Ру = 9.81 · Ср · Dхр · tup · Syp ; Н
Ра = Ср · Dхр · tup · Syp ; кг
ёки
М = 0.981 · 10 -2 · См · Dхм · tuм · Syм ; мм
М = См · Dхм · tuм · Syм ; кГм
бу ерда: Ср ва См – ишлов бериладиган материални ва ишлов бериш шароитини характерловчи коэффициент.
D – зенкернинг диаметри, мм.
t – кесиш чукурлиги, мм
S – суриш, мм/айл.
Хр, Up, Уp, Xm, Um, Уm – даража кўрсаткичлари.
Ишлов бериладиган материал
|
Зенкерлаш
|
Ср
|
Хр
|
Up
|
Ур
|
См
|
Хм
|
Up
|
Ур
|
Конструкцион пўлат
|
3.5
|
0.5
|
0.95
|
0.70
|
1.05
|
1.0
|
0.74
|
0.75
|
Кулранг чўян
|
2.0
|
0.65
|
1.0
|
0.55
|
0.72
|
1.0
|
0.74
|
0.70
|
|
Развёрткалаш
|
Конструкцион пўлат
|
8.0
|
0.70
|
1.0
|
0.72
|
0.88
|
1.15
|
0.64
|
0.85
|
Кулранг чўян
|
10.5
|
0.61
|
0.88
|
0.40
|
0.23
|
1.42
|
0.74
|
0.89
|
Зенкерни кесувчи қисми асосан кесиш ишини бажаради ва бу 45-60о бурчакда ётади. Лентанинг эни 0.8-2 мм.
Зенкернинг олдинги бурчаги ва кетинги бурчак кесувчи қиррага тик бўлган асосий кесувчи текислик А-А да ўлчанади. Олдинги бурчак қиймати зенкерланадиган материалнинг хоссаларига караб танлаб олинади. Тезкесар пўлатдан тайёрланган зенкерларда ишлов бериладиган материаллар учун олдинги бурчаклар куйидагича олинади:
Алюмин, латунлар учун – 25-30о
Юмшоқ пўлатлар учун – 15-20о
Ўрта қаттиқ пўлатлар учун – 8-12о
Ўрта қаттиқ чўянлар учун – 6-8о
қаттиқ пўлат ва чўянлар учун – 5-0о
Тезкесар пўлатлардан тайёрланган зенкерларда кетинги бурчак 8-10о га тенг бўлади.
Зенкернинг учидаги бурчаги 90-120о оралиғида олинади.
Хозирги вақтда зенкерлар қаттиқ қотишмали пластинкалар ёрдамида ишлатилади. Асосан бутун яъни йўналтирувчи қисми хамда учига ўрнатилади.
Зенкерлар инструментал пўлатлардан тайёрланади, асосан тезкесар пўлатлардан Р9 ва Р18, легирланганпўлатлардан эса 9ХС хамда вақти-вақти билан углеродли У12А пўлатлардан тайёрланади.
Зенкерлар учун қаттиқ қотишмали пластинкалар чўянлар учун ВК8 хамда пўлатлар учун Т15К6.
Термик ишлов сўнг зенкерларнинг кесувчи қирраси легирланган ва углеродли пўлатларни қаттиқлиги НRС 60 – 63:
Тезкесар пўлатники эса НRС 60 – 65.
Фойдаланилган адабиётлар
X.I.Jalilov. «Metallarni kesish nazariyasi asoslari, metall kesuvchi stanoklar va asboblar». “Talqin” nashriyoti, 2006- y.
И.М.Колесов. Основы технологии машиностроения. М.: «Высшая школа», 2001г
Г.Н.Андреев и др. Проектирование технологическое оснастки машинастроителного производства. М.: «Высшая школа», 2001г
Г.Н.Сахаров и др. Металлорежущие инструменты. М.: «Машиностроения», 1989г.
П.Р.Родин. Металлорежущие инструменты. «Киев», «Высшая школа», 1986г
Мавзу 6. Зенкерларда кесиш жараёни элементлари
Режа:
Зенкерлашда кесиш жараёнини элементлари
Зенкерлашда элементлари ва йисмлари
қаттиқ қотишма пластинкалари билан кавшарланган зенкерлар
Зенкерлар ўз шаклига кўра спирал пармага ўхшайди, аммо унда асосий қирра иккита эмас, балки учта ёки тўртта бўлади.
Расмдан кўриниб турибдики, зенкерни элементлари ва қисмлари тасвирланган. Шаклдан кўриниб турибдики, зенкернинг кесувчи қисми парманикидан фарқли ўлароқ қисмга бўлади.
Р9 ва Р18 маркали тезкесар пўлатдан тайёрланган зенкерлардан пландаги асосий бурчак 45-60о, Т15К6 ва ВК8 маркали қаттиқ қотишма пластинкалари кавшарланган зенкерларда эса 60-75о бўлади. Зенкернинг кесувчи қисми кесиш жараёнида иштироқ этади, цилиндрик қисми эса тишлардаги фаскалар (ленталар) ёрдамида зенкернинг тешикда тўғри боришини ва тешикка аниқ ишлов беришни таъминлайди.
Зенкерларда кўндаланг қирра бўлмайди, бу эса зенкернинг ишлаш шароитини яхшилайди. Зенкер станок шпинделига ёки патронига куйруғи билан маҳкамланади. Диаметри 35 мм гача бўлган тешиклар учун мўлжалланган зенкерлар яхлит килиб, диаметри 24 дан 100 мм гача бўлган тешиклар зенкерлаш учун ишлатиладиган зенкерлар эса кўйма килиб тайёрланади. Куйма тишли зенкерлар ўз конструкциясига жихатидан куйидагича бўлиши мумкин:
Куйма тишли зенкер диаметри 25-80 мм бўлган тешикларга ишлов бериш учун ишлатилади. Бундай зенкерлар кўпинча 4 ёки 6 тишли килиб тайёрланади. Бу зенкерларнинг тишлари Р9 ва Р18 маркали тезкесар пўлатдан ясалади (тайёрланади).
Зарур бўлиб қолганда зенкернинг диаметрини цилиндрик корпусига ўрнатилган тишларни суриш ҳисобига катталаштириш ёки кичиклаштириш мумкин. Зенкер корпусига ўрнатиладиган тишларнинг сони зенкернинг диаметрига қараб ўзгартирилаши мумкин, зенкернинг диаметри 40-50 мм дан ортиқ бўлганда эса тишлар сони олтита бўлади. Конструкцияси жихатидан олганда, яхлит ва куйма тишли бўлиши мумкин. қаттиқ қотишма пластинкалари кавшарланган куйма тишли зенкер корпусидаги уяларга қаттиқ қотишма пластинкалари кесувчи асбоб ўқига нисбатан 10-12о бурчак остида қия килиб кавшарланади. Пўлат загатовкаларга пармаланган тешикларни зенкерлаш учун зенкернинг тишлари Т15К6 маркали қаттиқ қотишмали пластинкалардан тайёрланади.
Зенкернинг геометрик элементларини олдинги бурчак кесувчи қиррага тик бўлган асосий кесувчи текислик N-N да ўлчанади. Олдинги бурчак қиймати зенкерланадиган материалнинг хоссаларига қараб танлаб олинади. Тезкесар пўлатдан тайёрланган зенкерларда пўлат загатовкалардаги тешикларни зенкерлаш учун
8-15о килиб, чўяндаги тешикларни зенкерлаш учун 0-8о килиб, рангдор металлардаги тешикларни зенкерлаш учун эса
25-30о килиб олинади; қаттиқ қотишма пластинкалари билан кавшарланган зенкерларда пўлат загатовкаладаги тешикларни зенкерлаш учун олдинги бурчак -5 дан 0 гача килиб олинади.
Кетинги бурчак асосий кесувчи қирранинг бутун узунлиги бўйича ўлчанади ва зенкернинг ўқи томон ортиб боради. Кетинги бурчак асосий кесувчи текислик NN да ўлчанади ва 8-10о килиб олинади.
Зенкерлар лодатда, олдингива кетинги юзалардан, бурчаклари ва ленталари ейилади. Тезкесар пўлатдан ясалган зенкерларнинг ейилиши критерияси сифатида пўлат загатовкалардаги тешикларни зенкерлашда кетинги юзасининг ейилиши кабул килинади; бу ейилиш, зенкерланадиган материалнинг сифатига ва зенкернинг диаметрига караб hk 0.4 – 1.5 мм бўлади. қаттиқ қотишмали пластинкалар билан кавшарланган зенкерлар учун кетинги юзасининг лента олдидаги ейилиши hk 0.6 – 1.6 мм бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |