Арабов Н. У. – Самду ―Инсон ресурсларини бошқариш‖ кафедраси профессори и ф. д. Артиков З. С. – Самиси ―Тармоқлар иқтисодиѐти‖ кафедраси мудири, доц в. б


 Аҳолини ишсизликдан ҳимоя қилиш борасида давлат тадбирлари



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/114
Sana25.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#464106
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   114
Bog'liq
2 5235688365025661521

6.5. Аҳолини ишсизликдан ҳимоя қилиш борасида давлат тадбирлари 
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган 
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги (Янги таҳрири) Қонунининг 4-
бўлимида келтирилган моддалар ушбу бандни ѐритишда муҳим восита 
ҳисобланади. 
Жиддий талафотларга йўл қўймаслик мақсадида давлат иш билан 
таъминлашни ошириш сиѐсатини ўтказади. Чунончи, ишсизликнинг фрикцион 
ва бошқа турлари ўсганда давлат:

қайтадан касб ўргатади; 

таълим бериш тизимини кенгайтиради; 

бўш иш жойлари ҳақидаги ахборотларни кенг тарқатади; 

меҳнат биржаларига инвестицияларни кўпайтиради. 

Агар ишсизлик даврий хусусият касб этса, давлат бюджет, фискаль, 
кредит-пул воситаларини ишга солади, яъни: 

иш билан таъминлашни кучайтириш учун ишлаб чиқаришга кўпроқ 
маблағ сарфлайди; 

тадбиркорнинг манфаатдорлигини ошириш учун ссуда ҳамда 
кредиторларнинг фоиз ставкаларини пасайтиради; 

ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларга солинадиган солиқларни 
камайтиради. 

Бу тадбирлардан ташқари, давлат меҳнат бозорини ташкил этиш ва 
тартибга солишда: 

аҳоли сони, ѐш ва жинси салмоғидаги ўзгаришларга; 

иш билан бандликдаги тармоқ ва ҳудуд ўзгаришларига; 

қўшимча ишчи кучини ишлаб чиқаришга жалб этиш мезонларига; 

ишлаб чиқариш ҳажмига, унинг ўсиш суръатига, ишлаб чиқариш 
таркибига; 



ишлаб чиқариш кучларининг ҳудудий жойлашуви каби омилларга 
алоҳида эътибор беради.
Ишсизликни камайтиришнинг иқтисодий тадбирларидан энг асосийси 
иқтисодиѐт тармоқларида бозор талабига мувофиқ кичик корхоналарни барпо 
этишдир. Бу эса ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг миқѐсини оширишга 
қаратилган бўлиши даркор. Бунга эса, меҳнат унумдорлигини ошириш, иш 
жойларининг моддий-техникавий, технология ва сармоя таъминотларини 
яхшилаш, янги ноқишлоқ хўжалиги меҳнати зоналарини ташкил этиш, иш 
вақтидан унумли фойдаланиш, ишловчилар моддий манфаатдорлигини 
ошириш ва оқилона солиқлар орқали эришиш мумкин.
Ўзбекистонда амалга оширилган хусусийлаштириш ислоҳотларининг 
дастлабки босқичида савдо дўконлари ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш 
шоҳобчалари давлат тасарруфидан чиқарилган бўлса, кейинги босқичларда 
ишлаб чиқариш корхоналари ва йирик объектлар тадбиркорлар қўлига 
топширилди. Мазкур ислоҳотларнинг бугунги босқичида эса стратегик 
аҳамиятга эга бўлган йирик ишлаб чиқариш корхоналари ҳам давлат 
тасарруфидан чиқарилиб, давлатга тегишли бўлган улушлар сотилмоқда. 
Корхоналарнинг хусусийлаштирилиши натижасида маҳсулот ишлаб 
чиқариш ҳажми, меҳнат унумдорлиги ва моддий ресурслардан оқилона 
фойдаланиш 
даражаси 
ошиб, 
иқтисодий 
самарадорликнинг 
ўсиши 
таъминланди. Бироқ корхоналардан ишчи ходимлар бўшатилишининг юқори 
кўрсаткичи кузатилди. Чунки иш берувчи тадбиркорлар учун малакасиз ва паст 
унумдорликка эга бўлган ишчиларни ушлаб туриш фақат зарар келтирарди. 
Натижада яширин ишсизлик маълум даражада қисқарди, лекин улар таркибий 
ишсизларга айланди. 
Ишсизликнинг кўпайишига қишлоқ хўжалигида олиб борилаѐтган 
ислоҳотлар ҳам бевосита таъсир ўтказади. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий 
самарадорликни ошириш ва ишлаб чиқариш рентабеллигининг ўсишини 
таъминлаш мақсадида ушбу тармоқда ҳам таркибий ўзгаришлар рўй берди. 
Чунки собиқ тузумдан мерос бўлиб қолган жамоа хўжаликларида рентабеллик 
ва унумдорлик кўрсаткичлари паст даражада бўлиб, бу ҳолат ер ҳамда моддий 
ресурслардан кўр-кўрона фойдаланишнинг салбий оқибати эди. Шу билан 
бирга, жамоа хўжаликлари яширин ишсизликнинг «уяси» ҳисобланиб, иш 
жойига эга бўлмаган меҳнатга муҳтож малакасиз аҳолини бригадаларга жалб 
қилиш орқали ишсизликка «барҳам берилган». Айнан шу сабабли собиқ 
Иттифоқда «ишсизлик» тушунчаси ишлатилмаган.
Мазкур салбий ҳолатларни бартараф этиш ва қишлоқ хўжалигида 
мулкчилик 
шаклларини 
тубдан 
ўзгартириш 
мақсадида 
мамлакат 
Президентининг ташаббуси билан «ерни ўз эгасига бериш» тамойили асосида 
иш кўрила бошланди. Мазкур ислоҳотларнинг дастлабки босқичида жамоа 
хўжаликлари тугатилиб, улар пудратчиликка асосланган ширкат хўжаликларига 
айлантирилди, ер пудратчиларга тақсимлаб берилди.
Ислоҳотларнинг кейинги босқичида эса ширкат хўжаликлари негизида 
қишлоқ хўжалиги корхоналарининг замонавий шакли, яъни дунѐда тан олинган 
кўриниши ҳисобланган фермер хўжаликлари ташкил этила бошланди. 


Республикада қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилган 
чора-тадбирлар натижасида зарар кўриб ишлаѐтган, паст рентабелли ва 
истиқболсиз ширкат хўжаликлари тўлиқ равишда фермер хўжаликларига 
айлантирилди. 1999-2007 йилларда жами 2102 та паст рентабелли ва 
истиқболсиз ширкат хўжаликлари негизида 153 мингдан зиѐд фермер 
хўжаликлари ташкил этилди. Ер ўз эгасини, асл деҳқон, чорвадор ва 
миришкорни топди. Шу билан бирга, 153 мингдан ортиқ қишлоқ аҳолиси ер 
эгасига, мулкдорга ва тадбиркорга (бизнесменга) айланди. 
Бундан ташқари, ширкат хўжаликларини тугатиш натижасида яширин 
ишсизлик нисбатан камайди, яъни қишлоқ хўжалиги тармоқларидан малакасиз 
ортиқча ишчи кучи бўшатилди. Лекин, масаланинг бошқа бир жиҳати борки, 
ушбу чора-тадбирлар натижасида таркибий ишсизлик кўпайди. Бошқача 
айтганда, яширин ишсизлик таркибий ишсизликка айланди. Натижада қишлоқ 
хўжалигида иш билан банд бўлган ишчи кучининг катта қисми ўз иш 
жойларини йўқотди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда фаолият юритаѐтган 189,0 мингдан ортиқ 
фермер хўжаликларида жами 1,4 млн.га яқин қишлоқ аҳолиси меҳнат қилаѐтган 
бўлиб, 1 та фермер хўжалиги улушига 7,2 меҳнаткаш тўғри келмоқда. Бу 
кўрсаткич 
ўтган
2006 йилга нисбатан 0,4 га камайган. Мазкур камайиш фермер хўжаликларида 
меҳнат унумдорлигининг ошганлиги, натижада ишчи ўринларининг қисқариб 
бораѐтганлигидан далолат беради. Чунки, аввал қўл меҳнатида бажарилган 
ишлар энди замонавий қишлоқ хўжалиги машиналарида амалга оширилмоқда. 
Бу эса ўз-ўзидан мамлакатда технологик ишсизликка ҳам ўз таъсирини 
ўтказади.
Эркин бозор ислоҳотлари шароитида баъзи ишлаб чиқариш корхоналари 
ўз фаолиятини тўхтатишга ѐки банкрот деб эълон қилинишга мажбур бўлади. 
Ушбу ҳолатлар қуйидаги муаммолар оқибатида юзага келади: 

ишлаб чиқариш воситаларининг эскирганлиги ва тўла қувватларда 
ишлай олмаслиги; 

фаолиятда замонавий фан-техника ютуқларини қўлламаслик ва ахборот 
технологияларидан етарлича фойдаланмаслик; 

бозорда рақобатбардош эмаслиги ва бозор иқтисодиѐти талабларига 
жавоб бера олмаслик; 

хорижий хамкорларни жалб этиш орқали ишлаб чиқаришга хориж 
инвестициясини киритиш суръатининг пастлиги; 

ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотларнинг харидоргир эмаслиги ва сотув 
ҳажмининг камлиги; 

корхона раҳбар ходимлари малакасининг пастлиги ва бошқарувнинг 
самарасизлиги. 
Корхоналар банкротлиги натижасида уларда фаолият юритаѐтган 
ходимларнинг ишсиз қолишлари ва меҳнат даромадига эга бўлмасликлари 
кузатилади. Бу эса мамлакатда яширин ва таркибий ишсизликни авж олдиради.
Ўз иш жойини йўқотган ва ишсизга айланган фуқаролар меҳнат бозорида 


ишчи кучи сифатида намоѐн бўлиши ва ўз меҳнатларини таклиф қилиши 
республикада ишчи кучи таклифнинг унга бўлган талабдан ошиб кетишига 
олиб келди. Натижада мазкур бозор мураккаб кўриниш олиб, таклифнинг 
қондирилмаслиги вужудга келди. Бу ҳолатлар «норасмий меҳнат бозори» ва 
«норасмий тармоқда иш билан бандлик» тушунчаларининг пайдо бўлишига 
сабаб бўлди. Чунки, ишдан бўшатилган ва иш жойини йўқотиб қўйганларнинг 
аксарият қисми малакасиз ходимлар бўлиб, улар бозор иқтисодиѐти шароитида 
иш берувчилар талабига жавоб бера олмасди. Ишлашни хоҳловчи малакасиз 
ишчилар вақтинчалик ва бир марталик ишларни бажариш мақсадида норасмий 
меҳнат бозори (мардикор бозори)ни ташкил этишди ва мазкур бозор 
орқалигина ўзларини иш билан таъминлаб, меҳнат даромадларига эга бўлишди. 
Шу билан бирга озгина бўлса-да, сармояга эга бўлган аҳоли норасмий тарзда 
тадбиркорлик фаолияти (бозор ва бозор атрофи ҳудудларда олиб-сотарлик, 
хизмат кўрсатиш, уй цехлари) ѐки шахсий ѐрдамчи хўжалиги билан 
шуғулланиш орқали даромад топа бошладилар. Бундан ташқари юқори 
миқдордаги иш ҳақига эга бўлиш мақсадида айрим фуқаролар хорижий 
мамлакатларга йўл олдилар. Ушбу ҳолатлар норасмий тармоқда иш билан 
бандликни вужудга келтирди. Норасмий иш билан бандлик эса пул 
маблағларининг банкдан ташқари айланмаси ҳамда яширин иқтисодиѐтнинг 
авж олишига таъсир қилувчи асосий омилдир. 
Иқтисодиѐтнинг норасмий тармоғида иш билан банд бўлган аҳоли 
улушида номуайян, вақтинчалик ва бир марталик ишларни бажараѐтган 
фуқаролар ҳиссаси юқори бўлиб, улар асосан ўзгаларнинг хўжаликларига 
ѐрдамлашиш, уй юмушларини бажариш, ҳосилни йиғиб-териш ва саралаш, уй-
жой қуриш ва таъмирлаш, маҳсулотларни етказиб бериш, юкларни ташиш ва 
тушириш, ҳовли ва ҳудуд майдонларини тозалаш каби ишларни амалга 
оширадилар.
Республикада ишсизликнинг вужудга келиши, унинг нисбатан юқори 
даражада сақланиб туриши ва аҳолининг иш билан бандлигида иқтисодиѐтнинг 
норасмий тармоғи улушининг ортиб боришига сабаб бўлган асосий 
муаммолардан бири сифатида мамлакатда ишчи кучига талаб ва таклифнинг 
сифат ва миқдор жиҳатдан номутаносиблигини келтириш мумкин. Чунки, 
бугунги кунда ишсиз аҳолининг катта қисмини малакасиз ходимлар ва меҳнат 
бозорига биринчи марта чиқаѐтган ѐшлар ташкил этмоқда. Иқтисодиѐт 
тармоқларида ишчи кучига бўлган талабни малакали ва иш тажрибасига эга 
бўлган кадрларга эҳтиѐж ташкил этмоқда. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish