хизмат вазифасини бажаришда алоҳида ўрнак кўрсатиб, юқори касбий маҳорат билан фаолият
олиб бораётган ходимлар ҳақидаги маълумотлар, уларнинг фотосуратлари ва эришган ютуқлари
намуналари;
давлат мукофотлари ва идоравий кўкрак нишонлари тасвирлари акс эттирилган стендлар;
жамоа ва алоҳида ходимлар томонидан спортда эришилган ютуқлар, спорт турлари бўйича
мусобақа совриндорларининг кубоклари, медаллар каби ютуқлар ва фотолавҳалар;
ўзбек халқининг буюк сиймолари, мутафаккир олимлари ва алломаларининг ҳаёти ва
фаолиятига оид стендлар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ички ишлар органларига ташрифлари ва
фаолиятига оид иқтибослари акс эттирилган стендлар.
11. Ички ишлар вазирлиги томонидан Иккинчи жаҳон уруши давридан айни пайтгача хизмат
вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонлик кўрсатиб ҳалок бўлган ходимлар тўғрисидаги
маълумотларни акс эттирувчи «Ички ишлар органларининг мард ўғлонлари» номли китоб тайёрланиб,
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллигига бағишланган санада нашр этилади.
Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан «Ватанпарварлик асослари», «Касб маданияти
ва муомала одоби» номли ўқув-методик қўлланмалар тайёрланиб, барча ички ишлар органларида
маънавий-маърифий тарбияни ташкил этиш учун тарқатилади.
12. Ички ишлар вазирлиги томонидан:
ходимларда касбига нисбатан ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантириш мақсадида
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллиги» идоравий кўкрак нишони таъсис
этилади ва касб байрами — 2021 йил 25 октябрь арафасида рағбатлантириш тариқасида
намунали
ходимларга тантанали равишда топширилади;
ходимлар ўртасида соғлом рақобат ва ташаббускорлик муҳитини шакллантириш, ёшларга оид
давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ёшлар фидойиси» идоравий кўкрак нишони таъсис
этилади.
13. Ички ишлар органлари томонидан таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни
кучайтиришга қаратилган қуйидаги тадбирлар тизими жорий этилади:
Ихтисослаштирилган мактаб-интернат ва «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи
ўқувчилари онгида ватанпарварлик ҳиссини шакллантиришга қаратилган «Ички
ишлар органлари
тарихи» ва «Ватанпарварлик асослари» фанлари ўқитилади;
идоравий академик лицейлар ўқувчиларини миллий анъана ва қадриятларимизга садоқат
руҳида тарбиялаш мақсадида «Маънавият асослари» фани ўқитилади;
Ички ишлар вазирлиги Академиясида курсант ва тингловчиларни Ватан ва халқ
манфаатларини шахсий манфаатлардан устун қўядиган, қонунларга қатъий бўйсунувчи, касбига
садоқатли ходимлар сифатида тайёрлаш мақсадида «Ички ишлар органлари ходимининг муомала
одоби ва эстетикаси», «Ватанпарварлик тарбияси» ва «Касбий маданият» каби фанларни ўқитиш
назарда тутилади;
Малака ошириш институти тингловчиларида мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш
мақсадида «Геосиёсий манфаатлар тўқнашуви ва мафкуравий кураш» ва «Коррупция — ички
маънавий таҳдид» махсус курслари ўқитилади.
14. Ички ишлар органларининг аҳоли билан бевосита ишлайдиган хизматларида маънавий-
маърифий фаолиятнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти бўйича:
фуқароларнинг мурожаатларига холисона ва виждонан ёндашиш, айниқса, болалар, аёллар,
кексалар ва нуронийларга алоҳида эътибор қаратиш;
хизмат вазифаларини бажаришда шубҳа пайдо қилиши мумкин бўлган хулқ-атвордан ўзини
тийиш,
шунингдек, ўз обрўсига ёки давлат органининг нуфузига зарар етказишга сабаб бўладиган
вазиятларга йўл қўймаслик;
ҳар қандай вазиятда фуқароларга ҳурмат билан мурожаат қилиш, муносабатларда вазмин
бўлиш, муомала маданияти ва қонунийликка қатъий риоя қилиш;
хизмат фаолияти мобайнида турли этник, ижтимоий гуруҳлар ва конфессияларнинг маданий
ҳамда ўзига хос жиҳатларини ҳурмат қилиш, ижтимоий барқарорликка,
миллатлараро ва
конфессиялараро тотувликка кўмаклашиш;
Ватан равнақи учун хизмат қилишдек улуғ ва олийжаноб мақсадга интилиш, жасурлик ва
фидойилик билан эл-юртга хизмат қилиш;
Тергов ва тезкор-қидирув фаолияти бўйича:
фуқароларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини ҳурмат қилиш, уларни
камситиш ҳолатларига йўл қўймаслик;
ички ишлар органларига чақирилган (олиб келинган) фуқароларга нисбатан ҳурмат билан
муносабатда бўлиш, ҳар бир инсон шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга эканлигини чуқур англаган ҳолда,
айбсизлик презумпцияси принципига ва процессуал қонунчиликка қатъий амал қилиш;
фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи хатти-ҳаракатларга, қонунга хилоф
равишда жисмоний куч ишлатишга, ҳақорат қилиш ёки қийноққа солишга йўл қўймаслик.
15. Ички ишлар органлари тизимида ҳар ҳафтада «Ватанпарварлик куни»
тадбирлар
комплекси ташкил этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: