Article · August 022 citations reads 37 author



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/10
Sana03.12.2022
Hajmi0,51 Mb.
#878369
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Article

Авазматова М.М.
Ўзбекистон Миллий университети таянч докторанти
Таянч сўзлар: 
анъанавий таълим, онлайн таълим, инглиз тилини ўқитиш, афзалликлари, 
камчиликлари, хусусиятлари.
Ключевые слова:
традиционное образование, онлайн-образование, обучение англий
-
скому языку, преимущества, недостатки, особенности.
Key words: 
traditional education, online education, teaching English, advantages, disadvantages, 
features.
ОТМ ФИЛОЛОГИК ЙЎНАЛИШЛАРДА АНЪАНАВИЙ ВА ОНЛАЙН 
ТАРЗДА ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎҚИТИШНИНГ ЎЗИГА
ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Анъанавий ва онлайн таълим A.Г.Пеарсй, А.А.Воробьева, А.Даве, Ж.Хеппен, 
А.Ал-Ҳассанлар томонидан таққосланган ҳолда тадқиқ этилган бўлса, ОТМда 


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
9
инглиз тилини офлайн ва онлайн ўқитишни К.С. Винтер, K.Нелсон, М.Л.Сиземоре, 
M.M.Чаморро, А.Боурелле, M. Алҳамамилар солиштириб, илмий ўрганган. Ҳозирги 
кунда Ўзбекистон ОТМда дарслар асосан анъанавий (офлайн) тарзда ташкиллашти
-
рилишига қарамай, онлайн таълимга бўлган талаб ва истаклар ошиб бормоқда. Бироқ 
пандемия давридаги ҳеч қандай тайёргарликсиз, даб-дурустан барча ОТМларининг 
тўлиқлигича онлайн таълимга ўтиши ва шу сабабли дарсларнинг сифатли ташкил 
этилмагани онлайн таълимга нисбатан салбий фикрни пайдо бўлишига сабаб бўлди. 
Маълумки, аслида ҳар иккала, анъанавий (офлайн) ва онлайн таълимнинг ҳам ижо
-
бий ҳам салбий жиҳатлари мавжуд. Бу эса бизни Ўзбекистон олий таълим тизимида 
филологик йўналишларда инглиз тилини офлайн ҳамда онлайн ўқитишнинг афзалли
-
кларидан унумли фойдаланган ҳолда, камчиликларини бартараф этиб самарали таъ
-
лим муҳитини яратиш йўлларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишга ундади. 
Янги-Мексико университетида инглиз тилини офлайн ва онлайн ўқитишни илмий 
ўрганган А. Боурелле ва унинг ҳамкасблари инглиз тилини онлайн ўрганган талаба
-
лар ўқитувчилардан тезкор равишда фидбек олганликлари сабабли, вақтнинг чегара
-
ланганлиги туфайли бундай имкониятна эга бўлмаган офлайнда ўқиган талабаларга 
қараганда яхшироқ натижаларга эришганлигини таъкидлаб ўтган. 
Инглиз олими К.С. Винтер инглиз тилини офлайн ва онлайн ўқитиш тамойили, 
фойдаланиш мумкин бўлган машқлар, афзаллик ва камчиликлари, ҳамда талабалар
-
нинг ушбу икки турдаги дарсларга муносабатини ўрганиш учун Америка Қўшма 
Штатларидаги Алабама университети маҳаллий ва хорижлик талабаларида таж
-
риба-синов ишларини олиб боради. Тадқиқот ишида онлайн таълимнинг мосла
-
шувчанлиги яъни талабаларнинг ўзларига қулай вақтда топшириқларни бажариши, 
тестдан олдин ёзиб олинган видеодарслардан ва дарс материалларидан фойдаланиб, 
ўрганилган мавзуларни такрорлаш имкониятига эга эканликлари, хорижлик талаба
-
ларнинг уйдан туриб ўқиш орқали моддий жихатдан пулларини тежаб қолганлиги 
ҳамда анъанавий таълимдаги каби аксент ва тушунарсиз талаффуз сабабли чет 
тилини ўрганишда вужудга келадиган психологик тўсиқлардан ҳоли эканлиги ушбу 
таълимнинг энг катта афзалликлари сифатида санаб ўтилган. Бироқ, онлайн таълим
-
даги мослашувчанлик баъзи талабалар томонидан салбий қаралган, яъни аниқ бир 
вақтнинг белгиланмаганлиги туфайли топшириқларни бажаришда кечикиш, унутиш 
холатлари ҳам учраган. К.С. Винтернинг тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, 
онлайн таълим хорижлик талабалар учун қулай бўлиб, улар анъанавий дарслардан 
кўра онлайн дарсларда фаолроқ бўлиб, инглиз тилида кўпроқ мухокамаларда ишти
-
рок этган. Бироқ, маҳаллий талабалар онлайн дарсларни эмас балки анъанавий дарс
-
ларни афзал кўрган. Улар онлайн дарсларни олишга иккиланишганлигини билдириш
-
гач, К.С. Винтер ОТМ маъмурияти онлайн таълимнинг афзалликларидан фойдала
-
ниш ва глобал таълим олиш кўникмаларни ўргатиш учун талабаларни таълимнинг 
янги усуллари ҳақида маълумот бериш ва онлайн таълим олишга ундаш йўлларини 
топиши керак деган хулосага келади.
Онлайн инглиз тили ёзиш кўникмасини ўқитиш методологияси анъанавий синф
-
даги каби самарали ёки йўқлигини аниқлаш устида илмий иш олиб борган олим 
К.Нелсон талабалар ҳам, ўқитувчилар ҳам онлайн ва анъанавий методикаларни сама
-
радорлик бўйича “Жуда қониқарли” деб баҳолаганлиги ҳамда, талабалар анъанавий 
таълимдан кўра онлайн таълимни афзал кўришганлигини келтириб ўтган. К.Нелсон 
онлайн таълимда ўзаро интеракциянинг афзалликларидан фойдаланиб, талабалар 
ва ўқитувчилар мавзу бўйича хоҳ синхрон равишда, хоҳ асинхрон кўринишда муно
-
зарага киришиши ёки талабаларнинг одатда ўқитувчидан фидбек олгандан кейин 



Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish