Электр моторининг умумий қуввати кВт; (13.9)
η – юритманинг Ф.И.К.
Материаллрни аралаштирувчи машиналар Бетон ва қоришма аралаштирувчи машиналар Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатида қурилиш қоришмаси тайёрлашда керамик махсулотлар ва силикат махсулотлар ишлаб чиқаришда бир валли ва иик валли аралаштиргичлардан кенг фойдаланилади.
Бир валли аралаштиргич 14.1 – расмда тасвирланган. Бу аралаштиргич тўхтовсиз ишловчи бўлиб, қуруқ порошоксимон материалларни ўзини аралаштириши ёки сув қушиб аралаштириши мумкин.
14.1 – расм. Тўхтовсиз ишловчи бир валли аралаштиргич. Дастлаб материал қуруқ холда аралаштириб сўнгра сув қўшиб аралаштирилади. Аралаштиргич корпеу 1 дан ташкил топган бўлиб унга вал 2 ўрнатилган. Валга винт шаклида кураклар 3 махкамланган. Кураклар валга маoлум бир бурчак остида ўрнатилади. Аралаштиргични юргизиш электр моторига ўрнатилган тасмали узатма ва тишли узатма орқали амалга оширилади. Аралаштиргичнинг кейингимоделларида электр мотори ва редуктор орқали ҳаракат узатилади.
Тўхтовсиз ишловчи икки валли аралаштиргич тупроқ ва ярим қуруқ материалларни аралаштириш учун ишлатилади. Икки валли аралаштиргич 14.2 – расмда тасвирланган.
Аралаштиргич қуйидаги асосий қисмлардан ташкил топган. Метал корпус 1 дан ва унга ўрнатилган бир-бирига қарамақарши айланувчи вал 2 да ва валга винт шаклида ўрнатилган куракчалар 3 дан ташкил топган.
Вални харакатга келтириш электр мотори 4 дан харакат фрикцион муфта 5 орқали редуктор 6 га ва ундан тишли узатма 7 га узатилади. Тишли узатма валларни айлантиради. Куракчалар валлар ўқига перпендикуляр холатда маoлум бир бурчак остида ўрнатилади. Бу бурчакни ошириш натижасида винтли чизиқнинг қадами ортиб боради натижади материалнинг харакатланиши тезлашади. Бу ўз навбатида
14.2 – расм. Икки валли тўхтовсиз ишловчи аралаштиргич.
аралаштиргичнинг иш унумдорлигини ошишига олиб келади. Лекин аралаштириш сифати пасаяди.
Материални намлантириш учун аралаштиргични устки қисмига кичик тешикчалар очилган сув трубаси урнатилган.
Материалларни энг самарали намлантириш усули бу парли намлантириши бўлиб, ишлаб чиқаришнинг турли усулларида фойдаланиш мумкин.
Бунинг учун аралаштиргич корпуснинг остки қисмига конденсацион цилиндр 9 ўрнатилган. Пар труба 10 ёрдамида узатилади. Иссиқликни йўқотишни камайтириш учун корпус термоизоляцион гилоф 11 билан химояланган. Корпуснинг устки қисми қолпоқ 12 билан беркилади. Керакли холатларда қўшимча намлантириш зарур бўлса труба 13 ёрдамида сув берилиши мумкин. Массани узатиш юкловчи люк 14 орқали, тайёр махсулотни тушириш эса люк 15 орқали амалга оширилади. Корпусни емирилишини эoтиборга олиб ички қисми накладкалар билан қопланади.