z 1.5 ;
ковушкок материаллар (пўлат ва мис) лар учун:
z 1.5 ;
бу ерда: z қ тишлар сони,
D қ развёртканинг калибрловчи қисмининг диаметри, мм
Ўлчаш кулай бўлиши учун развёрткаларнинг тишлари сони жуфт килиш тавсия этилади.
Вазифасига кўра, развёрткалар дастаки ва машина развўёрткаларига бўлинади. Дастаки развёрткалардан тешикларга кўл билан ишлов беришда, машина развёрткаларидан эса станокларда ишлашда фойдаланилади. Ишлов бериладиган тешиклар шаклига кўра, развёрткалар цилиндрик, конуссимон ва шаклдор бўлади. Развёрткалар яхлит вакўндирма қилиб тайёрланади; кесувчи тишларининг развёртка танасига бириктирилиши, конструкцияси жихатидан развёрткалар тишлари механик усулда бириктириладиган тишлари кавшарлаб бириктириладиган ва тишлари танаси билан бир бутун қилиб тайёрланадиган развёрткаларга бўлинади.
Фойдаланилган адабиётлар
X.I.Jalilov. «Metallarni kesish nazariyasi asoslari, metall kesuvchi stanoklar va asboblar». “Talqin” nashriyoti, 2006- y.
И.М.Колесов. Основы технологии машиностроения. М.: «Высшая школа», 2001г
Г.Н.Андреев и др. Проектирование технологическое оснастки машинастроителного производства. М.: «Высшая школа», 2001г
Г.Н.Сахаров и др. Металлорежущие инструменты. М.: «Машиностроения», 1989г.
П.Р.Родин. Металлорежущие инструменты. «Киев», «Высшая школа», 1986г
Мавзу 19. Развёрткаларнинг асосий конструктив элементлар ва турлари.
Режа:
Развёткаларнинг элементлари ва қисмлари
Развёрткаларнинг конструктив элементлари Билан танишиш
Конуссимон развёрткалар билан танишиш
Ишлов бериладиган тешиклар шаклига кўра, развёрткалар цилиндрик ва шаклдор бўлади. Развёрткалар яхлит ва қўндирма қилиб тайёрланади; кесувчи тишларининг развёртка танасига бириктириш конструкцияси жиҳатидан развёрткалар тишлари механик усулда бириктирилган, тишлари кавшарлаб бириктирилган ва тишлар танаси билан бир бутун қилиб тайёрланадиган развёрткаларга бўлинади. Развёрткаларнинг кўйруклари цилиндрик, конуссимон ва квадрат кесимли бўлиши мумкин. Станокда развёрткалаш учун ишлатиладиган развёрткаланинг конструкциялари тасвирланиб берилган, яхлит
б расмда эса қўндирма развёртка кўрсатилган
Машина развёрткаларининг ишчи қисми дастаки дастаки развёрткаларникига қараганда 1.5 – 2.0 баробар кисқа бўлиб, ўз геометрик параметрлари жиҳатидан фарқ қилади. Дастаки цириндрик развёрткалар 3 – 50 мм диаметрли қилиб тайёрланади. Берк цилиндрик тешикларни развёрткалашда цилиндрик қисмидагина эмас, балки торецида ҳам кесувчи тишлари бўладиган махсус развёрткалар ишлатилади.
Конуссимон развёрткалар яъни (конус морзе 1,2,3,4,5)лар конусли тешикларга ишлов бериш учун кўлланилади ва иккита ёки учта развёрткалардан иборат комплект килиб тайёрланади. Конуссимон биринчи хомаки развёртканинг кесувчи қирралари поғонали шаклда бўлади.
Одатда биринчи хомаки развёртка қўйимнинг асосий қатламини кесиб олади. Бу комплектдаги иккинчи развёртка б конуссимон тешикнинг юзасини тозалайди ва унга мунтазам (тўғри) шакл беради. Тозалаб йўнувчи учинчи развёртка в конуссимон тешикни талаб этилган ўлчамтозаликка келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |