4.3 Ўзбскистонда иқтисодий хавфсизликни
таъминлашнинг устувор йўналишлари
Бозор муносабатларига ўтишдаги иқтисодий исло-
ҳотлар шароитида давлат хўж алик субъектлари фао-
лиятининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга .,а
фуқароларга зиён келтирилишига йўл қўймаслиги ке-
рак. Ушбу мақсадларда давлат, энг аввало, тадбиркор-
лик муҳитини яхшилаш, кичик ва ўрта бизнеснинг
мамлакат иқтисодиётидаги улушини кўпайтириш, иқти-
содиётни монополиядан чиқариш ва рақобатбардош-
лигини ривожлантириш, фонд бозорини, ер ва кўчмас
мулк бозорларини шакллантириш бўйича чора-тадбир-
ларни ишлаб чиқиши керак. Бундан ташқари, ҳокими-
ятнинг барча бўғинларида қонун лойиҳаларининг сифа-
ти ва асосланганлик даражасини ошириш ҳамда қонуъ-
га барчани, ҳатто давлат ҳокимияти органларининг ҳам
қатъий риоя этишлари бўйича тадбирлар амалга оши-
рилиши зарур бўлади.
Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш учун давлат
қуйидагиларни кўзда тутиши лозим:
- ижтимоий институтлар стратегияларини бир-бир-
ларига яқинлаштириш, уларнинг фаолиятларини ко-
ординациялаштиришга имкон берадиган ютституционал
ўзгариш ларни амалга ошириш;
79
www.ziyouz.com kutubxonasi
- х ў ж а л и к ж а р а ё н л а р и н и н г барча и ш т и р о к ч и л а р и
уч ун лоббизм ни к он уни й ч е к л а ш , қон унчи ликн и м а к -
сим ал у н и ф и к ац и я л аш (яъ н и и м ти ёзл ар и ва т у р л и п р е-
ф ер е н ц л а р н и қ и с қ а р т и р и ш в а йўқотиш ) уч ун и қ ти со -
д.*й ва и ж ти м о и й х а т т и -ҳ а р а к а т л а р н и н г ум у м и й там о -
й и л л ар и н и и ш лаб ч и к и ш ва қ аб у л
кйлиш
,
- иқтисодиёт с у б ъ ек тл ар и ва д авл ат бош қарув орган-
л а р и томонидан қо н у н л ар га, тар ти б -қ о и д а л ар г а р и о я
қи ли н и ш и ни н а зо р а т қи ли ш ;
- и қ ти с о д и й м у н о с а б а т л а р с о х ас и д а в у ж у д г а к е -
л ад и ган м у н о з а р а ва з и д д и я т л а р н и ҳ а л қ и л и ш м е х а -
н и зм и н и я р а т и ш ;
- к а д р л а р н и к о р х о н ал а р х ў ж а л и к ф ао л и я ти н и т а х -
л и л қи ли ш ва и н в ести ц и я л о й и ҳ ал ар и н и баҳолаш н и н г
зам о н ави й у с у л л а р и билан тан и ш ти р и ш ;
- ж а м и я т д а и қтисоди й б ар қар о р л и к н и о ш и р и ш ва
иж ти м ои й к еск и н л и к н и н г ўсиш и га й ўл қ ў й м асл и к ;
- м а м л а к а т и қтиеодий м а н ф аатл ар и н и ҳисобга олган
х олда яқи н ва у з о к х о р и ж и й м а м л а к а т л а р билан и қ ти -
содий, сиёсий м у н о саб атл ар н и ҳ а р том онлам а р и в о ж -
лантириш .
Ш унга м у в о ф и қ , р а в и ш д а собик т о т а л и т а р т и з и м -
дан бозор и кти со д и ёти га ў та ёт ган м а м л а к а т л а р я қ и н
истиқболда қуй ид аги в а зи ф а л а р н и ам алга о ш и р и ш л ар и
лозим бўлади:
1) С ам ар ал и ва р ақ о б атб ар д о ш иш лаб ч и қ ар и ш н и
қу л л аб - қ у в в а т л а ш ва и стиқболи йўқ, эски р ган и ш л аб
ч и қ ар и ш д ан воз кечи ш ;
2) т а р к и б и й ў з г а р и ш л а р н и а м а л г а о ш и р и ш у ч у н
з а р у р б ў л га н и қ т и с о д и ё т и н ф р а т у з и л м а л а р и н и р и -
в о ж л а н т и р и ш ;
3) иқтисодий р е с у р с л а р д а н сам ар ал и ф о й д ал ан и ш н и
т а ъ м и н л а ш ;
80
www.ziyouz.com kutubxonasi
4) мавжуд илмий техника салоҳиятининг энг илғор
томонларини сақлаш;
5) иқтисодиёт таркибининг деформациялаш увига
бархам беришда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга
ошириш, ишлаб чиқариш таркибини тўловга кодир талаб
билан уйғунлаштириш;
6) корхоналарнинг бозор шароитларига мослашуви-
ни тезлаш тириш ,
7) экспорт салоҳиятини диверсификациялаш;
8) экологик хавфсизликни ошириш.
Ушбу вазифаларни бажариш миллий иқтисодиётнинг
кўпчилик тармоқларининг рақобатбардош эмаслигини
бартараф этишга имкон яратади. Бундан келиб чиққан
ҳолда, таркибий сиёсат микро ва макро иқтисодиет да-
ражаларида уч асосий йўналишда амалга оширилиши
керак, деган хулоса келиб чикади. Давлат ҳокимият
органлари мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъмин-
лаш учун маълум тармоқ ва соҳаларни селектив қўллаб-
қувватлаши даркор бўлади.
Макроиқтисодиёт дараж асида таркибий сиёсатни
амалга ошириш жараёнларида қуйидаги ваэифалар ҳал
қилиниши зарур:
- жами талабни ошириш;
- жамғариш нормасини ўстириш ва уни инвестицияга
айланишини таъминлаш;
- ривожланишдан тўхтаб қолган секторлардаги бар-
ча турдаги ресурсларни ривожланаётган секторларга
ўтишини рағбатлантириш;
- ялпи инвестицияларни кўпайтириш;
- экспортни рағбатлантириш;
- умумқабул қилинган тартиб-қоидалар доирасида
миллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш мақсади-
да импортни тартибга солиш.
81
www.ziyouz.com kutubxonasi
Микроиқтисодиёт даражасида таркибий сиёсатни
амалга ошириш жараёнларида қуйидаги вазиф аларни
бажариш зарур бўлади:
- иқтисодий нуқтаи назардан самарали корхона ва
ишлаб чиқаришларнинг ривожланишини рағбатланти-
риш ва қўллаб-қувватлаш;
- самарасиз ишлаб чиқаришларни, корхоналарни
тугатиш ёки реорганизация, яъни қайта ташкил этиш;
- янги монополистик тузилмаларнинг пайдо бўли-
шига йўл қўймаслик;
- тармоқлараро капитал оқувчанлигини таъминлаш
мақсадида фонд бозорининг ривожланишини тартибга
солиш ва рағбатлантириш;
- нарх ўсишини тўхтатиш чора-тадбирларини кўриш;
- иқтисодий субъектлар хатти-ҳаракатининг бозорга
хос нормаларини жорий қилишни рағбатлантириш.
Иқтисодий хавфсизлик нуқтаи назаридан энг муҳим
тармоқлар қаторига - ёқилғи-энергетика, озиқ-овқат са-
ноати, транспорт ва алоқа соҳалари киради. Ушбу стра-
тегик аҳамиятга эга бўлган тармоқларни ривожланти-
риш орқали биринчидан, энергетик ва озиқ-овқат мус-
тақиллигига эришилади, иккинчидан, жаҳон бозорла-
рига, ресурсларнинг халқаро манбаларига чиқиш учун
транспорт йўлларига эга бўлинади.
Илмий техника салоҳиятини сақлаш , қўллаб-қув-
ватлаш, ривожлантириш ва ундан самарали фойдала-
ниш мамлакатнинг иқтисодий, ҳарбий хавфсизлигини
таъминлашнинг муҳим стратегик йўналиши ҳисобла-
нади. Шу боис, мамлакатни илмий-техникавий ривож-
лантиришнинг узоқ муддатга м ўлж алланган давлат
концепциясини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб эта-
ди. Бу борада, энг аввало, яқин истиқболли давр учун
давлат ф ан-техника сиёсатининг устуворликларини
82
www.ziyouz.com kutubxonasi
аниқлаш лозим бўлади. Фанни мамлакатнинг энг му-
ҳим стратегик устуворлиги деб тан олиб, уни қўллаб-
қувватлаш ва молиялаштириш, олимларни моддий таъ-
минлаш ва рағбатлантириш бўйича тегишли сиёсатни
амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
М амлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш да
ижтимоий зиддиятларнинг олдини олишга, ижтимоий-
сиёсий барқарорликни таъминлашга қаратилган дав-
латнинг ижтимоий сиёсати муҳим аҳамиятга моликдир.
Ижтимоий сиёсат аҳолининг турмуш даражаеини оши-
риш, фуқароларнинг иқтисодий аҳволини яхш илаш
учун шароитлар яратиш, аҳолининг пул даромадлари-
ни кўпайтиришга ҳам йўналтирилади.
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида аҳолининг
турли табақаларга - бой ва камбағал қатламларга ажра-
лиши кучаяди. Бу жараённинг тез ва кескин юз бериши
беқарорлик омилига, ижтимоий зиддият ва кескинлик-
ларни туғдирувчи тахдидга айланади. Аҳолининг энг бой
ва энг камбағал қатламлари ўртасидаги фарқнинг ниҳо-
ятда катталаш иб кетиши ўрта табақа амалда мавжуд
бўлмаган шароитда иқтисодий таҳдидни вужудга кел-
тиради.
Ўтиш даврида давлат кам таъминланган аҳоли қат-
ламларини кучли ижтимоий ҳимоя қилиш, даромад-
ларни адолатли қайта тақсимлаш орқали жамиятнинг
кескин қарама-қарш и қутбларга ажралиб кетишига йўл
қўймасликка ҳаракат қилади.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, банкротлик тўғрисидаги
қонунчилик амал қилаётган шароитда оммавий ишсиз-
ликнинг пайдо бўлишига йўл қуймаслик, банкротга учра-
ган корхоналарнинг ишчи-ходимларини ижтимоий жи-
ҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий қийинчиликларни
юмшатиш, иш жойидан бўшаётган ходимларни қайта
83
www.ziyouz.com kutubxonasi
ўқитишни ташкил этиш, янги ипгчи ўринларини яратиш,
нафақалар
тўлаш,
жамоат ишларига жалб қилиш чора-
тадбирларини амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Буларнинг барчаси ижтимоий таҳдидларнинг салбий таъ-
сирини юмшатишда муҳим урин тутади.
Маълумки, ҳар бир мамлакатда баъзи ҳудудлар бош-
қаларига нисбатан ривожланган бўлади. Ҳудуднинг иж -
тимоий-иқтисодий ривожланиш даражаларидаги фарқ-
лар, улардаги ишлаб чиқарувчи кучларнинг номутано-
сиб жойлашуви оқибатида вужудга келади. Бу ф арк-
лар оқибатида аҳоли даромади ва турмуш даражасида
ҳам ҳудудий фарқлар вужудга келади. Натижада, аҳоли
ўртасида мамлакат ички миграцияси юз беради. И жти-
моий-иқтисодий таҳдиднинг келиб чиқишининг олдини
о.лиШ мақсадида аҳолининг ички миграциясини, яъни
иқтисодий ночор ҳудудлардан аҳолининг аҳволи яхши
ҳудудларга оқиб ўтишини чеклаш, тартибга солиш чора-
тадбирлари амалга оширилади. Аҳолининг ички мигра-
циясики тартибга солиш қуйидаги йўналишларда амал-
га оширилади:
- янги ўзлаш тирилаётган, истиқболли худудларга
кўчиб борувчилар учун қўшимча имтиёзлар ва иж ти-
моий каф олатлар белгилаш, жорий қилиш, иқтисодий-
ижтимоий ночор, қолоқ ҳудудлардан аҳолининг чиқиб
кетишини тўхтатиш учун уларга ҳам кўшимча имтиёз
ва рағбатлар берилади;
- турли ҳудудлардан кўчиб келган мигрантларни иш
билан таъминлаш, жойлаштириш билан боғлик муам-
моларни ҳал килиш;
- қишлоқ жойларда аҳолининг мустаҳкам қўним топиб
яшаши учун зарур ҳукуқий ва ижтимоий-иқтисодий база
яратиш, саноатни қишлоққа олиб кириш орқали, ижтимо-
ий ва ишлаб чиқариш инфраструктураларини ривожлан-
84
www.ziyouz.com kutubxonasi
тириш натижасида қишлоқ хўжалигида бўш крлган ор-
тиқча ишчи кучи учун янги иш ўринларини яратиш.
М амлакатда иқтисодий хавфсизликни таъминлаш
узоқ муддатли стратегик вазифа ҳисобланади. Бу вази-
фани амалга ошириш учун иқтисодий хавфсизликни
таъминлаш давлат стратегиясини, яъни доктринасини
ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарур бўлади. Ушбу дав-
лат стратегияси олий миллий давлат манфаатларига
жавоб бера олиши керак.
Иқтисодий хавфсизлик давлат стратегияси пировард
мақсади ва уни амалга ошириш босқичларида ўз ифода-
сини топиши лозим. Бу ерда шуни айтиб ўтиш жоизки,
ўтиш даврида иқтисодий таҳдидларнинг кўплиги ва кес-
кинлиги, биринчи навбатда, зарурий чора-тадбирларни
амалга оширишга катта эътибор беришни тақозо этади.
Шу даврда иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг
кафолати бўлган давлатнинг асосий вазифалари қуйида-
гилардан иборат бўлади:
- хавфсизликни таъминлаш бўйича хўж алик ва сиё-
сий характердаги қарорларни қабул қилиш;
- ижтимоий ж араёнларни бошқариш механиэмига
таҳдидларнинг пайдо бўлганлиги тўғрисида сигнал бе-
рувчи индикаторларни киритиш;
- иқтисодий таҳдидларни юмшатиш, бартараф этиш,
нейтраллашга қаратилган самарали чора-тадбирларни
ишлаб чиқишни амалга ошириш.
М амлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш
концепцияси доимо узоқ муддатли миллий давлат ман-
фаатларига асосланади. Бошқача айтганда, мазкур кон-
цепция мамлакатнинг келажаги тўғрисидаги тасаввур-
га, ислоҳотлар натижасида вужудга келадиган ижти-
моий-иқтисодий моделга, шунингдек, барқарор, мус-
таҳкам ривожланиш стратегиясига боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |