XI жуфт БМН (n. accesorius) - қўшимча нерв.
Тўш-ўмров-сўргичсимон ва трапециясимон мускулларни нерв билан таъминлайди.
Текшириш усуллари:
Бунинг учун бемордан қуйидаги синамаларни бажариш сўралади:
1. Бошни олдинга энгаштириш;
2. Бошни турли ёнларга букиш;
3. Елкани қисиш;
4. қўлларни юқори горизонтал кўтариш;
5. Куракни умуртқага яқинлаштириш.
Нормада ҳамма ҳаракатни қийинчиликсиз бажарилади.
Зарарланганда асосий белгилар: бўйин ва елка усти мускулларининг атрофияси, зарарланган томонга елканинг тушиши, бошни соглом томонга букишнинг чегараланиши, елкани қисишнинг чегараланиши, қўлни горизонтал чизиққача олиб келишнинг қийинлашиши, куракнинг пастки бурчаги умуртқадан узоқлашиши кузатилади.
XII жуфт БМН (n. hupoglossus) - тил ости нерви.
Бу нерв тил мускулларини, тилни олдинга ва пастга юқорига ва орқага ҳаракатлантирувчи мускулларни иннервация қилади.
Текшириш усуллари:
Бемордан тилни осилтириш сўралади, нормада тил ўрта чизиқда жойлашган бўлиши лозим.
Зарарланиш симптомлари: периферик фалажликда тилни осилтирганда (огиздан ташқарига чиқарганда) зарарланган томонга огиши (девиация), бундан ташқари, ўша томондаги тилнинг ярмида атрофия, фасцикуляция кузатилиши мумкин. Нутқнинг аниқмаслиги (апартрия), бузилишини (дизатрия) кузатилади.
Тил ости нервининг марказий фалажида атрофия ва фасцикуляцияси кузатилмайди. Тил патологик ўчоқнинг қарама-қарши томонига огиши кузатилади.
Бош миянинг аралаш нервлари.
V жуфт БМН (n. trigeminus) -уч шохли нерв.
Сезувчи толалари юз терисини. бошнинг сочли қисмини пешона тепа соҳасини. кўз олмасини бурун бўшлиги огиз бўшлиги ва тилнинг олдинги 2\3 қисми шиллиқ қаватларини тишларни бош чаноги юз қисмининг суяк усти пардасин олдинги ва ўрта мия чуқурчаларидаги мия қаттиқ пардасини иннервация қилади. Бундан ташқари уч шохли нерв толалари чайнов, кўз ва мимика мушаклари проприорецепторларига ҳам боради.
ҳаракатлантирувчи қисм.. Чайнов, медиал ва латериал қанотсимон ёноқ мушакларини, жаг тил ости мушакларини, икки қоринли мушакнинг олдинги қоринчасини ва ногора пардани таранглаштирувчи мушакни иннервация қилади.
2. ҳаракатлантирувчи қисмни текшириш усуллари. 2с,14с, Харакатлантирувчи қисм фаолиятини текшириш мушакларни кўздан кечиришдан бошланади. Атрофия ёки гипертрофия, фибрилляр ва фасцикуляр мушак қисқаришлари борлигига эътибор берилади. Пайпаслаганда эса мушаклар конфигурациясини, уларнинг таранглигини аниқлаш мумкин. Бемордан огзини очиш ва ёпиш, бир неча чайнов харакатларини бажариш сўралади. Текширувни қўлларини чайнов мускулларига қўйиб, уларнинг таранглик даражаси аниқлайди. Нормада пастки жагнинг осилиб қолиши ёки бир тарафга огиши (девиация) кузатилмайди, мушаклар иккала томонда ҳам бир хил тарангликда бўлади.
Пастки жаг рефлекси: Бунда беморнинг ярим очилган огзига энгаги бўйлаб, юқоридан пастга қараб олдин бир томонлама кейин иккинчи томонлам неврологик болгача билан урилади. Ундан ташқари текширилувчининг энгагига текширувчи дисталл фалангаси бўйлаб уриб кўрса бўлади. Бу таъсирланишга жавобан чайнов мускуллари қисқаради ва пастки жаг юқорига кўтарилади.
Зарарланишнинг асосий белгилари.:
Огиз очилганда жаг кучсиз мушак томонга огади (девиация), шикастланган томонда чайнов мускуллари етарли таранглашмайди, атрофияланган бўлиши мумкин, пастки жаг рефлекси чақирилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |