Арабов Н. У. – Самду ―Инсон ресурсларини бошқариш‖ кафедраси профессори и ф. д. Артиков З. С. – Самиси ―Тармоқлар иқтисодиѐти‖ кафедраси мудири, доц в. б


 Ўзбекистонда меҳнат потенциалининг шаклланиши



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/114
Sana25.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#464106
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   114
Bog'liq
2 5235688365025661521

6.2. Ўзбекистонда меҳнат потенциалининг шаклланиши 
 
Ўзбекистонда чоп этилган «Меҳнат иқтисодиѐти» дарслигида 
келтирилишича, «меҳнат потенциали» иқтисодий категориясининг «ишчи 
21
Рахимова Д.Н.
Трудовой потенциал Узбекистана в условиях переходной экономики: проблемы развития 
и эффективного использования. -Т.: ТашГУ, 1998, 21-6. 


кучи» ва «меҳнат ресурслари» каби категориялардан фарқ қилувчи ўзига хос 
хусусияти қуйидагилардан иборат. 
Биринчидан, меҳнат потенциали жамият қилаѐтган жонли меҳнатнинг 
миқдорий ва сифатий аниқ ресурсларидир. Шунингдек, у ўзида сифат 
жиҳатларининг барчасини гавдалантирадиган ишчи кучи мажмуидир. 
Иккинчидан, ушбу иқтисодий категория муайян бир ишчини ҳам, 
уларнинг барчасини ҳам мавжуд имкониятлардан фойдаланиш даражасини 
баҳолаш имкониятини беради, бу амалиѐтда инсон омилининг фаоллигини 
оширади. 
Учинчидан, меҳнат потенциалини таҳлил қилиш, ишлаб чиқаришнинг 
инсон ва ашѐвий омиллари ўртасида сифатий, таркибий мувофиқлик бўлишига 
ѐрдам беради. 
Мазкур фикр-мулоҳазаларни ривожлантирган ҳолда таъкидлаш лозимки, 
«меҳнат потенциали» тушунчаси ижтимоий-иқтисодий мазмун-моҳиятига кўра, 
«меҳнат ресурслари» ва «ишчи кучи» тушунчаларидан кўра кенгроқ маъно касб 
этади. Мамлакат меҳнат потенциалини таърифлашда, унга фақат иш жараѐнини 
амалга оширувчи куч ва имкониятларнинг намоѐн бўлиши, деб қарамаслик 
керак Чунки меҳнат потенциали иқтисодиѐтда банд бўлган ва хизмат 
жараѐнларида фаол иштирок этаѐтган ишчи кучи билан бирга аҳолининг 
меҳнатда банд бўлмаган нофаол (захира) қисмини ҳам ўз ичига олади. 
«Ишчи кучи» ва «меҳнат ресурслари» тушунчалари бир хил мазмунга эга 
эмас, ресурсларнинг ишчи кучига айланиш жараѐни бир қанча босқичларни 
босиб ўтади. Дастлабки босқичда ресурслар ишчи кучининг салоҳиятли қисми 
бўлиб, улар меҳнат воситалари ва қуроллари билан ишлаш тажрибасини 
орттиради. Иккинчи босқичда эса улар иш жойларга тақсимланади. Шу тариқа 
жисмоний ва ақлий қобилиятларнинг фаолият жараѐнида сарфланиши рўй 
беради. 
Меҳнат ресурслари бу даврда ишчи кучига айланади. Учинчи босқичда 
ишчи кучи вақт ва қувват сарфлаб, моддий неъмат яратади ҳамда у истеъмол 
қийматига эга бўлади. 
Ишчи кучи меҳнат фаолиятини тўхтатиши билан яна иқтисодий нофаол 
аҳоли тусини олади, лекин ресурс таркибида қолади. Шу сабабли меҳнат 
ресурси меҳнат потенциалидан ўз хизмати билан ишлаб чиқаришда иштирок 
этиш имкониятига кўра фарқланади. 
Потенциални илмий-иқтисодий жиҳатдан тадқиқ этиш унинг ресурс тарзидаги 
мазмун-моҳиятини ҳам сифат, ҳам миқдор жиҳатдан очиб беради. Меҳнат 
потенциалини ижтимоий-иқтисодий категория сифатида шаклланиши, унинг 
тадқиқ этилиши ва ўрганилиши бир неча босқичларни босиб ўтди. Ижтимоий-
иқтисодий муносабатларнинг ривожланиб бориши натижасида «ишчи кучи», 
«меҳнат ресурслари», «меҳнат потенциали» каби иқтисодий тушунча ва 
категорияларнинг ҳам маъно-мазмуни бирмунча ўзгариб бормокда. Булардан 
нафақат илмий-иқтисодий адабиѐтлар, балки кундалик амалиѐтимизда ҳам кенг 
фойдаланила бошлади.
Ўзбекистоннинг мустақил давлатга айланиши иқтисодий ва сиѐсий 
жиҳатдан туб ўзгаришларга олиб келиб, ўз навбатида булар меҳнат 


потенциалининг шаклланиши ва такрор яратилиши ҳақидаги илмий-иқтисодий 
тасаввурларни қайта ўрганиш, унинг структурасига янгича ѐндашувларни 
ишлаб чиқиш, бу соҳадаги ижтимоий муносабатлар тизимини тўғри йўлга 
қўйиш заруратини вужудга қелтирди. 
«Меҳнат ресурсларининг шаклланиши» тушунчаси анча вақтлардан буѐн 
илмий, иқтисодий адабиѐтлар ва статистик амалиѐтда қарор топган бўлиб, ўзига 
хос касбий атама сифатида ишлатилиб келинади. Бунда меҳнат ресурсларини 
шакллантириш деганда, уларнинг доимий равишда янгиланиб туриши 
тушунилади. 
Мамлакат меҳнат потенциали миқдорий жиҳатдан шаклланишининг асоси 
аҳоли ҳаракатлари ҳисобланади. Шу сабабли унинг шаклланиш омиллари ва 
шароитларини ўрганишда, авваламбор, аҳолининг такрор ишлаб чиқарувчи 
жараѐн бўлган мавжуд демографик вазият таҳлил қилинади. Чунки айнан 
демографик ҳолатлар меҳнат потенциалининг миқдоран шаклланиб боришини 
таъминлайди. Бу жараѐн эса уларга таъсир қилувчи омиллар ва босқичлар 
кетма-кетлигининг кўриниши 4.6-чизмада ифодаланган. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish