М.Муродовдан сотиб олган 40-уйни пулини М.Муродов ишлаб турган хусусий заправкасида жияним Иномжонов Жамшид билан бирга олиб бориб бердик” – деб ёзган ва кўрсатмаларида ҳам ушбу гапларни айтган.
Юқоридаги холатлардан келиб чиқиб, М.Муродов 40-уйни шахсан ўзи А.Худойбердиевга сотганлиги ўз исботини тўлиқ топиб турибди.
Бундан ташқари А.Худойбердиев чиқарилган суднинг ҳукми ва ажримларида ҳам худди шундай кўрсатмалар бериб, 40-уйни М.Муродовдан сотиб олганлигини айтиб кўрсатмалар берган.
Бугунга келиб химоячи М.Искандаровни кўрсатмалари асосида А.Худойбердиев ўз кўрсатмаларини ўзгартириб ёлғон кўрсатмалар бериб, шикоятлар ёзиб келмоқда. Чунки химоячи М.Искандаров зур бериб, А.Худойбердиев ва Г.Мирзаевага айтиб М.Муродовни ёнини олса, М.Муродов айбсиз деб топилса низоли уй-жойлар ўзларини ихтиёрида қолишини ишонтириб, уларни фикри ва кўрсатмаларини ўзгартиришга олиб келмоқда.
Ушбу холатлардан келиб чиқиб, Жиззах вилоят ИИБ.ТБ катта терговчиси Й.Х.Холназаров томонидан тузилган айблов хулосасидаги:
“Бундан ташқари М.Муродов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, фуқаро Х.Маматкаримовадан Жиззах шаҳар, Халқобод маҳалласи, Э.Худойқулов кўчаси 40-уйни ноқонуний равишда қўлган киритган бўлсада ва Х.Маматкаримова ушбу уйни келажакда қайтариб олиш учун судга даъво киритишини, натижада ўртада уй бўйича низо келиб чиқишини билгани холда, ўзганинг мулкини такроран фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, уйни ноқонуний равишда тортиб олганлигини фуқаро А.Худойбердиевга айтмасдан, унга мазкур уйни 2008 йил 25 октябр кунги М.Муродов ва А.Худойбердиевлар ўртасида тузилган 2294-сонли хонадаон олди-сотди шартномаси асосида 30 000 АҚШ долларига сотиб, 2008 йил 25 октябр холатига кўра 1 АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси миллий сўмига нисбатан қиймати 1348,10 сўмни ташкил этган холда А.Худойбердиевнинг 40.443.000 сўм миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Фуқаро Муродов Махмуджон ўзининг бу ҳаракатлари билан фирибгарлик, яъни такроран ўзганинг кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончини суистеъмол қилиш йўли билан ўзлаштиришда ифодаланган ғайриқонуниц ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида кўрсатилган жиноятларни қасддан сотир этган” – деб тўғри ва қонуний баҳоланиб айблов хулосаси қонуний тузилганлиги ўз исботини топган.
Юқоридаги холатлар бўйича барча ҳужжатлар жиноят ишида мавжуд.
Мана шу ҳужжатлар, суд ҳукми ва ажримлари ҳамда ёзиб ўтганларимиз М.Муродовни 40-уйни тўғридан-тўғри шахсан ўзи А.Худойбердиевга сотиб фирибгарлик жиноятини содир этганлиги исботланган.
Сиздан ушбу холатларга қонуний баҳо бериб, ЖИБ Пахтакор туман судининг 2016 йил 14 ноябрдаги ҳукми адолатли ва қонуний ҳукм бўлгани учун шу ҳукмни ўз кучида қолдиришни, М.Муродовни ёзган шикоятлари (назорат тартибида) асоссизлиги сабабли рад қилиб, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўраймиз.
Жабрланувчилар: А.Хакимов
Х.Маматкаримова
И.Холиқова
Do'stlaringiz bilan baham: |