Халқ таълими муассасасининг типи
|
Контингент сони (киши)
|
I гуруҳ
|
II гуруҳ
|
III гуруҳ
|
IV гуруҳ
|
V гуруҳ
|
Умумтаълим мактаблари*
|
2001 нафар ва ундан ортиқ
|
1601 -2000
|
881-1600
|
401-880
|
400 нафаргача
|
"Меҳрибонлик" уйлари
|
301 нафар ва ундан ортиқ
|
201 - 300
|
200 нафаргача
|
|
|
Мактабдан ташқари муассасалар
|
2001 нафар ва ундан ортиқ
|
1601 - 2000
|
881-1600
|
880 нафаргача
|
|
Давлат умумтаълим муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари ходимнинг лавозимига, малака тоифасига ва давлат умумтаълим муассасасининг турига боғлиқ равишда табақалаштирилади.
4. Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари миқдорлари ушбу Низомга иловага мувофиқ белгиланади.
5. Давлат умумтаълими муассасалари ходимларининг касбий ўсишини рағбатлантириш учун қуйидаги малака тоифалари ва ушбу малакаларни олиш учун ходимларнинг маълумот даражасига қўйиладиган асосий талаблар белгиланади:
ўрта махсус, касбий (педагогик ёки бажарилаётган лавозим вазифаларига мувофиқ бўлган) маълумотга эга бўлган, тоифаси бўлмаган ходим;
бакалавр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган мутахассис;
бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган иккинчи тоифали мутахассис;
бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган биринчи тоифали мутахассис;
бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган олий тоифали мутахассис.
6. Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларига малака тоифалари бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади.
7. Халқ таълими тизимида ходимларнинг базавий тариф ставкасини ўзгартириш:
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ошганда;
ходим халқ таълими муассасасида бошқа лавозимга ўтганда;
ходимнинг малака тоифаси ўзгарганда (ошганда ёки пасайганда) амалга оширилади.
Базавий тариф ставкасини ўзгартириш халқ таълими муассасаси бўйича буйруқ билан расмийлаштирилади.
III. ДАВЛАТ УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР ВА УСТАМАЛАР
8. Давлат умумтаълим муассасаларининг ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарган, ташаббускор ва юқори малакали ходимларини моддий рағбатлантириш давлат умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
9. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари раҳбар, педагог ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига қўшимча тўлов тўлаш амадаги қонун ва қонуности ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
10. Район коэффициентлари ва устамалар жорий қилинган жойлардаги давлат умумтаълим муассасаларида ишловчи ходимларга қўшимча тўловлар, шунингдек, фахрий унвон, илмий даражалар учун устамалар тўлаш шартлари қонун ҳужжатларида белгиланади.
11. Умумтаълим муассасаларининг ўрта махсус, касбий ёки олий маълумотга эга бўлмаган, мазкур Низом кучга кирган пайтда педагогик фаолиятни амалга ошираётган педагог ходимлари учун, уларнинг педагогик тажрибасини, шунингдек улар 2018-2019 ўқув йилида маълумот олиш учун тегишли ўқув муассасаларига ўқишга киришларини ҳисобга олган ҳолда, ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.
Олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни умумтаълим муассасаларига педагогик лавозимларга қабул қилишга йўл қўйилмайди.
12. Олий таълим муассасасининг 4-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |