22
бирликлари фаолиятини ўзи қўлланадиган жамият ижтимоий ҳаѐтидан
ажратиб тадқиқ этиб бўлмайди; унинг бирликлари семантикасида у ѐки бу
даражада жамият мафкураси ўзининг аксини топади; кўплаб ижтимоий-
сиѐсий терминларнинг тор соҳа доирасидан чиқиб
барчага тушунарли
сўзларга айланиши мазкур соҳа лексикасининг ўзига хос хусусиятидир;
оғзаки ва ѐзма нутқнинг турли услубида қўлланиш имконияти ижтимоий-
сиѐсий терминларда синонимиянинг кенг тарқалишига олиб келади.
4. Мавзуий тасниф терминологияга кирадиган бирликларни бирмунча
тўлиқроқ қамраб олишга имкон беради. Ижтимоий-сиѐсий терминологик
лексика мустақил соҳа сифатида мавзуий жиҳатдан қуйидаги гуруҳларга
бўлинади: 1) давлатнинг ички сиѐсати билан боғлиқ тушунча номи; 2) илмий-
сиѐсий тушунча ифодаловчи термин; 3) халқаро сиѐсат билан боғлиқ термин.
Мазкур мавзуий гуруҳлар яна кичик гуруҳга ажралади.
5. Ўзбек тили ижтимоий-сиѐсий терминологияси ўз ва ўзлашма
қатламдан иборат бўлиб, ўз қатлам ўзбекча ва умумтуркий терминлардан,
ўзлашма қатлам
эса турли даврларда форс-тожик, араб, рус ва Европанинг
бошқа тилларидан ўзлашган терминлардан таркиб топган. Русча-
байналмилал терминлар айнан, русча-байналмилал сўз ясовчи аффиксни
алмаштириб ѐхуд калькалаб ўзлаштирилган.
6. Ижтимоий-сиѐсий терминлар тузилишига кўра содда, қўшма, жуфт
ҳамда бирикма терминлардан иборат. Аффиксация,
композиция, семантик-
синтактик усуллар асосида терминлар ясалган.
-чи, -лик, -чилик, -дор,
-параст, -нома, -хона, -ма, -в/ ув, -лаштир(иш), -ий/-вий, но- каби ясовчи
аффикс ва аффиксоидлар соҳа терминларининг фаол ясовчиларидир.
7. Ижтимоий-сиѐсий терминлар турли омилларга кўра синонимия,
вариантдорлик, антонимия, полисемия ва омонимия каби терминологияларда
бартараф этилиши кўзда тутиладиган мазмуний,
шаклий муносабатларни
намоѐн этади. Термин ифодалаган тушунчалар ўртасидаги жинс-тур
муносабати терминологик бирликни лексикографик изоҳлаш учун асос
вазифасини ўташга хизмат қилади.
8. Мустақиллик туфайли янги давлат тизимининг барпо этилиши,
ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-маданий ўзгаришлар
туфайли ижтимоий-сиѐсий тушунчани ифодаловчи терминларнинг изоҳли
луғатини яратиш эҳтиѐжини юзага келтирди.
9. Cоҳа луғатларида терминлар таърифида жинс-тур изоҳидан
фойдаланиш тушунчанинг моҳияти ва ўзига хос хусусиятларини изчил
ифодалашга хизмат қилади: Изоҳ = ―терминнинг асосий хусусияти, яъни тур
белгилари + терминнинг моҳияти, яъни жинс белгиси‖. Мазкур изоҳлаш
усулини ижтимоий-сиѐсий терминларни изоҳлаш учун татбиқ қилиш яхши
самара беради.
Do'stlaringiz bilan baham: