Арабов Н. У. – Самду ―Инсон ресурсларини бошқариш‖ кафедраси профессори и ф. д. Артиков З. С. – Самиси ―Тармоқлар иқтисодиѐти‖ кафедраси мудири, доц в. б


Мамлакат аҳолиси турмуш сифатини ошириш йўллари



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/114
Sana25.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#464106
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   114
Bog'liq
2 5235688365025661521

 
10.4.Мамлакат аҳолиси турмуш сифатини ошириш йўллари 
 
 
Аҳолининг турмуш даражасини қуйидаги тўрт кўрсаткич билан ажратиш 
мумкин: 
- тўқ турмуш даражаси - инсоннинг ҳар томонлама камол топишини 
таъминлайдиган неъматлардан фойдаланиш; 
- нормал даража - инсоннинг жисмоний ва ақлий куч-қувватини тўла 
тиклаш учун қулай шароитларни таъминлайдиган илмий асосланган меъѐрлар 
бўйича оқилона истеъмол қилиш; 
- камбағаллик - меҳнат учун ресурсларни қайта яратишнинг қуйи чегараси 
сифатидаги иш қобилиятини сақлаш даражасида неъматларни истеъмол қилиш; 
- қашшоқлик - истеъмол қилиниши инсоннинг яшаш қобилиятини сақлаш 
имкониятинигина берадиган неъматлар ва хизматларнинг биологик мезонлар 
бўйича йўл қўйиладиган минимал турларини истеъмол қилиш.
Турмуш даражаси индексини ҳисоблаш учун турмуш даражасининг 
қуйидаги компонентларининг жон бошига тўғри келадиган индекси 
аниқланади: овқатланиш (тўйимлилиги ва оқсилларга бойлиги бўйича), уй 
мулклари фонди (солиштирма нархларда), уй-жой (қулайликларни қўшгандаги 
майдони), саломатлик ва соғлиқни сақлаш (умр кўриш даври динамикаси, ўлим 
даражаси, соғлиқни сақлаш учун харажатлар бўйича), таълим ва маданият 
(маълумот олиш ўринлари, таълим ва маданият учун ажратиладиган харажатлар 
бўйича), аҳолига хизмат кўрсатиш (солиштирма нархларда) ва ҳоказо. Сўнг 
оила 
бюджетлари 
статистикаси 
бўйича 
эҳтиѐжларнинг 
эластиклик 
коэффициенти аниқланади. Эластикликка тескари катталик турмуш 
даражасининг берилган компоненти бўйича эҳтиѐжларнинг нисбий 
қатъийлигининг ўлчови сифатида қабул қилинади. Шундан кейин ҳар бир 
компонент учун эҳтиѐжларнинг умумий салмоғида берилган эҳтиѐжнинг 
улушини кўрсатувчи коэффициент топилади.
Турмуш даражасини яхшилашнинг энг муҳим кўрсаткичларидан бири умр 
кўришда давомийлигидир.
Таъкидлаш жоизки, барча кўрсаткичлар ва уларнинг таснифлари ўртасида 
мустаҳкам алоқа мавжуд. Турмуш даражасининг ўзгариши турли омиллар 
таъсирида юз беради, уларни оқилона бошқариш аҳолининг турмуш 
даражасини тартибга солиб бориш имконини беради. 
Юқорида таъкидланганидек, турмуш даражаси турли сабабларга боғлиқ 
бўлган кўпқиррали ҳодисадир. Ҳар бир инсоннинг турмуш даражаси ҳаво ва 
сув муҳити, уй-жой, маиший ва ишлаб чиқариш шароитлари, истеъмол 
товарларининг сифати ва ҳажмидан бошлаб, то умумий ижтимоий-иқтисодий 
ва экологик вазият, шунингдек сиѐсий институтларнинг аҳволигача бўлган 
қатор табиий ва ижтимоий омиллар билан белгиланади. Уларнинг энг диққатга 


сазоворлари – сиѐсий, иқтисодий, ижтимоий соҳа ва фан-техник тараққиѐт, 
шунингдек экологияга (атроф-муҳитга) таъсир этувчи омиллардир. 
Омилларнинг таъсири табиий-иқлимий шароитлар ва захираларнинг 
(инсон, меҳнат, ишлаб чиқариш, молиявий, ахборот, маънавий захиралар) 
мавжудлигига (йўқлигига) қараб кучайиши (сусайиши) мумкин. Аммо бунда 
тўғридан-тўғри алоқа мавжуд эмас. Масалан, Япония, Швейцария каби 
давлатларда табиий захираларнинг кам бўлишига қарамай, улар энг бой 
давлатлардан саналади. 
Фаровонликнинг юқори даражаси аҳолиси кўп бўлган давлатлар (АҚШ, 
Германия, Япония) билан бир қаторда кам аҳолили давлатларда ҳам 
(Люксембург, Финляндия, Швейцария) кузатилади. Покистон, Афғонистон, 
Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон каби давлатларнинг иқлими деярли 
бир-бирига яқин бўлсада, улардаги аҳолининг турмуш даражаси бир-биридан 
тубдан фарқ қилади. 
Аҳолининг маълумот даражаси, касбий даражаси юқорилиги, иқтисодий 
фаоллиги, тадбиркорлиги, ижтимоий муносабатларни мамлакатда турмуш 
даражаси юқори бўлишини таъминловчи сабаблар сифатида таъкидланади. 
Масалан, Япония эришган иқтисодий тараққиѐт, биринчи навбатда, таълим 
тизими, миллатнинг меҳнатсеварлиги, фаоллиги, корхоналарда меҳнатнинг 
оқилона ташкил этилиши билан боғланади. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish