Архаик даври археологияси (Темир даври). Илк темир даври умумий тавсифи. Тахминан мил. авв. II минг йилликнинг охирги чорагида Атлатикадан Тинч океанигача бўлган ҳудудларда тарқалган бронза даврининг кўпгина маданиятлари инқирозга учраши ёки шаклини ўзартириш ҳолати кузатилади.
Бу жараён Марказий Осиёнинг жанубий ҳудудларида (Бақтрия, Марғиёна) ҳам намаён бўлади. Мазкур ҳудудлар юксак даражада ривожланган илк шаҳар туридаги маданиятнинг инқирози ва унинг ўрнида янги маданиятнинг қарор топиш жараёни кечади.
Янги маданият айрим белгилари билан сўнгги бронза даври анъаналаридан фарқ қилган. Биринчидан, йирик илк шаҳар туридаги манзилгоҳлар инқирозга учраб, уларнинг ўрнида кичик деҳқончилик қишлоқлари пайдо бўлади. Иккинчидан, кулолчиликда сопол идишларни қўлда ясаб, сиртига геометрик нақшлар бериш анъанаси қайта жонланади. Учинчидан эса, юксак даражада ривожланган торевтика, глиптика, бадиий санъат йўқолади. Тўртинчидан марҳумларни қабрларда дафн этиш анъанаси йўқолади.
Илк темир даври — инсониятнинг ибтидоий жамоа ва илк ишлаб чиқариш. хўжалиги шаклланаётган тарихидаги давр. Фанда тош ва жез деб юритилган даврлардан сўнг инсоният ҳаётида содир бўлган тарихий босқич. Бу давр хўжаликда оҳангарлик (темир металлургияси) юзага келиши, таркалиши ва темир қуроллар ишлатилиши билан белгиланади. «Т.д.» атамаси,гарчи антик дунёда тош, жез асри тушунчалари қаторида юзага келган бўлсада, фанга 19-а.нинг ўрталарида даниялик археолог К.Ю.Томсен томонидан кири тилган. Рудадан темирни ажратиб олиш усули дастлаб Миср ва Месопотамияда (мил. ав. 3минг йилликнинг 1ярмида) кашф этилган. Кейинроқ (мил. ав. 2минг
йилликнинг охирида) бу усулни юнонларбилиб олишган. Мил. ав. 11-а.дан бошлаб Фаластин, Сурия, Кичик Осиё, Закавказье, Ҳиндистон ва Хитойда хўжалик ва ҳарбий қурол аслаҳалар ясашда темирдан кенг миқёсда фойдаланилган, сўнгра темир асбоблар ясаш Эрон ва Ўрта Осиёда ҳам кенг тарқала бошлаган. Темир (метеоритдан ташкари) Америка, Австралия, Тинч океаннинг аксарият оролларида ва Шим. минтақаларда 16—17-а.ларда маълум бўлган. Темир табиатда ёмби сифатида учрамайди. У руда заррачалари тўпламини юмшоқ хамирсимон ҳолатга киритиш усули билан олинган. Бу усул темир рудасини 900— 1350° атрофида қиздириб махсус кўраларда боскрндан конуссимон най орқали ҳавони пуфлаб кучайтириш йўли билан бажарилган. Кўра тубида крица (1 — 5 кг лик ғалвирак темир бўлаги) ҳосил бўлиб, уни оловда қиздириб, сувга ботириб, сандонда болга билан уриб тобланган. Натижада темир рудаси зичланиб, тошқоллардан тозаланган. Бироқ олинган соф темир жуда юмшоқ, ундан ясалган меҳнат қуролларининг сифати паст бўлган. Мил. ав. 9—7-а.ларга келиб металлга термик усул билан ишлов бериш кашф этилиб уни пўлатга айлантирилиши янги материал — темирнинг кенг тарқалишига сабаб бўлади.
Т.д.да ишлаб чиқаришда буюк техника ўзгаришлари юз берди. Темир рудасининг мис ва калайга нисбатан табиатда сероблиги, мустаҳкам сифати унинг ишлаб чиқариш.да ва ҳарбий соҳада тез ва кенг тарқалишига олиб келди. Айниқса, қишлоқ хўжалиги.да гемир қуроллардан фойдаланишга ўтиш катта воқеа бўлди. Чунки деғқончилик майдонларини кенгайтиришда темир асбоб ва куроллар (болта, кетмон, курак), айниқса, темир тишли омоч каби мустаҳкам мослама- лар пайдо бўлди. Т.д.да деҳқончиликдан ҳунармандчилик ажралиб чиқиб, алоҳида ишлаб чиқариш. хўжалигига айланди. Темирнинг кенг тарқалиши билан ишлаб чиқариш хўжаликларининг ривожланиб бориши шубҳасиз, ижтимоий ҳаётниҳам тубдан ўзгаришига олиб кедди. Йирик қишлоқлар ҳунармандчилик ва ўзаро айирбошлаш савдо марказита айланиб,
шаҳарлар қад кўтарди. Улар хом/ишт ва пахсадан бино қилинган баланд ва қалин деворлар билан ўраб олинди. Шундай қилиб, темир ва пўлат буюмлардан кенг кўламда фойдаланиш Ўрта Осиё шағар ва қишлоқлари тараққиётига ҳам самарали таъсир этди.
Европага темир Шарқдан, эҳтимол Мисрдан кириб келган бўлиши мумкин. Критдаги Лапифа қабридан мил.авв XIX асрларга оид темир парчалари топилган. Мил.авв. II минг йиллик охирларига келиб Кўҳна Қитъада темир буюмлар кўпаяди. Аммо минтақадаги маҳаллий қора металлургия мил.авв 1000 йилларда Греция ва Эгей оролларида асос солинган. Жанубий Италияга темирни тахминан мил.авв 800 йилларда грек колонистлари келтиришган. Европанинг бошқа қисмларида темир мил.авв 640 йилларда пайдо бўлган.
Ғарбий Европа темир даври одатда икки даврга Гальштат(900-500 гг. до н.э.) ва Латен (500 г. до н.э. - начало нашей эры) даврларига бўлинади..
Грецияда темирни қайта ишлаш ва қазиб олиш антик даврлардаёқ ривож топган. Микен даврида темир Осиёдан импорт қилинган бўлиб, у қимматбаҳо металлар қаторида турган. Аммо кейинги даврларда (1200–900 до н.э.) темир қиличлар қабрларга жасад билан бирга қўйилган. Мил.авв. 900 йилларга келиб Грецияда темир қазиб чиқариш ҳажми кескин ўсади. Мил. авв VII аср бошларида грек ва этрусклар Жанубий ва Марказий Италияга темирчилик анънасини олиб киради. Мана шу минтақалардан Шимолий Италиядаги Виллан ва Эсте маданиятлари шаклланиб, улар орқали эса Гальштат маданиятининг сўнги босқичи (600–400 до н.э.) юзага келади. Мазкур маданият темирни бутун қитъага тарқалишида катта рол ўйнайди.
Гальштат маданияти Рейн дарёси, Франция, Пиреней ярим ороли, ва Польша буйлаб кенг тарқалади. Шунингдек мазкур маданият грек ва этрусск цивилизацияларининг ҳам тарқалиш воситаси бўлди. Латен маданияти эса Жанубий Шарқий Европада кенг тарқалган эди.
Герман қабилаларида темирдан фойдаланишга асосланган примитив цивилизация шаклланган. Мил.авв 400 йилларга келиб, темирни қайта ишлашнинг янги технологиялари Гальштат маданияти жамоаларига яшайдиган Шлезвиг-Гольштейн ва Данияга етиб келган. Шундан кейин темир даври Норвегия и Швецияга ҳам етиб келади.
Илк темир даври жамоалари хўжалик ҳаётида қишлоқ хўжалиги асосий ўрин тутган. Темирнинг пайдо бўлиши унинг янада ривожланишига туртки берган. Шунингдек темир ўрмонларни тозалаш ва унинг ўрнини шудгорга айлантиришга сабаб бўлди.
Темир фақат хўжалик ҳаётга эмас, балки жамоаларнинг ижтимой ҳаётида ҳам муҳим ўзгаришлар ясаган. Қабиларда сардор бошчилигида айрим гуруҳлар ўз қўлларида ортиқча маҳсулот тўплай бошлади.
Бу даврдаги халқаро савдо қабила сардорлари ва уларнинг яқинларини экзотик талабларини қондиришга хизмат қилган. Грек дунёсидан Галлиядаги кельтларга вино ичиш анъанаси ўзлашган. Вино тўлдирилган амфоралар мил.авв VI-V асрлардасавдо буюми сифатида Гальштат маданияти жамоаларига етказила бошланди. Лтен даврига келиб бундай савдо этруск савдогарлари қўлига ўтади ва Альп ортига ҳам етиб боради. Галлия ва кейинроқ Британияга (мил.авв.I минг йиллик) танга пул муомиласининг кириб келиши иқтисодий ҳаётнинг чуқурлашувидан ва сиёсий интеграциянинг ўсганлигидан далолат беради.
Темир даври деҳқон жамоалари ёғоч деворли уйларда истиқомат қилишган. Бундай уйлар бутун Европада тўртбурчакли бўлган бўлса, фақатгина Британ оролида улар доирасимон қилиб қурилган. Шотландия ва Скандинавиянинг айрим оролларида уйлар деворлари тошдан терилган, томи эса ёғоч билан ёпилган.
Бир қанча регионларда масалан, Британияда манзилгоҳлар алоҳида зироатчи патриархал оилаларга тегишли бўлган бўлса, Ютландиядаги манзилгоҳларда бир неча оилалар яшашган. Галлияда эса кўпчилик аҳоли оппидумларда– атрофи тупроқ уюмлари билан ҳимояланган шаҳарчаларда истиқомат қилишган. Бундай қалъага Польшадаги бориш қийин ботқоқликдаги Бискупин шаҳарчасини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Қабилалар ўртасидаги ҳудудий низолар манзилгоҳларни ҳимоялашга мажбур қилган. Темир даврида Европада асасий қўшин пиёдалардан иборат бўлиб, сардор ва саркардаларгина икки ғилдиракли жанг араваларида жанг қилишган. Европа тарихида илк бора ҳарбий ҳаракатларда отлардан Гальштат(900-500 гг. до н.э.) давридан бошлаб фойдалиш бошланган.