V
бу ерда: V – кесиш тезлиги, м мин;
Ne – станокнинг эффектив куввати, Квт;
Pz – кесиш кучи, н ёки м мин;
Кесиш тезлиги V куйидаги формуладан аниқланиш мумкин:
V
бу ерда: Ne - станокнинг эффектив куввати, Квт;
Pz – кесиш кучи, кг.
5. Топилган оптимал кесиш тезлиги ва станок паспорти асосида, танланган кесиш тезлигига тенг мувофиқ келадиган айланишҳлар сони куйидаги формула орқали топилади:
n
бу ерда: D – йўниладиган загатовканинг диаметри, мм.
Кесиш режимининг колган элементлари юқорида баён этилганидек танланади ва ҳисоблаб топилади. Кесиш оптимал режимлари икки йўналишда ҳисоблаб топилиши ва танланиши мумкин:
а). Кесиш режими айни станоклар учун белгиланади. Бу кесиш режимлари юқорида кўрсатилганидек танланади ва ҳисоблаб топилади, сўнгра айни дастгохга мослаб қайта ҳисобланади.
б). Кесиш режими қайси станогидан қатьий назар аниқланади. Бу ҳолда қилинган ҳисоб китоблар ва танланган кесиш режимлари натижалари асосида станокнинг ўзи ва унинг тип ўлчами танлаб олинади.
Пўлатларга ишлов беришда кесиш режимини куйидаги жалвалда кўриб чиқамиз: Т15К6 маркали қаттиқ қотишмали пластинка,
Адабиётлар
X.I.Jalilov. «Metallarni kesish nazariyasi asoslari, metall kesuvchi stanoklar va asboblar». “Talqin” nashriyoti, 2006- y.
И.М.Колесов. Основы технологии машиностроения. М.: «Высшая школа», 2001г
Г.Н.Андреев и др. Проектирование технологическое оснастки машинастроителного производства. М.: «Высшая школа», 2001г
Г.Н.Сахаров и др. Металлорежущие инструменты. М.: «Машиностроения», 1989г.
П.Р.Родин. Металлорежущие инструменты. «Киев», «Высшая школа», 1986г
Мавзу 12. Тешик очувчи асбоблар.
Тешик очувчи асбобларни асосий турлари
Пармаларни конструкциясини ўрганиш
Пармаларни геометрик параметрларини аниқлаш
Пармалар асосан машинасозлик саноатларида кенг кўлланилиб, улар хар хил диаметрли загатовкаларга тешик очи шва кенгайтиришдан иборат. Олдин загатовка парма билан тешиб олинади, сўнг тешик юзасини тоза олиш учун зенкер ва развёрткалар ишлатилади. Асосан машинасозликда диаметри 0.25 мм дан 80 мм гача бўлган пармалар ишлатилади.
Спиралсимон пармалар конструкцияси ва турлари.
Конструкцияси жиҳатдан пармалар куйидагиларга бўлинади:
Спиралсимон
Перосимон
Чукур тешик очувчи
Марказловчи
Спиралсимон пармалар асосан куйидаги материаллага тешик очиш учун тайёлланади:
А) тўғри тешиклар учун
Б) зенкерлаш учун
В) развёрткалаш учун
Г) жилвирлаш учун
Д) резьбалар учун
Пармалар асосан стандарт бўйича уч турга бўлинади:
Цилиндрик узун пармалар (ГОСТ 886-60)
Цилиндрик калта пармалар (ГОСТ 887-60)
Куйрук қисми конуссимон пармалар (ГОСТ 888-60)
Спиралсимон пармалар конструкциясига кўра стандартлашган бўлиб, чап автоматлар (ГОСТ 2090 - 60) бу пармалар ҳам калта ва узун бўлади.
қаттиқ қотишма пластинкалар билан кавшарланган пармалар асосан 4 турга бўлинади:
Тўғри арииқчали – бу тўғри арииқчали пармалар осон тайёрланиб, улар чукур тешик очишда ишлатилади.
Винтсимон арииқчали пармалар – булар осон тешик очишда хамда чукур тешиклар очишда кенг кўлланилади (чўянларга).
60о бурчакли винтсимон арииқчали пармалар – бу пармалар ўта чукур тешик очиш учун ҳизмат қилади.
Калта арииқчали пармалар – бу пармалар асосан термик ишловдан кейинги қалин пўлат листларни тешишдан иборат. Масалан: ХГС, 30ХГС ва хаказоларни.
Хар хил материаллар учун 2 бурчак остида
чархланадиган пармалар
Ишлов бериладиган материал
|
2 бурчак остида,
градус
|
Пўлат, чўян, қаттиқ бронза
|
116-118
|
Латунь, юмшоқ бронза
|
130
|
Алюмин, дуралюмин, электрон баббит
|
140
|
қизил мисс (медь)
|
125
|
Эбонит, целлуоид
|
85-90
|
Мрамор
|
80
|
Do'stlaringiz bilan baham: |