Арабов Н. У. – Самду ―Инсон ресурсларини бошқариш‖ кафедраси профессори и ф. д. Артиков З. С. – Самиси ―Тармоқлар иқтисодиѐти‖ кафедраси мудири, доц в. б


 Аҳоли даромадлари, уларнинг шаклланиш манбалари



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/114
Sana25.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#464106
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   114
Bog'liq
2 5235688365025661521

10.5. Аҳоли даромадлари, уларнинг шаклланиш манбалари
ва фойдаланиш йўналишлари 
Ҳар бир инсоннинг моддий ва маънавий турмуш имкониятлари унинг 
даромадлари даражасига боғлиқ. Инсоннинг даромади даражаси қанча юқори 
бўлса, унинг ўз зарурий эҳтиѐжларини қондириш, саломатлигини сақлаш, дам 
олишни ташкил этиш, маълумот олиш ва бўш вақтини маданий тарзда ўтказиш 
имкониятлари шунча кўп бўлади. 
Даромадлар эҳтиѐжларни бевосита қондириш манбаи сифатида аҳоли 
ҳаѐтида катта роль ўйнайди. Давлат бюджетининг даромад қисми асосан 
жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган солиқ ва тўловлардан ташкил 
топади ҳамда улар ижтимоий эҳтиѐжлар учун сарфланади ва шу тариқа аҳоли 
эҳтиѐжлари билвосита қондирилади. 
Иқтисодий адабиѐтларда «даромад» тушунчаси ишлаб чиқарилган 
маҳсулот нархининг уни ишлаб чиқариш сарф-харажатларидан ошиши, 
шунингдек ҳар бир синф, ижтимоий гуруҳ ѐки алоҳида шахснинг янги 
яратилган қийматда мавжуд бўлган ва унинг у томонидан ўзлаштирилган 
улуши сифатида таърифланади. 
Даромадлар ҳаракати иқтисодиѐтнинг ишлаб туришини таъминлайди. 
Айланиш жараѐнида даромадлар изчил равишда юзага келиш, тақсимланиш ва 
қайта тақсимланиш, пировард, истеъмолга ишлатилиш, жамғарилиш каби 
босқичларидан ўтади. Даромадларнинг юзага келиши уларнинг товарлар ишлаб 
чиқариш ва хизматлар кўрсатиш жараѐнидаги ҳаракатининг бошланғич 
босқичи бўлади. Бу босқичда даромадлар бирламчи кўринишга эга бўлади. 


Тақсимланиш жараѐнида тадбиркорлар бирламчи даромадлардан маҳсулот 
ишлаб чиқариш ва сотиш юзасидан солиқлар тўлайдилар, меҳнат ҳақи ва ишлаб 
чиқаришнинг бошқа омиллари юзасидан ҳақ тўлайдилар. Натижада дастлабки 
даромадлар иш ҳақи, фоизлар, рента ва корпорацияларнинг тақсимланмаган 
фойдасига айланади. 
Даромадларнинг қайта тақсимланиши жараѐни кейинги босқич бўлади. У 
солиқлар тўлаш, ижтимоий фондларга маблағлар ўтказиш, корхоналар ва 
аҳолига турли трансфертлар тарзида даромадлар бир қисмини йўллашни ўз 
ичига олади. 
Яратилган даромадларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш натижалари 
бўйича тасарруфдаги даромадлар (пировард даромадлар) шаклланади. 
Даромадларнинг пировард истеъмоли ва ялпи жамғарилиши улар 
айланишининг тугалловчи босқичи бўлади. Даромадлар даражасини таҳлил 
этиш, ўлчаш ва тахмин қилиш учун уларнинг турлари ва кўрсаткичларидан 
фойдаланилади. Даромадлар пул ва натурал шаклида бўлиши мумкин. 
Аҳолининг пул даромадлари меҳнаткашлар учун иш ҳақи ҳисобидаги 
барча пул маблағлари тушуми; пенсиялар, стипендиялар, турли нафақалар; 
мулкдан фоиз, дивидендлар, рента кўринишидаги даромадлар; акциялар, 
қимматбаҳо қоғозлар, кўчмас мулк, чорва ҳайвонлари, томорқа хўжалиги 
маҳсулотлари, турли буюмлар ва бошқа товарларни сотишдан тушадиган пул 
тушумлари, турли хизматлар кўрсатиш учун ҳақлар ва бошқалардан ташкил 
топади. 
Аҳолининг натурал даромадлари – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 
барча тушумлари: деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик маҳсулотлари, боғ-
қўрғон, сабзавот-полиз экинлари участкаси, шахсий томорқа, табиат 
инъомларидан шахсий, оилавий эҳтиѐжлар учун тайѐрланадиган маҳсулотлар 
каби тушумлардан иборат. 
Пул ва натурал даромадларнинг нисбати тез-тез ўзгариб туради, аммо пул 
шакли кўпроқ тарқалган. Одатда, аҳолининг кам таъминланган қатламларида 
натурал даромадлар ҳиссаси юқори бўлади. Иқтисодий вазият ѐмонлашган 
даврда натурал даромадлар салмоғи ошиб кетади. 
Мулкдан олинадиган даромадлар хўжалик юритувчи субъектларга 
молиявий ва номолиявий ресурсларни фойдаланишга бериб қўйишдан 
олинадиган даромадлардир. Фоизлар қуйилма ва қимматли қоғозлар бўйича 
даромадлар олиш шаклидир. Дивидендлар мулкдан олинадиган даромаднинг 
шундай шаклики, акциядорлар маблағларни ҳиссадорлик жамиятлари 
тасарруфига топширганликлари натижасида (акциялар сотиб олиш орқали) уни 
олишга ҳақли бўладилар. 
Аҳоли даромадлари номинал ва реал кўринишда бўлади. Номинал 
даромадлар пул кўринишида олинган даромадлардир. Реал даромадлар 
истеъмол нархларининг индексига қараб тузатилган жорий даврдаги номинал 
пулли даромадлардир. 
Номинал ва реал даромадлар кўрсаткичи билан бир қаторда аҳоли пулли 
даромадларининг харид қобилияти кўрсаткичи ҳам алоҳида олиб қаралади. Бу 
кўрсаткич аҳолининг товарлар ва хизматлар сотиб олиш бўйича 


имкониятларини акс эттиради ҳамда аҳолининг ўрта ҳисобда жон бошига тўғри 
келадиган пулли даромадларининг товар эквиваленти орқали ифодаланади. 
Жон бошига тўғри келадиган пулли даромадлар жами пулли даромадлар 
миқдорини мавжуд аҳоли сонига бўлиш орқали ҳисоблаб чиқилади. 
Ҳисоблаб чиқилган ѐки олинган даромадлардан фуқаролар турли солиқ 
тўловлари ва бадаллар тўлашларига тўғри келади. Шу сабабли, фуқаронинг 
ҳақиқий тасарруфида бўлган даромадларни тавсифлайдиган кўрсаткичга 
таъриф бериш муҳим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиѐт вазирлиги 
мажбурий тўловлар ва бадаллар чегирилганидан қоладиган жорий давр пул 
даромадларини тасарруфдаги пул даромадлари деб таърифлайди. 
Даромадни шакллантиришда шахсий томорқа хўжаликларидан (пулли ва 
табиий шаклларда) олинадиган даромадлар муҳим роль ўйнайди. Уларнинг 
ҳажми Миллий Ҳисоб тизимида умумқабул қилинган қуйидаги принцип бўйича 
ҳисоблаб чиқилади: маҳсулот чиқариш қийматидан уни ишлаб чиқаришга 
ишлатилган маҳсулот ва хизматлар қиймати айирилади. 
Уй-жой ва коммунал хўжалик, йўловчи транспорти, йўл хўжалиги, 
соғлиқни сақлаш ва маданият муассасалари тармоқларининг катта қисми, 
республика ва маҳаллий бюджетларига боғлиқ бўлади. Шу сабабли, мазкур 
қисмнинг каттагина ҳажми ижтимоий трансферт тўловлари ҳисобланади ва уни 
аҳолининг ялпи даромадлари жумласига киритиш тўғри бўлади. 
Даромад олиш учун меҳнат ва капитал бозорида қанча ҳажмда хизматлар 
таклиф этиш тўғрисида қарор, одатда, оила даражасида қабул қилинади. Шу 
боис, бозор иқтисодиѐтида даромаднинг шаклланиши нафақат умумий аҳоли 
даражасида, шу билан бирга уй хўжалиги даражасида ҳам олиб қаралади. Уй 
хўжаликларининг ялпи даромади бирламчи ва иккиламчи даромадлардан 
шаклланади (14.5-чизма). 
Уй хўжалиги – битта хонадонда яшайдиган, барча даромадлари ва моддий 
бойликларини (ѐки уларнинг бир қисмини) бирлаштирган ва товарлар ҳамда 
хизматлар истеъмоли, асосан турар жой ва озиқ-овқат маҳсулотларига сарф-
харажатларни биргаликда амалга оширадиган шахслар гуруҳи (ѐки бир 
шахс)дир. 
Аралаш даромад даромадларнинг мустақил кўрсаткичи бўлиб, унда 
меҳнатга ҳақ тўлаш ва фойда олиш элементлари мужассамлашади. Аралаш 
даромадлар 
хусусий 
тадбиркорлик 
фаолиятидан 
(ѐлланма 
меҳнат 
қўлланилмаган ҳолда), шахсий томорқа хўжалигидан олинадиган даромадлар, 
эркин касбдаги шахсларнинг даромадлари, муаллифлик гонорарлари ва шу 
кабиларни ўз ичига олади. 
Бозор иқтисодтиѐти шароитида ҳар қандай мамлакатнинг аҳоли 
даромадлари ҳамиша турли ижтимоий гуруҳлар бўйича табақалашади. Бунда 
асосий масала ушбу даромадларнинг қай даражада табақалашганлигидангина 
иборат. Адолат ва фуқаролар тенглиги тамойиллари хукмрон бўлган 
демократик давлатда айримлар ўта бадавлатлиги, бошқаларнинг эса 
қашшоқлиги ижтимоий кескинликнинг ошишига олиб келиши мумкин. Айнан 
шу боис даромадлардаги мавжуд нотенгликни ўлчаш услубиятини 
ўзлаштириш, тенгсизликни вужудга келтирадиган сабабларни била олиш ва 


аҳоли даромадларининг жамият учун мақбул йўсинда табақалашишига эришиш 
зарур. 
Иқтисодиѐтда аҳоли даромадлари табақалашувини ўлчашнинг турли 
усулларидан фойдаланилади. Энг оддий усул – аҳолини белгиланган оралиқлар 
доирасида даромадлар даражаси бўйича гуруҳлашдир. Масалан, 200 минг 
сўмлик оралиқни белгилаймизда, қанча киши 200 минг сўмгача миқдорда 
даромадга эга эканлигини, кейин қанча киши 200 минг сўмдан 400 минг 
сўмгача, сўнг 400 минг сўмдан 600 минг сўмгача даромадга эга эканлигини 
аниқлаймиз ва ҳоказо. 
Даромад даражаси ва динамикасини баҳолаш учун ўртача даромад 
кўрсаткичидан фойдаланилади. Ўртача даромад даражаси шундай арифметик 
ўлчам сифатида аниқланадики, бунда даромадларнинг жамланган ҳажми 
аҳолининг жами сонига бўлинади. 
Бозор иқтисодиѐтига эга кўпчилик мамлакатларнинг статистикасида 
даромаднинг ўртача даражаси эмас, балки медиан даражаси ҳисоблаб кўрилади. 
Медиан даража шундайки, ходимлар ѐки аҳолининг бир хил миқдори ундан 
юқорироқ ва пастроқ даражада даромад олади. Масалан, корхонада 7 минг 
киши ишлайди. Дастлабки минг киши 240 минг сўм миқдорида, иккинчи минг 
киши – 250 минг сўм, учинчиси – 270 минг сўм, тўртинчиси – 300 минг сўм, 
бешинчиси – 350 минг сўм, олтинчиси – 370 минг сўм, еттинчиси – 400 минг 
сўм даромад олади. Шунда ходимлар ушбу гуруҳининг медиан даромади 30 
млн сўм, ўртача даромад эса 320 минг сўм бўлади. 
Энг кўп ва энг кам даромадга эга бўлган аҳоли гуруҳларининг нисбати 
табақаланишнинг яхши маълум бўлган кўрсаткичларидан биридир. Бутун аҳоли 
бунда сон жиҳатидан тенг бўлган ўн фоизли, йигирма фоизли ѐки йигирма беш 
фоизли гуруҳларга бўлинади. Шундан сўнг, охирги гуруҳ олган даромад 
биринчи гуруҳ олган даромадга бўлинади. 
Шунда тегишли равишда аҳоли даромадларининг децил, квинтил ѐки 
квартил нисбатини оламиз. Қуйидаги расмда аҳолининг йигирма фоизлик 
гуруҳларга қандай тақсимланганлиги кўрсатилган. У5 нинг У1 га нисбати аҳоли 
даромадларининг квинтил нисбатини кўрсатиб беради. 
Аҳоли даромадлари табақаланишини баҳолашнинг бошқа усулини ҳам 
қўллаш мумкин. Бу усул ҳисобга олиш натижасининг ошиб боришини 
эътиборга 
олиш 
орқали 
амалга 
оширилишига 
асосланган. 
Ёки, 
иқтисодчиларнинг ибораси билан айтганда, даромаднинг кумулятив улушлари 
ҳисобга олинади. Барча оилаларнинг даромадлари бир хил бўлган, яъни ялпи 
даромад тенг тақсимланган ва аҳолининг ҳар бешдан бир қисми ялпи 
даромадларнинг бешдан бир қисмини олган тақдирда бундай тенглик графикда 
биссектриса кўринишига эга бўлади. Лекин бундай биссектриса фақат мавжуд 
имкониятни кўрсатади: амалда даромадлар ҳеч қачон бир текис 
тақсимланмайди.
Бирламчи даромадлар 
Иккиламчи даромадлар 
Ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик 
Уй хўжаликларининг ялпи даромади 



Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish