Аризани қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида №2-1902-2203/767



Download 54,74 Kb.
bet2/3
Sana23.07.2022
Hajmi54,74 Kb.
#842661
1   2   3
Bog'liq
Капиталбанк-М.Турдиева

Судья: М.Э.Номозов




FUQARОLIK ISHLARI BO’YICHA SHEROBOD TUMANLARARO SUDI


191400 Sherobod tuman.,
Mustaqillik ko’chasi, 1 uy




ШЕРАБАДСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ СУД ПО ГРАЖДАНСКИМ ДЕЛАМ


191400 г. Шерабад, ул.
Мустакиллик, дом 1





Тel: 0-(76 )322-35-41 ( f.sherobod@sud.uz )
№ 767
“25” февраль 2022 йил

“Капиталбанк” АТБ “Капитал 24”


чакана бизнес Термиз смартбанки
Т.Иброгимовга

Шеробод туман Хўжги маҳалласи


яшовчи М.Турдиевага
Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судида даъвогар “Капиталбанк” АТБ “Капитал 24” чакана бизнес Термиз смартбанкининг жавобгар Турдиева Малохат Қаюмовнага нисбатан “кредит ва фоиз қарздорликни ундириш хақида”ги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши кўрилаётганлиги муносабати билан ишда иштирок этишингизни сўрайман.
Ишни кўриш 2022 йил 01 март куни соат 10:00да фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди биносига тайинланган.

Судья ёрдамчиси Р.Хасанов





FUQARОLIK ISHLARI BO’YICHA SHEROBOD TUMANLARARO SUDI


191400 Sherobod tuman.,
Mustaqillik ko’chasi, 1 uy




ШЕРАБАДСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ СУД ПО ГРАЖДАНСКИМ ДЕЛАМ


191400 г. Шерабад, ул.
Мустакиллик, дом 1





Тel: 0-(76 )322-35-41 ( f.sherobod@sud.uz )
№ 767
“26” ф евраль 2022 йил

“Капиталбанк” АТБ “Капитал 24”


чакана бизнес Термиз смартбанки
Т.Иброгимовга

Шеробод туман Хўжги маҳалласи


яшовчи М.Турдиевага
Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судида даъвогар “Капиталбанк” АТБ “Капитал 24” чакана бизнес Термиз смартбанкининг жавобгар Турдиева Малохат Қаюмовнага нисбатан “кредит ва фоиз қарздорликни ундириш хақида”ги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши кўрилаётганлиги муносабати билан ишда иштирок этишингизни сўрайман.
Ишни кўриш 2022 йил 10 март куни соат 10:00да фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди биносига тайинланган.

Судья ёрдамчиси Р.Хасанов

СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ

2022 йил 01 март куни фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида:


Раислик этувчи М.Э.Номозов,
Судья ёрдамчиси Р.Хасановнинг котиблигида, даъвогар “Капиталбанк” АТБ “Капитал 24” чакана бизнес Термиз смартбанкининг жавобгар Турдиева Малохат Қаюмовнага нисбатан “кредит ва фоиз қарздорликни ундириш хақида”ги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши кўрилди.
Раислик этувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай фуқаролик иши кўришини маълум қилди ва суд мажлисига кимлар келган келмаганлиги ҳақида ахборот бериш учун суд мажлиси котибига сўз берди.
Суд мажлиси котибининг ахбороти:
Ҳурматли раислик этувчи, бугунги суд мажлисига даъвогар вакили етиб келган жавобгар М.Турдиева етиб келмаган.
Раислик этувчи суд мажлиси котибининг ахборотини тинглаб жавобгар М.Турдиева суд мажлисига етиб келмаганлиги сабабли ишни кўриш 2022 йил 10 март кунига қолдирилишини маълум қилиб суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.

Раислик қилувчи: М.Э.Номозов


Судья ёрдамчиси: Р.Хасанов


СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ


2022 йил 10 март куни фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди ўз биносида очиқ суд мажлисида:


Раислик этувчи М.Э.Номозов,
Судья ёрдамчиси Р.Хасановнинг котиблигида, даъвогар “Капиталбанк” АТБ “Капитал 24” чакана бизнес Термиз смартбанкининг жавобгар Турдиева Малохат Қаюмовнага нисбатан “кредит фоиз ва пеня ундириш ҳақида”ги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши кўрилди.
Раислик этувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай фуқаролик иши кўришини маълум қилди ва суд мажлисига кимлар келган келмаганлиги ҳақида ахборот бериш учун суд мажлиси котибига сўз берди.
Суд мажлиси котибининг ахбороти:
Ҳурматли раислик этувчи, бугунги суд мажлисига даъвогар вакили етиб келган жавобгар М.Турдиева етиб келмаган.
Раислик этувчи даъвогар вакили М.Сайидмуродовнинг шахсини аниқлади.
Даъвогар вакили: Сайидмуродов Мухриддин Қудрат ўғли 25.04.1993 йилда Қизириқ туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, АТБ “Капитал 24” чакана бизнес Термиз смартбанкида юрисконсульт, оилали 1 нафар фарзанди бор, Термиз туман, И.Каримов кўчаси 16 уй 24 хонадонда яшайди.
Шахсига оид саволлар булмади.
Рислик этувчи суд таркиби, суд мажлиси котиби сифатида кимлар иштирок этаётганлигини эълон қилиб, уларга нисбатан рад этишлар бор йўқлигини сўради.
Суд таркиби, суд мажлиси котибига нисбатан рад этишлар бўлмади.
Раислик этувчи даъвогар вакилига Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 40, 44-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларни тушунтирди.
Даъвогар вакили ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунганлигини билдири.
Раислик этувчи иш юзасидан қўшимча ҳужжат ва илтимосномалар бор йўқлигини сўради.
Қўшимча хужжат ва илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи суд муҳокамаси бошлаганлигини маълум қилиб, даъво аризани ўқиб эшиттирди ва даъвогар вакилидан даъво аризани қувватлаш қувватламаслигини сўради.
Даъвогар вакили даъво аризани қувватлашини бирдирди.
Раислик этувчи даъвогар вакилига иш юзасидан тушунтириш бериш учун сўз берди.
Даъвогар вакили Н.Юлдошевнинг тушинтириши:
Ҳурматли раислик этувчи, жавобгар М.Турдиева билан банк ўртасида 03.06.2021 йилда автомашина сотиб олиш мақсадида кредит шартномаси тузилган, 274-сонли ипотека кредити бериш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, 36 йил муддатга иссиқхона ташкил қилиш мақсадида 30.000.000 кредит маблағи ажратилган, жавобгар кредит қарздорлигини белгиланган график асосида тўламасдан келмоқда, шу сабабли жавобгардан кредит қарздорлигини ундириб беришни сўрайман.
Саволлар бўлмади
Раислик этувчи иш юзасидан қўшимча ва илтимосномалар бор йўқлигини сўради.
Қўшимча ва илтимосномалар бўлмади.
Раислик этувчи суд муҳокамаси тугаганлигини маълум қилиб, музокарага ўтишни билдирди.
Даъвогар вакили Н.Юлдошевнинг музокара сўзи:
Ҳурматли раислик этувчи, жавобгардан кредит қарздорлигини ундириб беришни сўрайман.
Раислик қилувчи маслахат қилиш учун алохида хонага кирди.
Раислик этувчи алоҳида хонадан суд мажлиси залига қайтиб кирди ва ҳал қилув қарорини ўқиб эшиттириб, суд мажлиси баённомаси билан танишиш, ҳал қилув қароридан норози тамонлар, у эълон қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида апелляция шикояти шу суд орқали Сурхондарё вилоят судига мурожаат қилиш хуқуқини тушунтирди.
Шунингдек раислик этувчи ишда иштирок этувчи шахсларга мазкур иш юзасидан нима учун шундай хулосага келганлигини батафсил тушунтириб берди ва суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.

Раислик қилувчи: М.Э.Номозов


Судья ёрдамчиси: Р.Хасанов




А Ж Р И М
ишни сиртдан иш юритиш тартибида кўриш туғрисида

2022 йил март ойининг 04 куни фукаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди, “Агробанк” АТБ Шеробод филиали биносида, сайёр суд мажлисида раислик қилувчи М.Э.Номозов, Р.Хасановнинг котиблигида, даъвогар Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Халқ банки” Ангор филиали филиали манфаатини кўзлаб жавобгар Турдиева Малохат Қаюмовнага нисбатан “кредит ва фоиз қарздорликни ундириш хақида”ги фукдролик ишини кўриб чиқиб,




А Н И Қ Л А Н Д И :

Даъвогар Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят худудий бошқармаси “Халқ банки” Ангор филиали филиали манфаатини кўзлаб, жавобгар Турдиева Малохат Қаюмовнага нисбатан “кредит ва фоиз қарздорликни ундириш хақида” даъво ариза билан судга мурожаат қилган.


Жавобгарлар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади, келмаганлик сабабини бирон бир тарзда билдирмади.
Даъвогар вакили ишни жавобгарларнинг иштирокисиз сиртдан иш юритиш тартибида кўришга қарши эмас.
Ўзбекистан Республикаси ФПКнинг 280-моддаси 2-қисмига кўра, Ишда бир нечта жавобгарлар иштирок этган ва суд мажлисига барча жавобгарлар келмаган тақдирда, иш сиртдан иш юритиш тартибида кўрилиши мумкин. Бундай холатда суд, юқоридаги қонун талабларини қўллаб, мазкур фукаролик ишини сиртдан иш юритиш тартибида кўришни мумкин деб хисоблайди.
Юкоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 271, 272, 280 моддаларига қулланиб, суд


А Ж Р И М Қ И Л А Д И :

Даъвогар Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят худудий бошқармаси “Халқ банки” Ангор филиали филиали манфаатини кўзлаб, жавобгар Турдиева Малохат Қаюмовнага нисбатан “кредит ва фоиз қарздорликни ундириш ҳақида”ги фуқаролик иши сиртдан иш юритиш тартибида кўрилсин.


Ажримга нисбатан суднинг ҳал қилув қароридан ажратилган ҳолда шикоят берилмайди ва протест келтирилмайди.

Раислик қилувчи: М.Э.Номозов

Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ

2022 йил март ойининг 04 куни фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг сайёр суд мажлиси “Агробанк” АТБ Шеробод филиали биносида бўлиб,


Раислик этувчи судья М.Э.Номозов
Р.Хасановнинг котиблигида, даъвогар Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг АТ “Халқ банки” Ангор филиали манфаатини кўзлаб жавобгар Турдиева Малохат Қаюмовналарга нисбатан кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъвоси бўйича қўзғатилган №2-1902-2203/767-сонли фуқаролик ишини кўриб

А Н И Қ Л А Д И :


Даъвогар Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг АТ “Халқ банки” Ангор филиали манфаатини кўзлаб жавобгар Турдиева Малохат Қаюмовналарга нисбатан кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда АТ “Халқ банки” Ангор филиали ва жавобгар Жовлиев Хамро Қаршиевич ўртасида 08.05.2019 йилда тузилган кредит шартномасига асосан, жавобгарга йиллик 36 ой муддатга иссиқхона ташкил қилиш мақсадида 30.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилганлигини, кредитнинг қайтарилишига жавобгар С.Маматовнинг кафиллик хати тақдим қилинганлигини, жавобгар кредитни белгиланган график асосида қайтармаганлигини, жавобгардан жами 26.110.000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.


Даъвогар Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризани ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Манфаати кўзланган АТ “Халқ банки” Ангор филиали вакили Н.Юлдошев суддаги тушунтиришида даъво аризани қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгарлардан жами 26.110.000 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўради.
Жавобгар М.Турдиева суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида маълум қилинган бўлсада, узрсиз сабабларга кўра судга келмади ва келмаслик сабабини ҳам маълум қилмади. Шу боис суд ишнинг уларга нисбатан қисмини Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 280-моддаси тартибида кўради.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжат ва материалларни ўрганиб, муҳокама ва таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони рад қилишни лозим топади.
Аниқланишича, АТ “Халқ банки” Ангор филиали ва жавобгар М.Турдиева ўртасида 08.05.2019 йилда тузилган №274-сонли кредит шартномаси тузилган.
Ушбу кредит шартномасига кўра М.Турдиева банкдан иссиқхона ташкил қилиш мақсадида 30.000.000 сўм кредит қарздорлигини 36 ой муддатда қайтариш шарти билан олган.
Жавобгар М.Турдиеванинг 2022 йил 25 февраль куни холатида кредитнинг асосий қисмидан 14.850.000 сўм, муддати ўтган кредит қарзи 9.390.000 сўм, кредит фоизи 1.870.000 сўм жами 26.110.000 сўм қарздорлиги мавжуд бўлган.
Шу боис, даъвогар жавобгардан кредит қарзи ва фоизларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Шу боис, суд қарздор М.Турдиева томонидан кредит бўйича олинган мажбурият лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли кредитнинг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларини жавобгар М.Турдиеванинг ҳисобидан ундиради.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 138-моддасига кўра, ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд харажатларини тўлашдан озод этилган бўлсада, иш бўйича қилинган ҳамма харажатларни ундириб беради.
Суд ушбу қонун талаби асосида давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгарлардан Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ даъво суммасининг тўрт фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундиришни, шунингдек, манфаати кўзланган шахс томонидан тўланган почта ҳаражатини жавобгарлардан унинг фойдасига ундиришни лозим топади.
Бинобарин, суд юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 280, 249-253-моддаларини қўллаб

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:


Даъвогар Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг АТ “Халқ банки” Ангор филиали манфаатини кўзлаб жавобгар Турдиева Малохат Қаюмовналарга нисбатан кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво аризаси рад қилинсин.


Жавобгар Турдиева Малохат Қаюмовнанинг ҳисобидан АТ “Халқ банки” Ангор филиали фойдасига 26.110.000 сўм кредит қарзи ундирилсин.
Жавобгарлар Турдиева Малохат Қаюмовнанинг ҳисобидан АТ “Халқ банки” Ангор филиали фойдасига 18.900 сўм суд харажати ундирилсин.
Жавобгарлар Турдиева Малохат Қаюмовна ҳисобидан давлат фойдасига 1.044.400 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этмаган тараф ишни ўзининг иштирокида қайта кўриш ҳақидаги ариза билан 15 кун муддат ичида шу судга ариза бериши, ҳал қилув қароридан норози томон у эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида апелляция тартибида шу (ишни кўрган) суд орқали Сурхондарё вилоят судига шикоят қилишга ҳақлидирлар.
Раислик этувчи судья М.Э.Номозов


FUQARОLIK ISHLARI BO’YICHA SHEROBOD TUMANLARARO SUDI



Download 54,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish