б-боб. Корхона (фирма)нинг иқтисодий
хавфсизлигини таъминлаш
6.1. Корхонанинг иктисодий манфаатлари
ва фаолияти коидалари
Бозор иқтисодиёти шароитида корхона ягона мил-
лий иқтисодиётнинг узвий таркибий қисми ва айни пайт-
да иқтисодий жиҳатдан мустақил бўғини ҳисобланади.
Корхона ўзини ўзи бошқарувчи, хараж ат^арини ўзи
қоплаши асосида, фойда (даромад) олиш мақсадида
ф аолият юритадиган бирламчи хўж алик субъектидир.
Корхоналар ишлаб чиқариш, савдо, тижорат-воси-
тачилик, транспорт, суғурта, банк, инжиниринг, мо-
лиявий-инвестиция, илм ий-тадқиқот, инновация ва
турли хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият кўрсата-
ди. Иқтисодиёт тармоқларида ф аолият турлари хилма-
хил бўлган корхоналар мавжуд бўлиб, улар монотар-
моқ (якка тармоқ) ёки диверсификациялашган корхона
шаклларида намоён бўлади. Монотармоқ корхоналари-
га саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларга те-
гишли корхоналар киради.
Диверсификациялашган корхоналар икки турга бўли-
нади. Биринчи тур корхоналар кўп тармоқли ва фаоли-
ят соҳалари хилма-хил бўлиб, улар бирор-бир иқтисо-
диёт тармоғида устувор фаолият кўрсатувчи корхона
атрофида жипслашадилар. Етакчи тармоқдаги фаоли-
ят соҳасига бошқа соҳалар технологик жиҳатдан боғ-
лиқ бўлади.
Диверсификациялаш ган корхоналарнинг иккинчи
тури бирлашма (ёки конгломерат) деб аталади. Унинг
асосида устувор тармоқ ёки устувор соҳа мавжуд эмас.
1 05
www.ziyouz.com kutubxonasi
Шунингдек, унга бириккан корхоналар бир-бирлари
билан технологик жиҳатдан боғлиқ бўлмайди.
Корхоналар ҳудудий жиҳатдан миллий ва трансмил-
лий ҳамда халқаро компанияларга бўлинади. Миллий
корхона мамлакат доирасида ам
ал
қилади. Трансмил-
лий компания чет элларда ўз филиалларига эга бўлган
корхоналардир. Халқаро корхоналар эса бир неча мам-
лакатлар миллий компанияларининг бирикишидан ҳосил
бўлади. Бунинг натижасида қўшимча корхоналар ву-
жудга келади.1
Корхона (фирма) фаолиятининг асосий мақсади фойда
(даромад) олиш ҳисобланади. Шунингдек, корхона ўз
олдига ишлаб чиқаришни кенгайтириш, персоналнинг
касбий маҳоратини ошириш, ф ан-техника тараққиёти
ютуқлари асосида меҳнатни таш кил этишни такомил-
лаштириш, ишлаб чиқарилаётган ва таклиф этилает-
ган маҳсулотнинг истеъмолчиларини, мижозларини ва
инсофли шерик, ҳамкорларнинг сонини кўпайтиришни
ҳам мақсад қилиб олади.
Маълумки, маҳсулотни ишлаб чиқариш ж араёнида
хўжалик субъектлари ва технологик жараён бўғинлари
ўртасидаги ўзаро алоқадорлик вужудга келади. Улар
ўртасидаги ўзаро муносабатларда ҳ у қ у қв а масъулият- -
ларнинг ўзгариши иқтисодиётнинг барча дараж алари-
да, хўж алик соҳаларида савдо-истеъмол ш ароитлари-
нинг тубдан ўзгаришига, рақобат муҳитининг кучайи-
шига олиб келди. Ш у боисдан корхоналар ўзларининг
иқтисодий келажаги учун қайғуриб, кенгайтирилган так-
рор ишлаб чиқаришни таъминлаш, ф ан-техника та-
раккиёти ва инвестицион фаолликни рағбатлантиришга
эътиборни кучайтирадилар. Буларнинг мақсадли йўна-
лишлари эндиликда миллий товар ишлаб чиқарувчи-
лар манфаатини химоя қилиш, яъни уларнинг иқтисо-
106
www.ziyouz.com kutubxonasi
дий хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан уйғун-
лашиб кетади.
Бозор муносабатлари шароитида корхона, таш ки-
лот ва м уассасалар иктисодий ж иҳатдан хўж али к
субъектлари сифатида м уваф ф ақиятли фаолият юри-
тишлари уларнинг иқтисодий манфаатлари қай дара-
ж ада қондирилгани билан боғлиқ бўлади.
Корхонанинг муҳим иқтисодий манфаатлари ичига
истеъмолчилар талаблари ва ички омилларга боғлиқ
ҳолда вужудга келадиган кутилмаган вазиятларга мос-
лашиш қобилияти киради.
Корхона ўзининг фойда олиш мақсадини амалга оши-
риши учун мунтазам равишда маҳсулот ишлаб чиқрриш
ва хизмат кўрсатиш технологиясини такомиллаштириш-
га, маҳсулотларнинг истеъмол хусусиятларини ошириш-
га, уларни сотиш жараёнларига кўпроқ эътиборни қара-
тишга мажбур бўлади. Шунингдек, ундан айланма маб-
лағлар ҳаракатини тезлаштириш, барча турдаги захи-
раларни камайтириш, реклама, ҳамкорлар билан икки
томонлама шартномалар тузиш, келишув мажбурият-
ларига риоя этиш талаб этилади. Маҳсулотни реализа-
ция қилиш ва хизмат кўрсатиш жараёнида корхонанинг
иқтисодий манфаатлари рўёбга чиқади.
Рақобат кураши шароитида корхона бозордаги ўзга-
рувчан вазиятларга мослаша билиши, ўзининг ва по-
тенциал рақобатчиларининг иқтисодий салоҳиятини,
ривожланиш истиқболлари, молиявий имкониятлари,
маҳсулот сотиш ва моддий ресурслар билан таъмин-
лаш дараж аларини баҳолай билиши керак бўлади.
Иқтисодий манфаатлар корхонанинг барқарор, ишонч-
ли, молиявий-иктисодий жихатдан самарали фаолият юри-
тиши, персоналнинг шахсий хавфсизлиги ва фаоллиги-
ни ошириш, етарли дараж ада моддий, информацион
107
www.ziyouz.com kutubxonasi
ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлишга интилишидан
ҳам юзага келади.
«Иқтисодий назария» фанида хўжалик субе-ьктлари
фаолияти тўғрисида бир қанча концепциялар илмий
жиҳатдан асосланган. Уларда корхона иктисодий ман-
фаатларини рўёбга чиқариш билан боғлик, фаолият,
хатти-ҳаракатларнинг хусусиятлари ёритилган.2
Анъанавий фирма назариясига кўра корхонанинг ягона
иқтисодий манфаати фойдани максималлаштиришга
каратилади. Менежериал назариясига к^фа фирманинг
фаолиятини унинг эгалари эмас, балки менежерлари
белгилаб беради. Уларнинг иқтисодий манфаатлари иш-
лаб чиқариш ва маҳсулотлар сотиш ҳажмини ҳамда
даромадни максималлаштириш ҳисобланади Фирма қиска
муддатли даврда товар сотиш ҳажмини максималлаш-
тиришга, узоқ мудцатли даврда эса фойдани максимал-
лаштиришга ҳаракат қилади.3
Фирма эгалари капитални ўстириш, шахсан бойиш-
ни хоҳлайдилар. Бундай хоҳиш чексиз бўлиб, менежер-
лар иш ҳақлари, обрў-эътибори, фирмадаги ўз мавқеи-
ни ўстиришни истайдилар.
Кўп мақсадлар концепциясига кўра фирма бир неча
мақсадни, яъни фойда, сотиш ҳажмини ошириш, иқти-
содий ўсиш ва бошқаларни кўзлайди.
Мураккаб корпоратив тизимга, тузилишга эга бўлган
замонавий фирмада иерархияга мос равишда турли
субъектларнинг манфаатлари ва мақсадлари иерархи-
яси ҳам мавжуд бўлади. Фирма олий раҳбариятининг
манфаати фирманинг нуфузини ошириш, унинг ишлаб
чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш ҳамда барқарор-
лигини таъминлаш билан боғлиқдир. Менежерларнинг
максади эса ўз мансабини ошириш ҳамда юқори даро-
мадга эга бўлишдан иборат. Акционерларнинг манфа-
1 08
www.ziyouz.com kutubxonasi
ати юқори дивиденд олиш билан изоҳланади. Ёлланма
ишчи ва хизматчилар эса юқори иш ҳақи олиш, меҳнат
шароитларини яхш илаш , малакасини оширишни ўз
олдига мақсад қилиб қўяди.
Технологик ёндаш ув концепциясига мувофиқ бел-
гиланган техника ва технологиянинг ривожланиш да-
ражаси, ишлаб чиқариш омиллари комбинациялашу-
вининг барча вариантларида маҳсулотлар ишлаб чи-
қаришнинг максимал ҳажмини ифодаловчи ф ункция-
ни аниқлашнинг имконияти ҳамма вақт м авж уд деган
тасаввур ётади.4
Институционал ёндашувга кўра фирмани ўрганиш-
нинг асосий муаммоси фойдани максималлаштириш
эмас, балки фирманинг вужудга келиши, унинг пи-
вожланиш қонуниятлари ва пировард натижада '.^к
бўлиб кетиши сабабини тушунтириб беришдан иборат-
дир. Фирмани таш кил этиш жараёнида тадбиркорлар
харажатларни камайтириш мақсадида ўз ҳаракатлари-
ни мувофиқлаштиришга интиладилар. Р.Коуз фирмани
тадбиркорга бўлган ресурсларни йўналтиришга қара-
тилган муносабатлар тизими деб таърифлайди.5
Неоинституционал фирма концепциясида “принци-
пал - агент” муаммоси кўрилади. Принципал - бу ре-
сурснинг, мулкнинг эгаси. Агент эса ресурсдан фойда-
ланиш ҳуқуқига эга бўлган субъектдир. Принципал,
яъни корхона эгаси кўп ахборвтларга эга бўлмайди ва
агент, яъни менежернинг фаолиятини тўлиқ назорат
қила олмайди. Назоратдан четда қолган агент (мене-
ж ер) эса ўзбошимчалик қилиши, ўз эгасига кўра оп-
портунистик ҳолатга ўтиши мумкин. Бу ерда энг муҳим
масала улар ўртасида келишувчилик, манфаатлар уй-
ғунлигини вужудга келтиришдир. Корхона ноаниқлик-
лар шароитида ишлаб чикаришнинг энг яхши, қулай
109
www.ziyouz.com kutubxonasi
усулини топишга каратилган ф аолият юритишга инти-
лади. Бунда фирма бошқарувчилари трансакцион хара-
ж атларни камайтириб, фирма учун энг қулай иш юри-
тиш шароитларини яратишга қаракат қиладилар.8
Ушбу концепциялар асосида корхонани вақт ва ма-
конда маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш ҳамда ресурс-
ларни такрор ишлаб чиқариш жараёнларини ўзида
мужассамлаштирган ижтимоий-иқтисодий тизим деб
қарашга имкон берувчи омиллар ётади.
Корхонани бошқариш мақсади хўж алик фаолияти-
нинг асосий манфаатларидан келиб чикади. Бунда кор-
хона ўз ходимларининг моддий ва интеллектуал аҳво-
лига салбий таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи таҳдид-
ларни бартараф этиш, ривожланишнинг салбий тен-
денцияларига барҳам бериш, иқтисодий хавфсизликни
таъминлашга ҳаракат қилади. Бу мақсадларга эришиш
учун қуйидаги вазиф алар бажарилиш и лозим:
- хўжалик субъектларининг давлат, нодавлат ташки-
лотлари, мамлакат ичидаги ва хориждаги ҳамкорлар ҳамда
рақобатчилари билан бўладиган ўзаро муносабатларда
қонун билан белгиланган ҳуқуқларини ҳимоя килиш;
- корхонанинг моддий ва молиявий базасини сақлаш
ва кўпайтириш, меҳнат жамоасининг, тадбиркорнинг
ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган
ресурслардан самарали фойдаланиш;
- маҳсулот ва кўрсатилаетган хизматларнинг рақобат-
бардошлигини ошириш, ички ва ташқи бозорларда улар-
ни сотиш учун қулай бозор конъюнктурасини яратиш;
- хўж алик тузилмалари фаолиятининг ички ва таш-
қи ташкилий барқарорлигига, иқтисодий алоқаларнинг
ишончлилигига эришиш ва тасодифий, ноинсоф, виж-
донсиз ҳамкор ва ш ерикларга қарам бўлиб қолишдан
сақланиш;
- хўж алик тузилмалари фаолиятини тўлиқ, аник
1 1 0
www.ziyouz.com kutubxonasi
ахборотлар бцлан таъминлаш, ишлаб чикариш ва ти-
жорат сирларини ҳамда интеллектуал мулкка бўлган
ҳуқуқни сақлаш;
- реклама ахборотидан фойдаланиш самарадорлиги
ва корхона нуфузини ошириш.
Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун уларга хавф
соладиган тахдидларни аниқлаш ва уларни бартараф
этишга интилиш корхона фаолиятининг муҳим тарки-
бий қисми ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |