Эштишни текшириш усуллари. 2c.22c.
Эшитиш ўткирлигини текшириш: бемор 6-метр узоқликда, шивирлаган товушда ҳар бир қулоқ алохида текширилади. Бемор агар 6 метр узоқликда шивирлаган товушни эшитса, у соглом ҳисобланади .
1. Ринне синамаси: бунинг учун вибрациялантирилган каметрон (С 128 ёки С 256) ни сўргичсимон ўсимтага (processus mastoideus) қўйилади. Товушнинг суяк орқали эшитилиши тугаганидан сўнг , шу камертонни қулоққа яқинлаштирилади. Нормал ҳолатида текширувчи камертоннинг товушини ҳаво орқали эшитаверади, бу Ринненинг ижобий синамаси ҳисобланади. Зарарланганда товуш ўтказувчи аппарат тескари маьлумот чиқаради: бемор камертонни ҳаво орқали эшита омайди (Ринне синамаси салбий).
2. Вебер синамаси: тебратирилган камертон оёқчасини бош суягининг тепа қисмига қўилади, бунда камерон товуши икки томонга бир хилда эшитилади. Ўрта қулоқнинг касалликларида бош суягининг тепа қисмига қўйилган камертон товушини суяк орқали кучли ва узоқ қабул қилиш зарарланган томонда, ички қулоқ касалликларида эса соглом қулоққа тескари томонда аниқланади. Шу ўринда, юқори товушларни қабул қилишнинг бузилиши, кўпинча товуш қабул қилувчи аппаратнинг зарарланишида, паст товушларни қабул қилишнинг бузилиши эса товуш ўтказувчи аппаратнинг зарарланишида кузатилади.
Pars Vestibularis-дахлиз (вестибуляр) қисм.
Вестибуляр аппарат ёрдамида одам танасининг мувозанатини сақлайди. Вестибуляр аппаратининг зарарланиши мувозанатнинг бузилишига - атаксияга олиб келади .
Вестибуляр аппаратни текширишда нистагм муҳим аҳамиятга эга. Нистагм дез - кўз олмасининг вертикал ва горизонтал ва бошқа ҳолатларда ритмик лиқиллаб туришига айтилади. Нистагм нормал ҳолатда маьлум синамалар ўтказилганда кузатилади .
Каллорик синама: қулоқга илиқ сув (40 С) солинади, бунда муолажа қилинган томонда горизонтал нистагм пайдо бўлади, совуқ (20 С) сув солинганда эса нистагм қарама-қарши тамонда пайдо бўлади.
Айлантириш синамаси: беморни махсус Барани креслосида айлантирилади. Нормал ҳолатда айлантираётган вақтда айланган томонда нистагм кузатилади, айлантириш тўхтагандан сўнг нистагм қарама-қарши томонда кузатилади .
Нормада текширувчи юрганда ва тик турганда ёнга чайқалмайди. Тургунлик Ромберг ќолати ёрдамида текширилади: бунинг учун текширилувчи оёқларини бир жойга қўяди, бошини бироз юқорига кўтаради, қўллари пастга туширилган ќолатда туради. Айрим ҳолларда мураккаблашган Ромберг ҳолатида ҳам текширилади, бунда текширилувчи битта қўлини горизонтал ҳолатга олиб келиб, иккинчи қўлини ҳам шу ҳолатга олиб келиш сўралади. Ромберг ҳолатида бемор кўзини очиб туриш кейин эса кўзини юмган ҳолда туради. Нормал ҳолатда текширилувчи мувозанатини йўқотмайди.
Зарарланиш белгилари: физиологик нистагм йўқолиб, патологик (“бирдагина”) нистагм пайдо бўлади. Кўкрак ёшидаги болалар узоқ вақт қоронги уйда турганда кўз олмасининг нистагмсимон лиқиллаши кузатилиши мумкин. Булардан ташқари, нистагм чекувчиларда кузатилиши мумкин, бу ўсмирларни текширишда муҳим ахамиятга эга. Вестибуляр аппарати зарарланганлар юрганда ва тик турганда зарарланган томонда нистагм бўлиши мумкин. Ромберг ҳолатида бошини чапга ва ўнга бурганда вестибуляр аппарат зарарланган томонга бемор йиқилади.
Бош айланиш.
ҳаракатлантирувчи бош мия нервлари кўз олмасининг ҳаракатини таъминловчи БМН.
Do'stlaringiz bilan baham: |