинг жойлашиш чуқурлиги, минераллашиш даражаси ҳамда тупроқнинг механик таркиби ҳамда нав хусусиятларига боғлиқ бўлади.
Бўз тупроқли ерларда экинларни суғориш, сувдан тежаб фойдалаиш, ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш , иккиламчи шўланишни олдини олиш борасида ҳам кенг қамровли илмий тадқиқотлар ўтказилди.
Биргина ЎзПИТИнинг Қашқадарё филиали олимлари томонидан сизоб сувларининг критик жойлашиш сатҳини тўғри белгилаш асосида суғоришга яроқли сувлардан рационал фойдаланиш, захкашларнинг оптимал чуқурлиги ва улар орасидаги масофани тўғри аниқлаш, ғўза ва унга йўлдош экинларни суғориш меъёрини аниқлаш, шўрланган ерларни ювиш усули, техникаси, меъёри ҳамда муддатларни тўғри белгилаш,тупроққа тўғри ишлов бериш, экинларни тўғри навбатлаб ва алмашалб экиш каби муҳим муаммолар ҳал қилинаётган бир даврда Амударё сувини Қарши магистрал канали орқали чўлга оқизиб,янги ўзлаштирилаётган ерларни суғориш ишлари бошлаб юборилди.
Қарши чўлида асосан оч тусли бўз тупроқлар, чўл сур қўнғир тупроғи, тақирсимон тупроқлар тарқалган бўлиб, улар бир-биридан генезиси, механик, сув- физик, кимёвий хоссаларига кўра тубдан фарқ қилади.
Чўлга сув келгунча унинг гидрогеологияси, мелиоратив холати, унумдорлик даражаси етарли даражада ўрганилган бўлсада, асосан регионнинг оқмас зонага мансуб эканлигига яхши эътибор қаратилмаганлиги маълум бўлиб қолди. Захкашлар ва коллекторлар етарли даражада қазилган бўлсада, уларнинг асосий қисмини тик ва ёпиқ зовурлар ташкил этади. Натижада кўп миқдордаги сизоб сувни маълум йўналишда оқишини таъминлаш гидромелиоратив нуқтаи назардан катта қийинчиликларга олиб келди, кўпгина майдонлар сизоб сувининг кўтарилиши оқибатида шўрланишга мубтало бўлди.
Тупроқшунослик нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак автоморф тупроқлар ўрнини антропоген гидроморф тупроқлар эгаллай бошлади. Бу жараён эса ҳозиргача давом этиб келмоқда. Натижа эса маълум, чўлланиш учун яхшигина шароит ҳосил қилинди. Ерларга шўрланиш деб аталувчи, тупроқ учун эса офат келтирувчи янги биогеоценоз ҳосил бўлди. Чўл аввалги тафтини йўқотиб ўзининг фауна ва флорасидан маҳрум бўлди, биохимма-хилликдан асар ҳам қолмади.
Геоботаник олимларнинг маълумотларига қараганда Қарши чўлида 1 м 2 ерга 15-20 турдаги витаминларга бой, доривор ўтлар мавж уриб ривожланган, уларнинг кўпи эфимер ҳамда эфимерос ўсимликлар гуруҳига мансуб бўлган. Ҳозир эса анашу ерларда 1 м 2 3-4 турдаги асосан голофит (шўрга чидамли ) ўсимликларни кўрамиз ҳолос. Чўл тупроқларининг асосий қисми деградацияга, дегумуфикацияга муфтало бўлган. Яьни тупроқнинг сув-физик , кимёвий хоссаларига, умуман унумдорлик кўрсатгичларига салбий ўзгаришлар кузатилмоқда . Боғлар, токзорлар ҳосидорлиги кескин камайиб ва нихоят қуриб кетишга мажбур бўлмоқда. Янги экилганлари эса сизоб сувлари яқин бўлганлиги туфайли узоқ яшай олмаяпти.
Бизга маълумки, тупроқ пайдо бўлишида инсоннинг таъсири муҳим аҳамиятга эга . Юқорида қайд этилган нисбатан қисқа муддатда (10-20 йил) деярли 1 млн га майдонни эгаллаб турган Қарши чўлининг ўзлаштиришга қўлай унумдор қисмини антропоген тупроққа айлантириш фақат инсоннинг “яратувчилик кудратли қучи”нинг маҳсули эканлигини эътироф этиш лозим.
Ушбу сатрлар муаллифининг кўз ўнгида содир бўлган “чўлга сув келди-ҳаёт келди” яқин ўтмишнинг ушбу воқеаларини пахта якка хокимлигнининг асорати, бизга қолдирган тажриба мактаби, ҳаётнинг синови ва сабоғи сифатида қарашимиз лозим.
Эндиликда эса ота-боболаримиздан қолган бу асоратларни бартараф этиш (экологик нуқтаи назардан бунинг имкони бўлмасада ) янгиланаётган мамлакат қураётган ёшлар зиммасида эканлигини англаб етмоғимиз керак. Бу биздан мукаммал билим, она ерга (тупроққа) бўлган меҳр садоқат,талаб қилади.
Қашқадарё воҳасининг чўл зонасида учта мустақил тупроқ типи ажратилади. Бу тупроқлар ўз генезиси ҳамда ер юзасини қоплаган ётқизиқларининг хоссалари билан кескин фарқ қиладиган литологик-геоморфологик областларда тарқалган. Булар сур тусли қўнғир, тақирли ва қумли чўл тупроқларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |