Қарши давлат университети



Download 96 Kb.
bet1/2
Sana02.07.2022
Hajmi96 Kb.
#728981
  1   2
Bog'liq
магистир Беккиева Наргиза


ЎСПИРИНЛИК ДАВРИДА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ РИВОЖЛАНИШИДА ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТНИНГ АҲАМИЯТИ.


Қарши давлат университети
магистри


Аннотация: Ушбу мақолада ёшларда ҳуқуқий саводхонликни шакллантиришда ҳуқуқий ахборотнинг ўрни ва аҳамияти бугунги кунда устувор вазифалардан бири эканлиги яъни ёшларда ҳуқуқий муносабат шаклланиши, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва шунга доир тадқиқот натижаларининг психологик таҳлили ёритилган.
Калит сўзлар: Ҳуқуқий ахборот, ҳуқуқий тушунча, ҳуқуқий онг, юридик ҳаракатлар, ҳуқуқий муносабат, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий саводхонлик , итоаткорлик, андишалилик, ахборотлаштириш .
Аннотация : В данной статье освещается роль значение правовой информации в формировании правовой грамотности как одной из устойчивых обязанностей молодёжи на сегодняшний день,то есть психологические анализ результатов исследованний по развитию правовой осведомлённости среди молодёжи.


Ключевые слова :правовая информация , правовое понятие, правосознание , юридические действия , правовое отношение , правовая култура, правовая грамотность , послушание , благоразумность , информатизация.
Annotation: The following article highlights the role and importance of legal information in shaping legal literacy in young people .Moreover ,the article covers the psychological analysis of the formation of legal relations among the young ,the developed of legal literacy and the results of these kinds of researches.
Key words: legal information , legal conception ,legal awareness, legal actions ,legal relationship,legal culture , literacy ,obedience goodness , information.

Мамлакатимиздаги давлат ва жамият тараққиётининг янги боскичи ҳуқуқий муносабатларда барча иштирокчиларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ҳар томонлама оширишни талаб қилмоқда. Ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий билим, ҳуқуқий эътиқод ва изчил амалий фаолият мажмуи сифатида жамият ва давлат олдида турган вазифаларнинг муваффақиятли ҳал этилишини таминлайди. Ҳуқуқий саводхонликка эришишни таъминлаш борасидаги барча ҳаракатлар таълим тизимининг барча буғинларида ўз ифодасини топмоқда дейиш мумкин. Аммо бу жараённи яна самарали кечишида таълим – тарбия муҳитидаги ҳуқуқий билимларни ўзлаштириш, саводхонлик даражасини таъминлашга хизмат қилувчи педагогик – психологик қонуниятларга таянишга зарурат сезади.


Мамлакатимиздаги давлат ва жамият тараққиётининг янги босқичи ҳуқуқий муносабатларда барча иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини, ҳуқуқий саводхонлигини ҳар томонлама оширишни талаб қилмоқда. Ҳуқуқий маданият ҳуқуқий билим, ҳуқуқий эътиқод ва изчил амалий фаолият мажмуи сифатида жамият ва давлат олдида турган вазифаларнинг муваффақиятли ҳал этилишини таъминлайди.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда жамятни ҳуқуқий ахборотлаштириш борасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган муайян қонунчилик тизими яратилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29- моддасига кўра, “Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир”[1]
Мустақиллик йилларида юқоридаги конституциявий тамойил бир қатор қонунчилик ҳужжатларида ривожлантирилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, “Меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларини тарқатиш тартиби тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларини узатиш тармоқларида, шу жумладан, Интернетда тарқатиш тартиби тўғрисида”ги Низомлар ва бошқалар шулар жумласидандир.[2]
Психология фани ҳам шахснинг ўзини ўзи англаши, ҳурмат қилиши, хатти-ҳаракатларини тартибга солиши, қадриятларни камол топтириши, ижтимоий тамойилларга амал қилиши, шахслараро муносабатларни тартибга солиши ва бойиб боришини таъминлашнинг қонун-қоидаларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратади. Психологияда социал меъёрларга амал қилишга ўз навбатида ҳуқуқий меъёрларнинг уйғунлашган бир такрибий қисми сифатида қараш мумкин. Ҳуқуқий меъёрлар қонун ҳужжатлари билан белгиланганлиги боис уларга амал қилиш шахснинг камол топганлиги, кечинма-туйғуларини тартибга солиши ва хатти-ҳаракат ҳамда хулқ-авторини назорат қилиш билан боғлиқ кечади.
Юқоридаги тажриба маълумотларига таяниб, ўсмирларнинг ўз-ўзига бўлган муносабатини тадқиқ қилишга алоҳида эътибор билан қарадик (В.В.Столиннинг “Ўсмирларни ўз-ўзига бўлган муносабатини аниқлаш” тестидан фойдаландик). Биз танлаган ушбу тест-саволнома ёрдамида олинган ахборотлар ўсмирнинг “Мен концепцияси”ни баҳолаш билан бирга, унинг шахси тўғрисида янада мукаммалроқ тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради.

Download 96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish