20
мавқеига эришиш стратегиясини амалга ошириш йўлларини ишлаб чиқиш
мақсадга мувофиқ.
Жаҳондаги ривожланган давлатлар амалиётида корпорацияларни
назарий-услубий жиҳатдан ўрганиш, уларни бошқаришда стратегияларни
танлаш, акциядорлик жамиятларини давлат-хусусий
шериклиги асосида
бошқариш муаммоларини комплекс тадқиқ этиш бўйича кўпгина ишлар
амалга ошириб келинмоқда. Нефть-газ тармоғини самарали бошқариш
тизимини жорий этиш ва жадал ривожлантириш, унинг рақобатбардошлиги
ва инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида, шунингдек, 2017-2021
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикасида
маъмурий ислоҳотлар концепциясида белгиланган вазифаларга мувофиқ
қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини янада
ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди:
23
мамлакатнинг ёқилғи-энергетика хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодиёт
соҳалари ва аҳолининг энергия ресурсларига тобора ортиб бораётган
эҳтиёжини қондиришга қаратилган ягона энергетика сиёсатини юритиш;
нефть-газ соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ҳамда хўжалик
фаолияти функцияларини аниқ чегаралаш,
ижтимоий ва давлат-хусусий
шерикликнинг ҳуқуқий ва институционал базасини такомиллаштириш, тариф
сиёсатини амалга оширишнинг аниқ бозор механизмларини ишлаб чиқиш,
шу асосда соғлом рақобат муҳити тамойилларини илгари суриш;
инфратузилма объектларини қуриш, шунингдек, тармоқ корхоналарини
модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга
инвестициялар, аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб
этиш учун шароитлар яратиш;
ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналарида технологик жараёнларни
автоматлаштиришнинг
замонавий воситалари, энергия ресурсларини қазиб
олиш, етказиб бериш ва истеъмол қилиш ҳажмларини ҳисобга олиш
тизимларини кенг татбиқ этиш;
тармоқ корхоналарини бошқариш тизимини, уларнинг тузилмалари ва
бўлинмаларини мақбуллаштириш, ишларни ташкил қилишнинг аниқ
натижаларга эришишга қаратилган замонавий усуллари ва мақсадли
индикаторларни (сифат менежменти, индикатив режалаштириш) жорий этиш
ҳамда республиканинг ёқилғи-энергетика соҳасида ягона норматив-ҳуқуқий
ва техник
тартибга солишни амалга ошириш;
2020-2025
йилларда
Ўзбекистон
Республикасининг
давлат
иштирокидаги корхоналарга эгалик қилиш, уларни бошқариш ва ислоҳ
қилиш стратегияси тамойилларини жорий этиш шарти билан давлат акция
пакетлари (улушлари) тўлиқ ёки қисман сақлаб қолинувчи корхоналар сони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда давлат улушини
23
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини
бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги
фармони
2019 йил 4
февраль.
21
қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори
лойиҳасида муҳокамага қўйилди. Бу эса ўз навбатида, муаллиф таклиф
этаётган илмий назариянинг ушбу қарор лойиҳаси
билан узвийлигини
намоён этмоқда (3-жадвал).
Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат
комиссиясига хўжалик жамиятлари давлат акциялари (улушлари)
пакетларини хорижий инвесторларга сотиш шарт ва усулларига ўзгартириш
киритиш ҳуқуқлари берилганлиги мамлакатимизда хориж тажрибасидан
фойдаланаётганидан далолат бермоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: