АРХЕОЛОГИЯДА АНИҚ ВА ТАБИИЙ ФАНЛАР
РЕЖА:
Кириш
Археология ва аниқ фанлар
Археология ва табиий фанлар
Хулоса
Кириш
Археология тарихий гуманитар фанлар таркибига кирсада, унинг иш усулида табиий ва аниқ фанлар кенг қўлланилади. Аниқ фанлардан геометрия, химия, физика, минералогия, табиий фанлардан ботаника, зоология, география фанлари иштирокада археологик тадқиқотлар олиб борилади.
Геометриясиз археология фани фундаментал фанга айланмаган бўлар эди. Археологиянинг алифбеси геометрия билан бошланади. Жумладан, ёдгорликнинг умумий майдони геометрик қоида, формулалар асосида топилади. Агар ёдгорлик тўғритўртбурчак, квадрат шаклларида бўлса S=AxB,
доира шаклида бўлса формуласи асосида топилади.Археологик қазишманинг плани кўчмас уч нуқта қоидаси асосида олинади. Бунда қазишманинг учта нуқтасига кўчмас қозиқлар қоқилади. Шу нуқта (қозиқ)лар ёрдамида қазишма давомида ўрганилган меъморчилик қолдиқлари планга туширилади. Нуқта, нуқталар харакати геометриянинг олтин қоидаси ҳисобланади.
Стратиграфик қазишманинг тархлари эса қатиий геометрик қоида - параллел чизиқлар (археологияда ярус деб аталади) кўмагида олинади. Ҳар
50 см.да параллел чизиқлар ўтказиб олинади ва шу параллел чизиқлар кўмагида стратиграфик қазишманинг плани чизилади. Параллел чизиқлар ҳар 25 см.да чизилиши ҳам мумкин. Ярусларнинг фарқи, маданий қатламнинг кўплиги ёки камлигига боғлиқ.
Археологик тадқиқотлар давомида топиладиган барча моддий маданият ашёлари (кулолчилик буюмлари, метал ва ҳакоза) симметрик қоида асосида чизилади. Сопол буюм асосида тушунтириладиган бўлса аввал идишнинг гардиши (венчик), бўйи (высота) ва таги (донца) ўлчаб олинади ва идишнинг симметрик склети тайёрлаб олинади ва шундан кейин идишнинг шакли чизилади.
.
Замонавий археология фани химиясиз илмий тадқиқотлар ишларини олиб бормайди. Жаҳондаги барча археология институти таркибида химиявий лабораториялар мавжуд, жумладан ЎзР ФА археология институти таркибида ҳам “Моддий маданият ашёлари таркибини аниқлаш ва реставрация қилиш” лабораторияси мавжуд. Турли хил моддий маданият ашёларининг таркибини аниқлашда химия фани ютуқларидан фойдаланилади. Масалан, бронза деган металл табиатда соф ҳолда учрамайди. У қўрғошин (руҳ) ва миснинг қоришмасидан тайёрланади. Қадимги аждодларимиз томонидан тайёрланган металл буюмларнинг таркибини химия фани аниқлайди.
Ҳар қандай археологик тадқиқот ёдгорликларнинг бузилишига олиб келади. Ёдгорликни қазимасдан - бузмасдан уни ўрганиб бўлмайди. Тамирловчи - кимёгарнинг вазифаси очилган архитектура иншоотларини таъмирлаш, деворларни кимёвий усулда қотириш, музейлаштиришдан иборатдир.
Тамирловчи кимёгарлар нафақат меъморчилик иншоотларини, балки ёғоч, суяк, лойдан ясалган, тез майдаланиб кетадиган ашёлардан ясалган предметларни ҳам таъмирлаб бериши керак.
Деворий суратларни таъмирлаш. Ўзбекистонда деворий суратларни таъмирлаш (қотириш), олиш ва музейлаштириш бўйича жаҳонда тенги йўқ мактаб яратилган. Афросиёб, Болаликтепа, Пойкент деворий суратлари бунга мисолдир. Деворий суратлар энг нозик амалий санъат турларидан бири бўлиб, антик ва илк ўрта асрлар даврида Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Нафақат шаҳар (Афросиёб), балқи қишлоқларда (Болалиқтепа) ҳам деворий суратлар чизиш анъанага айланган. Деворий суратлар оригинал катталикда,
ёрқин бўёқларда, маълум образлар ифодаланиши билан характерланади. Тадқиқотлар натижасида деворий суратлар аниқланганда 1-2 см тупроқ қолдирилади. Химик йўл билан қолдирилган тупроқ қотирилади. Сурат туширилган девор квадратларга бўлиб олинади. Лаборатория шароитида қотирилган 1-2 см тупроқ тозаланади ва сурат очилади.
Мис ва бронзадан ясалган буюмларни тозалаш ва реставрация қилиш. Жуда кўп предметлар, идишлар, тақинчоқлар, тангалар, муҳрлар, тамға каби санъат асарлари мис ва бронзадан ясалган. Улар ер қарига тушганда жуда тез коррузияга учрайди ва яшил рангдаги қопламага ўралиб қолади. Мисдан ясалган топилмалар яшил рангли қопламадан тозаланмаса коррузия давом этаверади. Шу сабабли реставрация қуйидаги усулларда олиб борилади:
Механик йўл. Ўткир тиғли асбоб билан яшил қопламадан тозаланади;
Биологик йўл. Кичик ҳажмдаги мис ва бронзадан ясалган предметлар помидор, лимон каби мевалар ичига солиб қўйилади. Мевалар коррузияни сўриб олиш хусусиятига эга.
Сувга солиб қайнатиш натижасида яшил қопламадан тозалаш.
Кимиёвий йўл. Химик моддалар ёрдамида коррузиядан тозалаш. Бу йўл энг ёмон бўлиб, эҳтиёт бўлмасдан узоқ вақт химикатда сақланса предметнинг ўзини ҳам емириб ташлаш мумкин.
Лойдан ясалган предметларни сақлаш, реставрация қилиш. Лойдан ясалган ҳайкаллар, табличкалар, терракоталар жуда тез майдаланиб кетиш хусусиятига эга. Шу сабабли улар қотиришга, реставрация қилишга муҳтож. Улар ҳар ҳафтада бир марта кимёвий йўл билан қотириб борилади. Қаттиқ моддага айлангандан сўнг бу иш тўхтатилади. Лойдан ясалган предметларни кимиёвий йўл билан қотиришнинг камчиллиги шундан иборатки, предмет рангга бўялган санъат асари бўлса ранглар химикат таъсирида ўзгариб кетади.
Суякларни қотириш усули. Суяклар намлик таъсирида мўрд ҳолатга келиб қолади. Шу сабабли уларни кимиёвий усул билан қотириш тавсия этилади. Қотиришдан аввал суяк тупроқдан тозаланади ва турган жойида қотирилади ва 1 суткадан сўнг олиш тавсия этилади.
Темирдан ясалган предметларни реставрация қилиш. Темир энг тез коррузияга учрайдиган металдир. Мис ва бронзадан ясалган предметлар яшил қоплама билан ўралиб ўзини ҳимоя қилиш хусусиятига эга. Темир тез емирилиб, бўлакларга бўлиниб кетади. Шу сабабли темирни жойида, қимирлатмасдан қотириб олиш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |