Биринчи боб бўйича хулоса
Юқоридаги назарий-илмий мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда
биринчи боб юзасидан қуйидаги хулосага келинди:
1. Роман шаклу шамойилининг вақт ва замон тўлқинларида эврилишга
юз тутиши, жанрий-композицион янгиланишларнинг бадиий синтези ўзбек
53
насрида ХХ аср ибтидосида Абдулла Қодирий бошлаб берган анъаналарни
мантиқий
давомидир.
Ёзувчи
лиро-романтик
бўёқларда
ўзбек
романчилигини янги босқичга олиб чиқди. Ўз навбатида эпосдан “ўсиб
чиққан
жанр”лар
роман-дилогия,
роман-трилогия,
роман-эпопея
(тетралогия) сингари шакллар юзага келди. Ўзбек насрида илк ўзбек
тарихий
тетралогияси
Муҳаммад
Алининг
поэтик
изланишлари
маҳсулидир.
2. Жаҳон насри бадиий такомилида тетралогия генезиси илк илдизлари
қадимги юнон трилогияси Эсхилнинг “Орестея” асари бўлиб, тўртинчи
қисми эса “Прометей” асари тимсолида қад ростлаган. Мазкур асарларнинг
кўпчилиги бизгача етиб келмаган бўлсада, бироқ мавжуд рақамлар тарихий
тетралогия яратишдаги поэтик маҳоратни янада ривож топишига
қаҳрамонлик эпослари муайян даражада калит вазифасини ўтагани
шубҳасиз.
3. Тарихий тетралогиянинг ўзига хос намунаси М.Шолохов, М.Алданов
сингари адиблар ижодида кўзга ташланади. Ушбу асарлар хронологик
тартибда воқеланиб, барча қаҳрамонлари бир марказда уюшади. Муҳаммад
Али ҳам Соҳибқирон тимсолида кучли давлатчилик сиёсатининг изчил
мустаҳкамланиб бориши негизида барча воқеликни марказий ўринга олиб
чиқади. Натижада Соҳибқирон фарзандларининг ижтимоий-сиёсий иродаси,
матонати ёрқин бўёқларда намоён бўлади.
4. Адиб бадиий маҳорати шундаки, поэтик талқинни бир қадар эркин
тутади. Қаҳрамонларнинг оила ва Ватан олдидаги гўзал ва таҳсинга лойиқ
бурчи
буюк
Соҳибқироннинг
сиёсий
иродасининг
тамомила
мустаҳкамлигини юзага чиқаради. Тетралогиянинг биринчи жузвида
Жаҳонгир Мирзо ва Хонзода хоним орасидаги садоқатли ишқ тафсилотлари
лиро-романтик тасвирни намойиш қилади.
5. Асарда Сароймулкхоним ҳам муҳим ўрин тутади. Роман сюжети
воқеаларини бир-бирига боғлаб, ривожлантириб турган қаҳрамон сифатида
тасвирланади. У идеал ва романтик қаҳрамонлар сирасига киради.
54
6. Тетралогиянинг биринчи жилдида хилма-хил тасвирий воситалардан
ёзувчи унумли фойдаланади. Асарда воқелик ичида воқелик тарзида ифода
қилиш етакчилик қилса-да, ҳар бир қаҳрамон руҳиятини мукаммал очиб
беришга эришилган. Соҳибқирон ва Сароймулкхоним, Амир Ҳусайн ва
Амир Мусо, Ахий Жаббор ва Жаҳонгир Мирзо, Хонзода хоним ва Оққиз
сингари персонажлар шулар жумласидан.
7. Муҳаммад Алининг поэтик маҳорати шундаки, талқин ва тасвирда
психологик усулнинг теран ва қайта идрок қилганлигида қабариб кўринади.
Яъни, ҳар бир персонаж руҳиятидаги узил-кесил ўзгаришлар ёзувчи
дунёқарашидаги эстетик идеални белгилаб беради. Натижада адиб ижодий
нияти бадиий вақт силсилаларида юксак поғонага кўтарилади. Бундай
дейишимизга асос – ёзувчи тарихни қайта ва ҳаққоний баҳолай олган.
Шунингдек, у хилма-хил тарихий фактларни таҳлил қилиш асносида намоён
бўлганлиги фикримизнинг ёрқин далилидир.
55
Do'stlaringiz bilan baham: |