4.3. Бўлаклаб бўлиб ва қирқиб архивлаш
Баъзида файллар сиқилганда хам дискка сиғмайди. Бундай холларда каталогдаги файлларни бўлакларга бўлиб архивлаш хам мумкин.
Масалан, каталогдаги битта mavzu.txt файлини архивлаш учун буйрукни
Arj a matn mavzu.txt
куринишида, иккита – mavzu1.txt ва mavzu2.txt файлларини архивлаш учун буйрукни. Arj а matn mavzu1.txt mavzu2.txt куринишида, умуман бир нечта файлни архивлаш учун уларни буйрукда буш жойлар билан ажратиб курсатиш лозим.
Бир хил, масалан, txt кенгайтмали файлларни архивлаш учун эса буйрук
Arj a matn *.txt куринишида булиши лозим.
Файлларни қирқиб архивлаш имкониятидан хам фойдаланиш мумкин. Фараз килайлик, MAVZULAR каталогидаги файлларни дискга архив файл сифатида ёзиш керак. Бунинг учун
Arj a matn -va
буйруги берилади. Бунда - va параметри булаклаб архивлашни билдиради ва буйрукнинг бажарилиши жараёнида диск тўлса, архивлаш дастури бу хакда хабар беради хамда навбатдаги дискни куйишни сўрайди. Каталогдаги барча файллар архивлангандан сўнг диск юритувчига куйилган хар бир дискда архив файлллар хосил булади. Уларнинг номлари 1- дискда matn.arj , кейинги дискларда matn.a00, matn.a01, matn.a02 ва хоказо куринишда булади .
4.4. Архив файларини текшириш
Архивлаш дастурларининг энг кўп ишлатиладиган тартиби архивдаги файллар (каталоглар) мундарижасини кўриш хисобланади.
Архив файл ичида жойлашган файллар хакида маълумот олиш учун буйрукда L параметри курсатилади:
Arj L matn.arj
Буйрук бажарилиши натижасида экранда архивдаги файллар руйхатини ва уларга мос маълумотлар чиқади. Агар руйхат катта бўлса, уни бирор файлда ёзиб, сунгра кўриш мумкин. Бунинг учун маълумотлар ёзиладиган файл номи, буйрук охирида куйидагича кўрсатилади:
Arj L matn.arj
Буйрук бажарилиши натижасида экранда архивдаги файллар руйхати ва уларга мос маълумотлар чиқади. Агар рўйхат катта булса, уни бирор файлда ёзиб, сўнгра кўриш мумкин. Бунинг учун маълумотлар ёзиладиган файл номи, буйрук охирида куйидагича курсатилади:
Arj L matn.arj > achive
Arj L * *.txt -жорий каталогининг ARJ туридаги барча архив файлларидан .txt кенгайтмали файллар хакидаги маълумотни чикаради.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Информатика. Базовый курс. Под редакцией С.В.Симоновича
Санк-Петербург, 2001г.
2. В. Пассиков. Защита компьютерной информации. М.: Наука, 2001г.
3. Информатика . Под редакцией проф. Н.В.Макаровой М.: 1997г.
4. Ахборот тизимлари ва технологиялари. Акад.С.Гуломов ва бошкалар
Т.: "Шарк" , 2000й.
5 С.С. Гуломов ва бошк. Иктисодий инфарматика. Т.:"Узбекистон", 1999й.
6. www.ziyonet.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |