Ҳарбий эпидемиология


Қўшинларни бактерияларга ва эпидемияга қарши ҳимоя қилиш



Download 1,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/54
Sana23.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#170278
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   54
Bog'liq
2 5251389068947754405

Қўшинларни бактерияларга ва эпидемияга қарши ҳимоя қилиш 
тизимида иммунопрофилактиканинг ўрни. 
Қўшинлар орасида иммунопрофилактика – вакцинация ёки эмлаш 
усуллари ёрдамида ҳарбий хизматчилар орасида сунъий иммунитет ҳосил 
қилиш орқали шахсий таркибни юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш 
чораларидир.
Эмлаш ишлари режали равишда ва эпидемик кўрсатмаларга асосан 
ўтказилади. Режали равишда эмлаш бутун шахсий таркибга янги келганларни 
қабул қилиш ва хизмат давридаги ревакцинация чоғида ўтказилади. Режали 
эмлаш рўйхати мамлакатдаги эпидемик вазият ва ҳарбий ҳолат пайтидаги 
ҳаракатларнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, мавжуд эмлаш 
воситаларига қараб белгиланади.
Эпидемик кўрсатмаларга кўра эмлаш қўшинлар орасига юқумли 
касалликлар олиб кирилиши хавфи туғилганда ёки шахсий таркиб орасида 
юқумли касалликлар юзага келган ҳолларда ўтказилади. Бундай ҳолатларда 
эмлаш ишлари юқиш хавфи юқори бўлган ҳарбий хизматчиларга нисбатан 
қўлланилади.
Шахсий таркибга эпидемиологик кўрсатмаларга асосан эмлаш ўтказиш 
учун мамлакатда ишлаб чиқарилувчи барча турдаги вакциналар қўлланилади, 
бунда албатта хавф туғдираётган инфекция тури ҳам ҳисобга олинади.
Эмлаш ишлари вакциналарга қўйилган талаблар ва кўрсатмалар асосида 
ўтказилади.
Охирги йилларда оммавий эмлаш усуллари ишлаб чиқилди. Буларга 
игнасиз инъекторлар ишлатиш, аэрозол ва энтерал усуллари киради.
Игнасиз инъекторларнинг бир неча хил турлари мавжуд (3-4 расм). 
Бундай асбоб ёрдамида эмлаш ўтказиш усули суюқликнинг катта босим остида 
чиқарилиши ва тери орқали тегишли тўқималарга кириши хусусиятига 
асосланган. 


69 
А- универсаль игнасиз инъектор БИ-30 йиғиқ ҳолатда. 
Б- универсаль игнасиз инъектор БИ-30 ёйиқ ҳолатда. 
3-расм игнасиз инъекторлар А-Б. 


70 
А-Универсаль игнасиз инъектор БИ-30 билан эмлаш ўтказиш 
Б-Оммавий аэрозоль эмлаш ўтказиш учун қурилма. (ОЭҚ-250) 
4-расм игнасиз инъекторлар билан эмлаш. 


71 
Аэрозол усулида эмлаш – нафас олиш вақтида нафас органлари шиллиқ 
қаватлари орқали организмга антигенларни киритишга асосланган. Ҳозирги 
вақтда икки хил турдаги аэрозол вакциналар ишлаб чиқилган: қуруқ 
полидисперсли ва суюқ монодисперсли. Вакцинация сеанси (кишиларнинг 
аэрозол хонада бўлиши) 5-10 дақиқа давом этади. Усулнинг самарадорлиги бир 
соатда 500-800 кишини ташкил қилади.
Энтерал (оғиз орқали) юбориш усули вакциналарни киритилганда 
ошқозон-ичак тракти орқали антигенларнинг сўрилишига асосланган. Унинг 
унумдорлиги соатига 800-1200 кишини ташкил қилади.
Режали равишда эмлаш ва эпидемиологик кўрсатмаларга асосан эмлаш 
ўтказиш муддатлари махсус буйруқлар асосида белгиланади.
Қисмларда эмлаш ишлари ҳарбий қисм бўйича тиббий хизмат бошлиғи 
томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа асосида чиқарилган буйруққа асосан 
ўтказилади.
Эмлашни врачлар ёки уларнинг назорати остида тажрибали фельдшерлар 
ва ҳамширалар амалга оширадилар. Эмлаш натижалари уларни ўтказиш вақти 
билан,, препарат номи, дозаси ва организмнинг унга нисбатан реакцияси 
тиббий китобчага (картага) ёзиб қўйилади. Бундан ташқари, эмланганларнинг 
рўйхати тузилади ва бу рўйхат ҳисобот учун асосий хужжат ҳисобланади. 

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish