Анжуман қуйидаги йўналишлар бўйича олиб борилади:
1. Архитектура ёдгорликлари конструкциялари ва қурилиш материаллари;
Туризм соҳасини ривожлантиришда архитектура ёдгорликларининг тутган ўрни ва аҳамияти;
Маданий мерос объектларини сақлашда ахборот технологиялар;
Архитектура ва шаҳарсозликнинг ривожланиши, атроф-муҳит муҳофазаси, ер ва сув ресурслари, муқобил энергиядан оқилона фойдаланишда архитектура ва қурилишнинг роли;
Архитектура ва қурилишда энергиятежамкорлик муаммолари ва истиқболлари;
Архитектура ва қурилишда ахборот технологиялардан фойдаланиш истиқболлари;
Архитектура ва қурилиш соҳасида илмий ва илмий педагог кадрларни тайёрлаш сифат даражасини ошириш муаммолари;
Мухандислик коммуникация тизимларини қуриш ва улардан фойдаланиш муаммолари;
Ўзбекистонда қурилиш материаллари ва конструкцияларини ишлаб чиқишда инновацион технологиялар ва уларни ривожлантириш масалалари;
Маҳаллий хом ашёлар асосида энергиятежамкор қурилиш материаллари ва конструкцияларини ишлаб чиқаришни такомиллаштириш;
Саноат чиқиндилари асосида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш муаммолари;
Қурилиш материаллари ва конструкцияларини ишлаб чиқаришнинг экологик ва ижтимоий-иқтисодий аспектлари;
Ўзбекистон Республикаси кўчмас мулк бозорида инновацион фаолиятнинг устувор йўналишлари;
Республикада қурилиш ҳамда коммунал инфратузилма ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларини бошқаришнинг долзарб масалалари.
Мақолаларга қўйиладиган талаблар:
Анжуман материаллари электрон файл шаклида Word 2007, 2010 (.rtf) форматида Times New Roman, 12 кегль, сатрлар оралиғи 1 см, саҳифалар ҳар тарафдан 2 см қолдирилган ҳолда бўлиши шарт.
Биринчи қаторда, саҳифанинг ўртасида бош ва қалин ҳарфлар билан мақоланинг номи, 2-қаторда муаллиф(лар)нинг фамилияси, исми ва отасининг исми, 3-қаторда иш жойи, лавозими, илмий даражаси ва унвони, муаллиф(лар)нинг электрон почтаси ёки телеграм рақами ёзилади.
Бир интервал ташланиб, 3-4 қаторда мақола аннотацияси берилади.
Аннотациядан сўнг 6-8 та калит сўзлар келтирилиши шарт.
Асосий матн калит сўзлардан кейин бир интервал ташлаб ёзилади. Сатрлар оралиғи 1,0 интервалда, сатр боши - 1см бўлиб, сатрлар энига тўғриланган, сўзларни бошқа қаторга кўчириш - автоматик тарзда бўлиши лозим.
Адабиётлар рўйхати асосий матндан сўнг матндаги кетма-кетликда кўрсатилиши, адабиётлар рўйхатида камида 6-8 та адабиёт бўлиши, улардан 4-5 таси сўнгги 5 йил давомида чоп этилган янги илмий адабиётлар, шулардан камида 2 таси хорижий адабиётлар бўлиши лозим лозим.
Манбага ишора (ссылка)лар асосий матн ичида [1] кўринишда бўлиши лозим.
Тақдим этилаётган мақолалар ҳажми 5-6 бетдан ошмаслиги керак. Мақола файлида йўналиш рақами ва муаллиф фамилияси ёзилади (Масалан: 1.Алиев.rtf).
Анжуман материаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.
Мақолалар анжуман йўналишларига оид долзарб мавзуларда, муаллиф(лар)нинг шахсий изланишлари натижалари, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, илмий-амалий тавсияларни ўз ичига қамраб олган, илмий, техник ва стилистик таҳрир қилинган, муаллиф анкетасини тўлдирган ҳолда тақдим этилиши лозим. Мақоланинг мазмунига ва кўрсатилган манбаларнинг тўғрилигига муаллиф масъулдир. Ташкилий қўмита мақолаларни танлаб олиш ҳуқуқига эга. Белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ва кечикиб топширилган мақолалар тўпламга киритилмайди ҳамда муаллифга қайтарилмайди.
Анжуман материалларини тўплам шаклида чоп этиш ва ташкилий ишларни амалга ошириш учун иштирокчилар мақола ва тезисларни ҳар бир саҳифаси учун 20000 сўм миқдорида ташкилий бадал маблағини тўлашлари зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |