21
Адабиётлардаги маъмотларга кўра, бактериологик қурол сифатида
шундай қўзғатувчилар ишлатиладики, уларга қарши махсус профилактик
воситалар йўқ ёки борларининг ҳам самараси кам бўлади.
Бактериологик қуроллар суюқ ёки қуруқ рецептуралар ҳолатида
қўлланилиши мумкин. Бу рецептуралар таркибида қўзғатувчиларни
тутишларидан ташқари, турли тўлдирувчилар (кўпинча бу микроорганизмлар
ўстирилувчи
озуқа
муҳитлари
қолдиқлари
бўлиши
мумкин)
ва
стабилизаторларни ҳам сақлайди, бундан мақсад қўзғатувчиларнинг ташқи
муҳитга нисбатан чидамлилигини оширишдир.
Бактериологик қуролларни ишлатиш усуллари қуйидагилардан иборат:
1. Атмосферанинг ерга яқин қисмида аэрозол булутларини ҳосил қилиш,
бошқача айтганда, ердаги ҳавони зарарлаш;
2. Зарарланган (заҳарланган) кемирувчилар ва бўғимоёқлиларни қўллаш
ва атроф-муҳитда узоқ муддатларга касаллик ўчоқларини ҳосил қилиш.
3. Диверсия йўли блан озиқ-овқат маҳсулотларини ёки ичимлик
сувларини заҳарлаш, бундан ташқари, одамлар кўплаб тўпланиши мумкин
бўлган жойларни (метро станциялари, темир йўл вокзаллари, аэропортлар,
театрлар ва ҳ.к.) зарарлаш.
Бундан мақсад, одамлар орасида саросимага тушиш ҳолатларини
келтириб чиқариш ва кишилар руҳиятини “синдириш”дир. Бундай мақсад учун
турли хилдаги бактериологик воситалар қўлланилиши мумкин. Ҳисоб-
китобларнинг кўрсатишича, масалан, 20 млн. литр ичимлик сувини зарарлаш ва
бунда ҳар 20 мл сувда инсонларни ҳалок қилувчи (летал) бир доза – 1 мкг –
ботулизм токсини бўлиши учун 240 г “А” типидаги токсинли рецептура етарли
бўлар экан.
11 сентябрь 2001 йилда АҚШда террористик акт содир этилиши
натижасида Манхеттен шаҳрида иккита жуда улкан бино қулаб тушди. Бунинг
кетидан эса яна АҚШ ичига куйдирги спораларидан иборат кукун солинган
халталар оқими кириб кела бошлади, бу эса бутун жаҳон оммасини ташвишга
солиб қўйди. Террористлар томонидан юборилаётган бундай “номалар” (оқ
кукунли халталар) бошқа мамлакатлар ва Россия шаҳарларига ҳам кириб кела
бошлади.
Америкага кириб келган бундай “кароматли” хатларнинг аниқ миқдорини
баҳолаш жуда қийин. Афсуски, ана шу жўнатилган хатлар туфайли
кишиларнинг касалланишлари, ҳаттоки ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилди.
Бактериал воситаларни керакли манзилга элтиш учун (бактериологик
қурол диверсион учулда қўлланилганда) диверсион гуруҳлардаги махсус
тайёрланган кишилардан ҳам фойдаланишлари мумкин.
Бактериал воситалар турли усуллар ва турли йўллар орқали
қўлланилганда биологик заҳарланиш ва зарарланиш ўчоғи пайдо бўлиши
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: