Ҳаракат алгоритми. А. Ҳарорат тартибини текшириш



Download 16,8 Kb.
Sana09.07.2022
Hajmi16,8 Kb.
#762114
Bog'liq
2 5249458051651475993


Ҳаракат алгоритми.
А. Ҳарорат тартибини текшириш:
1. Хонадаги ўртача ҳароратни аниқлаш:

  • ўлчашларни полдан 1,5 м баландликда, 3-4 дақиқа давомида ҳар бир нуқтада кам деганда 3 тадан ўлчаш амалга оширилади;

  • ҳамма ўлчашлар натижасига кўра ўртача қиймат ҳисобланади.

2. Вертикал йўналишда ҳаво ҳароратининг фарқи (градиенти) қиймати ўлчанади:
- ҳароратни 0,1 ва 1,1 баландликда ўлчаш ўтказилади;
- ўлчанган қийматлар ўртасидаги градиент топилади.
3. Горизонтал йўналиш бўйича ҳарорат фарқи (градиент) ни аниқлаш:
- ташқи девор ва деворлардан 1 м узоқликда ўлчаш амалга оширилади;
- ўлчанган қийматлар ўртасидаги фарқ топилади.
Б. Ҳавонинг намлигини текшириш:
1. Психрометрни ишга тайёрлаш:
- ҳўл термометр шарчасини дистилланган сув билан ҳўллаш;
- вентиляторни юргизиш ва психрометрни керакли жойга осиб қўйиш;
- 7-8 дақиқадан сўнг, ҳўл ва қуруқ термометрнинг кўрсатишини олиш;
- аспирацион психрометр учун психрометрик жадвал бўйича қуруқ ва ҳўл термометрларнинг кўрсатишига мувофиқ нисбий намлик топилади (жадвал бўлмаган тақдирда ҳисоблаш усулидан фойдаланиш мумкин).
В. Ҳавонинг ҳаракат тезлигини текшириш
1. Анемометрия:

  • асбоб шкаласи кўрсаткичини ёзиб олиш;

  • асбобни керакли жойга ўрнатиш, асбобнинг қанотлари ёки косачалари тўлиқ айланишига имкон бериш;

  • асбоб ричагини ишчи ҳолатига 3 дақиқа ўтказиш (Т, сек);

  • асбобни ўчириб, унинг кўрсатишини ёзиб олиш;

  • асбобнинг бирламчи ва охирги кўрсаткичини ўртасидаги фарқни ҳисоблаш (А);

  • қанот ёки косачанинг айланиш миқдорини сек.ларда ҳисоблаб топиш (В):В = А: Т;

  • асбобга ёзилган график бўйича ҳавонинг ҳаракат тезлигини (м/сек) топилган айлана/сек сонига мувофиқ топиш.

2. Кататермометрия:

  • кататермометр резервуарини қайноқ сувга солиш, спиртни юқори резервуарнинг ярмигача кўтарилишини кутиш;

  • асбобни сувдан олиб, қуритилади ва текшириладиган жойда штативга осиб қўйилади;

  • спиртнинг совиши жараёнида унинг 38 дан 350 С гача тушиш вақти белгиланади (сек), t;

  • ҳавонинг совитиш хусусияти ҳисобланади: V = F : t;

  • ҳавонинг совитиш хусусиятини ҳисобга олиб, унинг харакат тезлиги ҳисоблаб топилади V = ((H : Q- 0,2) : 0,4 м/с.

Г. Натижани расмийлаштириш

    1. Олинган натижаларни баённомага туширилади.

    2. Шунга мувофиқ СанҚ ва М №0203-06 дан керакли гигиеник талабларни ёзиб олинади.

    3. Олинган ўлчаш натижалари гигиеник талаблар билан таққосланиб баҳоланади.



Вазият масалалари.
1.
Гальваника цехида металл буюмлар сатҳини гальваник усулида металл билан копланади. Металл буюмлар ёгсизлантирилади (700С иссик сувда ва ноорганик кислоталар эритмаларда 800С иссикликда). Ишчи вазни 6 кг гача бўлган деталларни илгакка илиб сўнг кутарма кран воситасида навбатма-навбат ванналарга солади. Ванналар ён томонидан маҳаллий тортувчи вентилияция билан таъминланган. Иш огирлиги буича «А» категориясига мансуб. Иш жойларидаги микроиқлим кўрсаткичлари қуйидагича (қишда) ҳаво ҳарорати 18-200С, намлиги 80-85%, тезлиги 0,3-0,4 м/сек.
Қуйидаги саволларга ёзма жавоб беринг.

  1. Микроиқлим кўрсаткичлари ўлчашда қандай асбоблардан фойдаланилган.

  2. Сан Қ ва М №0203-06 бўйича микроиқлим кўрсаткичларига баҳо беринг.

  3. Бу шароитда ишловчи организмидан иссиқлик чиқиш йўлларини айтинг.

Жавоби:
1. Микроиқлим кўрсаткичларидан ҳаво ҳарорати, намлиги Ассман психрометри ёрдамида, ҳаво тезлиги анемометр ёрдамида (косачали ва канотли) ўлчанган.
2. Сан Қ ва М №0203-06 биноан қишда ҳаво ҳарорати 18-200С га, намлиги 40-60%, ҳаво харакат тезлиги 0,2 м/с дан ошмаслиги керак. Метеорологик шароитга гигиеник баҳо беришда меъёрлаш принципларга риоя қилинади: йилнинг илиқ ёки совуқ даври, ишнинг оғирлиги, категорияси йўл қўйиб бўладиган ва оптимал кўрсаткичлар, иқлим шароити ҳисобга олинади.
3. Организмдан иссиқлик асосан тер буғланиш йўлли билан ажралиб чиқади.
Download 16,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish