2-Mavzu: Mustaqillikka erishish arafasida O‘zbekistondagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar. (2 soat)
REJA:
1.XX asr 80-yillari o‘rtalarida respublika ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy va ma’naviy hayotidagi inqirozli holat. Markazning O‘zbekistonda amalga oshirgan qatag‘on siyosati. “Paxta ishi” “O‘zbek ishi” nomli kampaniyalar. Aholi turmush tarzining og‘irlashuvi. Orol fojiasi. Farg‘ona voqealari.
2.1989 yil o‘rtalarida respublika ijtimoiy-siyosiy hayotidagi o‘zgarishlar. Milliy manfaatlar ustuvorligining o‘sib borishi. I.Karimov – O‘zbekistonning Birinchi Prezidenti.
3. Mustaqillik deklaratsiyasi va uning tarixiy ahamiyati. 1991 yil avgust voqealari. GKCHP. Sovet davlatining tanazzulga yuz tutishi.
1.XX asr 80-yillari o‘rtalarida respublika ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy va ma’naviy hayotidagi inqirozli holat. Markazning O‘zbekistonda amalga oshirgan qatag‘on siyosati. “Paxta ishi” “O‘zbek ishi” nomli kampaniyalar. Aholi turmush tarzining og‘irlashuvi. Orol fojiasi. Farg‘ona voqealari.
Аҳоли сонининг ўсиши билан бирга, уни кенг истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳам муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Кўриниб турибдики, Совет ҳокимияти йилларида Ўзбекистон аҳолиси-нинг иқтисодий жиҳатдан турмуш кечириш даражаси бошқа иттифоқдош республикаларга нисбатан анча паст бўлган. Шунингдек, мамлакат иқтисодиётининг бир томонлама, яъни қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан пахта хом-ашёсини етиштиришга ихтисослаштирилганлиги бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни келтириб чиқарди. Яна шу нарсани таъкидлаб ўтиш лозимки, республикада озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш учун имконият етарли бўлса-да, аммо собиқ СССР таркибидаги бошқа республикаларга нисбатан Ўзбекистонда ушбу маҳсулотларни истеъмол қилиш талаб даражасида эмасди.
1980-1990 йилларга келиб республика аҳолисининг оғир турмуш шароитларида кун кечириши ва керакли миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилмаслиги, Ўзбекистон халқлари генофондига жиддий таъсир кўрсатди. Жумладан, бу даврга келиб туғиш ёшидаги аёллар ўртасида камқонлик, оналар ва болалар ўлим даражасининг юқорилиги, турли хил юқумли касалликларнинг авж олишига сабаб бўлди. 1970 йилда бир ёшгача болаларнинг ҳар мингтасига ҳисоблаганда, ўлим даражаси 31 нафарни ташкил этган бўлса, 1980 йилда 47, 1985 йилда 45,3, 1986 йилда 46,2, 1987 йилда 45,9, 1988 йилда 43,3 нафарни ташкил этди.
Шунингдек, аҳоли умр кўриш даражасида ҳам жиддий ўзгаришлар содир бўлди. 1971-1972 йилларда олиб борилган таҳлилларга кўра, республикада ўртача умр кўриш даражаси 71,7 ёшни ташкил қилиб, эркаклар ўртача 68,4 ёш, аёллар 74,5 ёш умр кўрганлар. Аммо 1984-1985 йилларга келиб республикада ўртача умр кўриш даражаси 67,7 ёшни ташкил қилиб, бу кўрсаткич эркаклар орасида 64,3, аёлларда эса 70,8 ёшга тушиб қолган.
Давлат Cтатистика қўмитаси маълумотлари таҳлили аҳоли рўйхатга олинган давр оралиғи-да, яъни 1979-1989 йиллар давомида республика жами аҳоли сони 15391.0 минг кишидан 19906,0 минг кишига ёки 28,8 фоизга кўпайганини эьтироф этади. Бу эса, Ўзбекистонда аҳолининг ўсиш суръатлари Иттифоқ суръатларига қараганда уч баробардан зиёд юқори бўлганини кўрсатади. Бироқ, аҳолининг бундай ўсиши узоқ йиллар давомида саноат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида иш жойларини кўпайтириш ҳамда аҳолининг ҳаёт таъминоти учун зарур шарт-шароитларни яратиш билан мустаҳкамланиб борилмади. Натижада, одамлар турмуш шароитининг ёмонлашуви, ишсизлар сонининг кўпайиши, меҳнат унумдорлиги ва аҳоли даромадларининг камайиши халқ фаровонлигининг пасайишига олиб келди.
Республика иқтисодиётиниг бир ёқлама, ҳаддан ташқари номақбул ихтисослаштирилиши, қишлоқ хўжалиги ҳамда саноатда, асосан, хом-ашёни бирламчи қайта ишлашга мўлжалланганлиги, тайёр маҳсулот, аввало, халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқаришнинг паст даражада эканлиги натижасида республикага 8-9 миллиард сўмликка яқин тайёр маҳсулот четдан олиб келинар эди. Шу йилларда иқтисодиётни комплекс ривожлантириш ҳақида гап-сўзлар ниҳоятда кўп бўлишига қарамасдан, ана шундай тараққиёт йўлига тушиб олишга амалда йўл қўйилмади. Натижада, ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида енгил саноатнинг улуши 1970 йилдаги 40,7 фоиздан 1986 йилда 38,4 фоизга, озиқ-овқат саноатининг улуши 14,6 фоиздан 13,5 фоизга тушиб қолди.
Бунинг ўрнига, ёқилғи саноати, химия ва нефть химияси, қора ва рангли металлургия, яъни хом-ашё тармоқларининг улуши анча кўпайди. Бундай тармоқларнинг ривожланиши республикада меҳнатга яроқли аҳолини иш билан таъминлаш ва ишсизлик муаммосини ҳал қила олмас эди. Чунки 1 миллион сўмлик асосий ишлаб чиқариш фондларига ёқилғи саноати ва энергетикада 9 киши, химия саноатида –16, нефть химиясида –18, қора металлургияда – 34, рангли металлургияда – 24 киши жалб қилинди. Енгил саноатда эса 1 миллион сўмлик асосий ишлаб чиқариш фондларида 168 киши, ёғочсозлик саноатида –143, машинасозликда – 112, озиқ-овқат саноатида – 90 киши иш билан таъминланди.
Аҳолининг ижтимоий ҳолати қониқарли даражада эмасди. Қишлоқ аҳолисининг канализация ва водопровод билан таъминланиши атиги 5 фоизни, ичимлик суви билан таъминланиши салкам 50 фоизни, табиий газ билан таъминланиши 17 фоизни ташкил этар эди. Аҳолини уй-жой, соғлиқни сақлаш, маданият, маиший хизмат объектлари, мактаблар, болалар боғчалари ва ҳоказолар билан таъминлаш ишларида силжишлар сезилмади. Ваҳоланки, аҳолининг кўпчилик қисми қишлоқ жойларида истиқомат қилар эди.
Ўзбекистон собиқ Иттифоқ таркибида узоқ йиллар давомида ҳукм сурган маъмурий-буйруқбозлик тизими таъсирида фақат хом-ашё етказиб беришга асосланган, қолоқ ва мўрт иқтисодиётга эга бўлиб, бу ҳолат республика аҳолиси даромадлари ва турмуш даражасига анча кескин таъсир кўрсатди. Иттифоқ инқирози арафасида Ўзбекистон барча асосий иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар бўйича Иттифоқдаги ўртача даражадан ҳам анча орқада бўлиб, мамлакатда охирги ўринлардан бирига тушиб қолди. Жумладан, аҳоли жон бошига ялпи ижтимоий маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича иттифоқдош республикалар орасида 12-ўринни, даромад даражаси, асосий турдаги маҳсулотларни истеъмол қилиш жиҳатдан энг охирги ўринлардан бирини эгаллаб келди.
Аҳоли жон бошига миллий даромад ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон Иттифоқдаги ўртача даражадан 2 баробар, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш бўйича 2,5 баробар, саноатдаги меҳнат унумдорлиги жиҳатидан 2,5 баробар, қишлоқ хўжалигидаги меҳнат унумдорлиги жиҳатидан 2 баробар, аҳолининг ўртача ҳисобда гўшт маҳсулотлари, тухум, сут ва сут маҳсулотлари истеъмоли бўйича икки баробар орқада қолган эди.
Ижтимоий-иқтисодий кўсаткичларнинг пасайиши, ўз навбатида, аҳолининг турмуш даражасига ҳам таъсир кўрсатиб, яшаш шароитларининг оғирлашувига сабаб бўлди. Тадқиқотларга кўра, ўша даврда кун кечириш учун ойига ўрта ҳисобда камида 85 сўм зарур бўлгани ҳолда, 75 сўмдан камроқ ялпи даромад оладиган аҳолининг улуши Иттифоқ бўйича 12 фоиздан сал кўпроқ бўлса, Ўзбекистонда 45 фоизга етган, яъни, 8 миллион 800 минг кишини ташкил этган. Бир миллионга яқин киши ижтимоий ишлаб чиқаришда ўзининг қўлидан келадиган ишни топа олмаган, яъни ишсиз бўлган.
Бу даврда йилдан-йилга тобора кескинлашиб бораётган асосий ижтимоий муаммо – бу аҳоли ўртасидаги ишсизлар сонининг жадал равишда ўсиб бориши эди. Иттифоқ раҳбарлари республикадаги бу муаммога эътибор қаратмас, айниқса, қишлоқ жойларида ишсизлик одамларнинг тинка-мадорини қуритиб борарди. Қишлоқдаги янги иш ўринларини яратиш деярли йўқ, сабаби – республиканинг барча вилоятларидаги, кўпчилик вилоятлардаги барча ер майдонлари ишдан чиққан, ернинг жони сўриб олинган эди. Натижада, меҳнатни ташкил этишнинг янги усуллари бўлган оилавий пудрат ва бошқа хўжалик юритиш шаклларини, ерни деҳқон ихтиёрига берадиган кўплаб тадбирлар жорий этилган тақдирда ҳам қишлоқда яшаётган одамларга тўғри келадиган қўшимча даромад миқдорини ўзгартириш қийин бўлган.
Республикада пахта якка ҳокимлигини таъминлаш мақсадида марказ томонидан бир талай тадбирлар амалга оширилди. Қишлоқларда ҳунар-техника билим юртлари тармоғи кенгайтирилди, ўқувчилар сони кўпайди. 1980 йилларда кишиларимиз ҳаётида оғир турмуш шароитлари оқибатида қийинчиликлар юзага келди. Бу ҳолатни, айниқса, аёллар гарданига тушган мусибатлар мисолида қарашимиз мумкин. Масалан, икки йил 1986-1987 йилларда 267 нафар аёллар ўз-ўзига ўт қўйдилар. Биргина 1987 йилнинг ўзида Қашқадарё вилоятида 37 та ана шундай ҳолат кузатилди. Ўзига ўт қўйганларнинг 7 нафарини ёш қизлар ташкил қилиши аҳволнинг ўта аянчли даражада эканлигидан дарак берар эди.
XX asrning 80-yillari sobiq sovet davlatida ijtimoiy- iqtisodiy, siyosiy va ma’naviy jihatdan yaqqol tunazzul holati yuzaga kelib qolgan davr edi. “Qayta qurish” siyosati barbod bo‘lishi, ma’muriy-buyrukbozlikka asoslangan, mulkchilikning turli shakllari raqobat asosida saqlanishni inkor etgan mavhum siyosiy, sinfiy, umumiy manfaatlarni milliy manfaatlardan ustun qo‘ygan, yagona partiya ish hukmronligiga tayangan mustabid tuzum butunlay istiqbolsiz ekanini amalda yana bir bor ko‘rsatgan edi. Bu vaqtda O‘zbekiston iqtisodiy hayoti juda og‘ir ahvolda, xususan, sanoatning biryoqlama rivojlanib, "paxta" sanoat kompleksiga moslashishi, ekologik ahvolning og‘irlashib, onalar va bolalar o‘limining oshib ketishi, millatlararo munosabatlarda ziddiyatli holatlar yuzaga kelib, milliy mojarolar yanada kuchayib, milliy urf-odatlar, qadriyatlar ta’kib ostida qolishi respublikani tang ahvolga solib qo‘ygan edi.
KPSS Markaziy Qo‘mitasining 1985 yil aprel Plenumida jamiyatni «qayta qurish» orqali iqtisodiyotni tiklash, xalqning turmushini yaxshilash siyosati belgilandi. Bundan ko‘zlangan maqsad jamiyatni sotsialistik asosda isloh qilish, jamiyatning barcha sohalarida to‘la demokratik jarayonlarni boshlash edi. Ammo hukumatning olib borgan ichki siyosati va ko‘pmillatli mamlakat fuqarolari qarashlari o‘rtasida o‘ziga xos nomutanosiblik sodir bo‘ldi. Xususan 1987 yildagi mavjud siyosiy tuzumni va iqtisodiyotga partiyaviy rahbarlikni saqlab qolgan holda, xo‘jalik mexanizmini isloh qilish yo‘lidagi urunishlar ham samara bermadi.
Iqtisodiy islohotlar tez orada qotib qolgan ijtimoiy - siyosiy sistema inqirozida qoldi. Respublika xalq xo‘jaligida umumiy ijtimoiy mehnat unumdorligi oldingi davrlarga nisbatan pasayishi kuzatildi. Natijada 1980 yillarning ikkinchi yarmida siyosiy sistemani isloh qilishga, birinchi navbatda KPSSning siyosiy va mafkuraviy hukmronligini cheklashga, davlat va xo‘jalik organlarini kompartiya hukmronligidan chiqarishga, xalq deputatlari sovetining to‘la hokimiyatini ta’minlashga urinish sodir bo‘ldi. Islohotlar natijasida jamiyatni demokratiyalash, oshkoralik, turli xil fikrlar bildirishga imkon berish tomon ijobiy qadamlar bo‘ldi. Matbuotda radio va televidenieda turli xil fikr-mulohazalar erkin yoziladigan, gapiriladigan bo‘ldi. «Qayta qurish» siyosatining ilmiy va nazariy jihatdan puxta va aniq-ravshan dasturini ishlab chiqlmaganligi, iqtisodiy siyosat puxta o‘ylab ko‘rilmagan sinov va eksprimentlarga asoslangan mamlakat ichki imkoniyatlarini hisobga olmasdan xalq xo‘jaligining barcha sohalarini bir vaqtning o‘zida rivojlantirishdan iborat noto‘g‘ri yo‘l tutilganligi natijasida jamiyatda inqirozli holat yuzaga keldi.
Natijada jamiyat va ishlab chiqarishni markazlashtirilgan tarzda rejalashtirish asosida boshqarish va taqsimlashdan bozor iqtisodiyoti yo‘liga o‘tildi. 90 yillar boshida bozor iqtisodiyotiga o‘tish zaruriyatidan kelib chiqib, dasturlar tuzildi, qarorlar qabul qilina boshlandi. Ammo bu paytda barcha joylarda bo‘lgani kabi, O‘zbekistonda ijtimoiy-siyosiy hayot yanada murakkablashib bordi. Respublika partiya va davlat rahbarlik lavozimlariga Markaz tomonidan ko‘plab kadrlar yuborildi. «Kadrlar to‘dasi» deb nom olgan 400 ga yaqin kishilar O‘zbekistonda hukumatni boshqara boshladilar.
XX asr 80 yillarida sovet tuzumi qatag‘onlari yana davom etdi. Markaz rahbarligida O‘zbekistonda navbatdagi oshkora qatag‘on boshlanib ketdi. "Paxta ishi", "O‘zbeklar ishi", "Sharqiy front" deb atalgan mash’um siyosat niqobi ostida minglab begunoh kishilar jinoiy javobgarlikka tortildi. "Paxta ishi" va "o‘zbeklar ishi" deb nomlangan tergovlar boshlanib ketadi. Gdlyan guruhi O‘zbekistonliklarga nisbatan qonunsiz, beshafqat ishlarni boshlab yubordi. Ularning zo‘ravonligi oqibatida sudlar adolatsiz hukmlar chiqara boshladi.
Yuqorida qayd etilganidek O‘zbekistonda «o‘zbek ishi», «paxta ishi» deb atalgan jinoiy ishlar to‘qib chiqarildi. Moskvadan yuborilgan Gdlyan va Ivanov guruhi ming-minglab rahbarlik mahoratini puxta egallagan rahbar kadrlarga nisbatan turli aybnomalarni o‘ylab topdilar, qamash, ozolikdan mahrum qilish kabi hollar kuchaya boshladi.
Маълумки, ХХ асрнинг 80-йиллари охирларида собиқ СССРда иқтисодий, ижтимоий-сиёсий инқироз жараёнлари кучайиб, бетайинлик авж олиб кетди. Ўз навбатида, неча йиллар давомида ҳал этилмаган, халқнинг сабр косасини тўлдирган муаммолар охир-оқибатда ижтимоий ларзаларга, миллий низоларга олиб келди. Бундай салбий ҳолатлар, афсуски, Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. 1989 йилнинг май ойи охирлари, июннинг бошлари бутун Фарғона вилояти жанжал ва тўполонлар алангаси ичида қолиб кетди. Дастлаб, 23 май куни бошланган фожиа икки кундан кейин Тошлоқ туманига, ундан сўнг эса Марғилон ва Қўқон шаҳарларига ўтди.
Айтиш мумкинки, бундай фожиалар, юртимиз тарихида ҳеч қачон юз бермаган. Қадимдан ўзининг бағрикенглик, меҳмондўстлик, меҳр-шафқатлилик фазилатлари билан шухрат қозонган халқимиз ҳеч қачон бировга нисбатан адоватда бўлмаган, қўл кўтармаган. Бироқ Иттифоқдаги бузғунчи кучлар таъсирида ана шундай фавқулодда кутилмаган фожиа содир этилди ва бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлди. Мингга яқин киши жароҳатланди. Саккиз юздан ортиқ уйга ўт қўйилди. Давлат ва жамоат идораларининг биноларига зиён етказилди. Оммавий чиқишлар ва тўполонларда ўттиз мингга яқин одам иштирок этди. Етказилган зарар бир неча миллион сўмдан иборат бўлди.
Кейинчалик аниқ тарихий далиллар асосида маълум бўлдики, ана шу тартибсизликларга, халқимиз, юртимиз манфаатларига мутлақо зид бўлган ҳаракатларга миллий кийимларни кийиб олган, аслида бошқа миллатларга мансуб бўлган, махсус тайёргарлик билан кўчага чиқарилган кишилар ташкилотчилик қилишган, улар тинч аҳолини қўзғаб, жанжал чиқаришга даъват этган. Улар месхети турклари ва бошқа миллат вакилларига иғво ва бўҳтон гапларни тарқатиб, содда оломонни ғалаёнга келтиришга уринган ва баъзи ҳолатларда бундай ёвуз ниятларини амалга оширишга эришган ҳам.
СССРнинг марказий матбуоти жаҳондаги кўпгина ОАВ бор ҳақиқатни айтиб, жаҳон аҳлини огоҳ этиш, бундай тўполонларнинг олдини олиш ўрнига, бамисоли оловга ёғ сепгандек, Фарғона воқеаларини бир ёқлама ёритишга ҳаракат қилар эди. Асосий айбдорлар бир четда қолиб, улар жабр кўрган, қанча-қанча қурбонлар берган, жабрдийда халқимиз шаънига маломат ёғдиришга уринарди. Худди “пахта иши”да бўлгани каби бу сафар ҳам халқимиз йўқ жойдан айбдор бўлиб қолаётган эди.
Xalqning boy tarixi, mentaliteti va madaniyatini, o‘lkaning o‘ziga xos xususiyatlarini hisobga olinmasdan xalqning urf-odatlari, an’analari, tili va ma’naviyati inobatga olinmadi. Olimlar, yozuvchilar va boshqa ijodiy hodimlar faoliyati mahalliychilikda, milliy cheklanganlikda ayiblandilar. Natijada respublikada millatlararo nizolar kelib chiqa boshladi. Jumladan 1989 yilda Toshkent va Farg‘onada ro‘y bergan millatlararo mojarolar shular jumlasidan edi. Bu mojaro ayniqsak Farg‘ona vodiysida ommaviy tus oldi. Respublikaning siyosiy rahbariyati yuzaga kelgan bu murakkab vaziyatni to‘g‘ri baholay olmagani uchun, yoshlarning ommaviy chiqishlari, millatlararo to‘qnashuvlar sodir bo‘la boshladi. Ushbu to‘qnashuvlarda 50 dan ziyod namoyishda qatnashgan aholi halok bo‘lgan, 200 dan ortig‘i esa yarador qilinadi. Umuman 3-12 iyun kunlari Farg‘ona viloyatida bo‘lgan millatlararo to‘qnashuvlar va ularni harbiylar tomonidan o‘qqa tutilishi oqibatida 103 kishi halok bo‘lgan. 1009 kishi yarador bo‘lgan va 650 xonadonga o‘t qo‘yilib, vayron qilingan.
Farg‘ona fojealariga taalluqli ma’fumotlarni tahlil qilib tarixchilar H.Bobbobekov, Q. Usmonov, R.Murtazaevalarning qayd etishlaricha, mesxeti turklari uchun bu mojaro mustabid tuzum aybi bilan urush davrida majburan tashlab chiqilgan ona vatanlariga qaytib borishlari uchun bahona sifatida kerak bo‘lgan ekan. Mahalliy aholi esa bu mojaroga tabiiy ravishda qo‘shilib ketgan xolos. CHunki Ittifoq miqyosida joylarda aholinining ijtimoiy-iqtisodiy muammolariga e’tibor berilmagan, mahalliy yoshlar o‘rtasida ishsizlik ko‘payib, aholinining turmush darajasi pasayib borgan, paxta yakkahokimligi, ekologiya, muammolari hal qilimagan, poraxo‘rlik, ko‘zbo‘yamachilik, qonunbuzarlik avj olgan. Bu holat O‘zbekistonga ham ta’sir etmasdan qolmagan.
Respublikada keng munozaraga sabab bo‘lgan muammolardan biri o‘zbek tiliga davlat tili maqomini berish masalasi bo‘ldi. Ma’lumki, shaxsga sig‘inish, turg‘unlik yillarida o‘zbek tilinining mavqei qo‘llanish doirasi juda ham torayib ketdi. O‘zbek tili davlat idoralarida ham, majlislar, yig‘lishlarda ham deyarli ishlatilmay deyarli qo‘yildi. 80-yillarning o‘rtalariga kelib SSSRning parchalanishi real ob’ektiv haqiqatga aylanib qoldi. Xalq milliy ongni o‘sishi, jamiyatning ijtimoiy qonuniyatlari va talabi o‘zbek tili masalasini ko‘rib chiqishni kun tartibiga qo‘yilishiga turtki bo‘ldi. SHu tarzda hukumat va mamlakatimiz ilmiy jamoatchiligi sa’yi harakatlari bilan 1989 yil 21 oktyabrda xalqimiz ma’naviy hayotida muhim voqea sodir bo‘ldi, o‘zbek tiliga “Davlat tili” maqomi berildi.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, советлар даврида ўзбек ҳалқининг минг йиллар мобайнида ардоқланиб келинаётган анъаналари, миллий урф-одатлари, дини оёқ ости қилинди. Мамлакатда бўлиб турган адолатсизликларни кўриб турган миллий зиёлиларнинг мамлакат фуқаролари ва миллат шаънини ҳимоя қилишга бағишланган чиқишлари, ўша тузум байроқбардорлари ва гумашталари томонидан тазйиқ остига олинди. Уларнинг номлари тарих зарварақларига душман сифатида муҳрланди. Хайриятки, мустақиллик туфайли заминимизда йиллар давомида йўл қўйилган хатоликлар ва келажак авлод олдида қарздорликнинг улкан, юки борлигини англаб турибмиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |