Арабов Н. У. – Самду ―Инсон ресурсларини бошқариш‖ кафедраси профессори и ф. д. Артиков З. С. – Самиси ―Тармоқлар иқтисодиѐти‖ кафедраси мудири, доц в. б


Ўзбекистонда ишсизлик муаммосининг айрим хусусиятлари



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/114
Sana25.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#464106
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   114
Bog'liq
2 5235688365025661521

6.4.Ўзбекистонда ишсизлик муаммосининг айрим хусусиятлари 
 
Ўзбекистонда аҳолини иш билан таъминлаш, уларга муносиб ҳаѐт ва 


меҳнат шароитлари яратиб беришга қаратилган чуқур ижтимоий-иқтисодий 
ислоҳотларнинг изчил амалга оширилиши натижасида иқтисодиѐтнинг турли 
жабҳаларида меҳнат қилаѐтганлар сони ортиб бормоқда, мавжуд меҳнат 
салоҳиятидан самарали фойдаланиш кўрсаткичи тобора яхшиланмоқда.
Ўтгaн йили кўрилгaн aмaлий чoрaлaр нaтижaсидa мaмлaкaтимиздa 940 
мингдaн зиѐд янги иш ўринлaри ярaтилди, улaрнинг 500 минггa яқини қишлoқ 
жoйлaрдa тaшкил eтилди. Кичик бизнeс сoҳaсидa 390 мингдaн зиѐд, шу 
жумлaдaн, xизмaт кўрсaтиш сoҳaсидa 270 мингдaн oртиқ янги иш ўринлaри 
oчилди.
Сaнoaт кoрxoнaлaри билaн кooпeрaция aсoсидaги кaсaнaчиликни ҳaмдa 
пудрaт шaртнoмaси aсoсидaги уй мeҳнaтини рaғбaтлaнтириш aҳoли бaндлигини 
тaъминлaшнинг муҳим йўнaлишлaридaн биридир. Aнa шундaй мeҳнaт 
фaoлиятини ривoжлaнтириш нaтижaсидa 130 минггa яқин иш ўрни 
ярaтилгaнини aлoҳидa қaйд этиш лoзим
25
.
Мазкур кўрсаткичлар ўсиши ўртасидаги фарқ меҳнатга сафарбар 
этилмаган меҳнатга лаѐқатли аҳоли миқдорини англатаади. Бундан ташқари, 
ушбу ҳолат мамлакатда ишсизлар сонининг ўсишига сабаб бўлади ва ишсизлик 
даражасининг юқори кўрсаткичини келтириб чиқаради. 
Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки йилларда юзага 
келган ишсизлик даврий кўринишига эга бўлиб, бу ҳолат мамлакатда иқтисодий 
тизимнинг ўзгариши билан чамбарчас боғлиқ тарзда рўй берган. Ўша йилларда 
иқтисодий даврнинг пасайиш фазаси кўзатилиб, кўплаб саноат ва ишлаб 
чиқариш корхоналари тўхтаб қолди ва тўлиқсиз қувватда фаолият юритди. 
Мазкур ҳолатнинг бош сабаби, собиқ Иттифоқ даврида мамлакат 
корхоналарининг бошқа республика корхоналари билан чамбарчас боғлиқликда 
фаолият юритгани ҳисобланади. Ўша даврларда Ўзбекистон собиқ 
Иттифоқнинг хом ашѐ етказиб берувчи асосий базаси ҳисобланиб, иттифоқдош 
республикалардаги завод-фабрикаларни хом ашѐ ресурслари билан таъминлаб 
турган. Шу билан бирга республиканинг тайѐр маҳсулот ишлаб чиқариш билан 
шуғулланадиган завод-фабрикалари эҳтиѐт қисм, бутловчи материаллар, хом 
ашѐ ҳамда ярим тайѐр маҳсулотларни ўзга иттифоқдош республикалардан олиб 
келган. Ёки Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг буюртмачи ва 
истеъммолчилари иттифоқнинг бошқа давлатлари ҳисобланган. Қисқача 
айтганда, мамлакатимиздаги деярли барча ишлаб чиқариш корхоналари 
иқтисодий жиҳатдан қарам ҳисобланган, яъни таъминот, ресурс, 
режалаштириш, олиб келиш, етказиб бериш, сотиш, буюртма бериш ва 
истеъмол каби масалаларни мустақил ҳал қила олмаган. 
Шўролар ҳукумати емирилиб, режали иқтисодиѐт тизими барҳам топгач,
мазкур алоқадор узилиб қолди, мамлакатдаги ишлаб чиқариш корхоналари 
инқирозга учрай бошлади. Мазкур ҳолат эса мамлакатда нисбатан юқори 
даражадаги даврий ишсизликни келтириб чиқарди. 
25
Каримов И.А. ―Aсoсий вaзифaмиз – Вaтaнимиз тaрaққиѐти вa xaлқимиз фaрoвoнлигини янaдa 
юксaлтиришдир‖ номли 2009 йилнинг aсoсий якунлaри вa 2010 йилдa Ўзбeкистoнни ижтимoий-иқтисoдий 
ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр йўнaлишлaригa бaғишлaнгaн Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг 
мaжлисидaги мaърузaсидан. ―Халқ сўзи‖ – 2010 й. 29 январь. №21. 


Гарчи, сўнги йилларда Ўзбекистонда ишсизлар сони ва даражасининг 
нисбатан камайиши кузатилган бўлсада, бироқ бу миқдор ҳанузгача салбий ва 
муаммоли даражада қолмоқда. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш 
вазирлиги томонидан амалга оширилган мониторинг натижалари кўрсатишича, 
2008 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатда ишсизлар сони 320,2 минг 
кишини ташкил этиб, уларнинг иқтисодий фаол аҳолидаги улуши 3,0% дан 
иборат бўлган. Мамлакатдаги жами ишсизларнинг асосий қисми 
Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд ва 
Сурхондарѐ вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда. 
Шунингдек, ишсиз фуқароларнинг катта қисмини (65-70%) қишлоқ аҳолиси 
ташкил этмоқда. 
Бугунги кунда республикада ишсизликнинг пайдо бўлиш сабабларига 
кўра, қуйидаги асосий турлари кўп учрамоқда: 
-
Таркибий, иқтисодиѐтнинг янги тармоқлари пайдо бўлиши ѐки эскисига 
барҳам берилиши ва мулкчилик шаклларининг ўзгариши билан юзага келади; 
-
Яширин, бу асосан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тармоқлари учун 
характерлидир ва бу ҳақиқий ишчи кучини камроқ миқдорда талаб қилади. 
Яширин ишсизлик ишлаб чиқаришнинг чуқур инқирози шароитида 
корхоналарда иш билан ортиқча бандликнинг сақланиб қолганлигидан далолат 
беради; 
-
Мавсумий, маълум мавсумда иш билан бандликни таъминловчи, қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни қайта ишлаш ҳамда 
тайѐрлаш муддати билан асосланади. Мавсумий ишсизликнинг ҳажми ишчи 
кучига бўлган талаб ва таклифнинг мавсумий омиллари баравар таъсир қилиши 
сифатида намоѐн бўлади; 
-
Технологик ўзгарувчан, бу корхонада технологик ўзгаришларнинг амалга 
оширилиши ва модернизация қилиниши натижасида юзага келади. Масалан, 
фан-техника ютуқлари натижасида қўл меҳнати ўрнини машина эгаллаши 
натижасида юзага келади. 
-
Фрикцион, бу ишсизлик тури жамиятдаги мавжуд ишси кучларининг 
маълум қисмини иш жойлари бўйича қайта тақсимлаб, улардан самарали 
фойдаланишга шарт-шароит яратади, яъни эски иш шароитларидан (иш 
жойининг узоқлиги, иш ҳақининг пастлиги, иш куни давомийлигининг 
нисбатан узунлиги ва бошқалар) қониқмаган ишчилар янги иш жойларини 
қидирадилар. Уларга эга бўлган, бу меҳнатдан нисбатан кўпроқ ижтимоий-
иқтисодий самарага эришадилар. Фрикцион ишсизликнинг бўлиши маълум 
даражада иқтисодий жиҳатдан зарурий ва табиий ҳолдир. 
Ишсизлик таркиби унинг сабабларига кўра, ишчи кучини 4 асосий 
тоифасини ўз ичига олади: ишдан бўшатилиши натижасида ўз жойини 
йўқотганлар, ишдан ихтиѐрий равишда бўшаганлар, маълум муддатга узилиш 
ѐки танаффусдан сўнг меҳнат бозорига келганлар, меҳнат бозорига биринчи бор 
келганлар. Бу тоифаларнинг ўзаро нисбатлари иқтисодий давр босқичларига 
боғлиқ. 
Мазкур тоифа аҳоли орасида энг кўп улушни ишдан бўшатилиш 
натижасида ўз иш жойини йўқотганлар кўпчиликни ташкил қилиб, уларнинг 


пайдо бўлиши республикада амалга оширилган хусусийлаштириш жараѐнига 
сезиларли таъсир кўрсатди. Мамлакатда иқтисодий тараққиѐтнинг бозор 
тизимига ўтилгандан сўнг мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва 
хусусийлаштириш жадал суръатда амалга оширила бошланди. Чунки режали 
иқтисодиѐт юритиш даврида барча корхоналар давлатга қараган бўлиб, давлат 
ягона мулкдор ва монопол ҳисобланган. Бу эса иқтисодиѐтнинг инқирози ҳамда 
ушбу тизимнинг барбод бўлишига олиб келди. 
Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган хусусийлаштириш иқтисодий 
ислоҳотларнинг даслабки босқичида савдо дўконлари ва аҳолига хизмат 
кўрсатиш шахобчалари давлат тасарруфидан чиқарилган бўлса, кейинги 
босқичда ишлаб чиқариш корхоналари ва йирик объектлар тадбиркорлар 
қўлига топширилди. Мазкур ислоҳотларни бугунги босқичида эса стратегик 
аҳамиятга эга бўлган йирик ишлаб чиқариш корхоналари ҳам давлат 
тасарруфидан чиқарилиб, давлатга тегишли бўлган улушлар сотилмоқда. 
Корхоналарнинг хусусийлаштирилиши натижасида маҳсулот ишлаб 
чиқариш ҳажми, меҳнат унумдорлиги ва моддий ресурслардан оқилона 
фойдаланиш 
даражаси 
ошиб, 
иқтисодий 
самарадорликнинг 
ўсиши 
таъминланди. Бироқ корхоналарда ишчи ходимлар бўшатилишининг юқори 
кўрсаткичи кузатилди. Чунки иш берувчи тадбиркорлар учун малакасиз ва паст 
унумдорликка эга бўлган ишчиларни ушлаб туриш фақат зарар келтирарди. 
Натижада яширин ишсизлик маълум даражада қисқарди, лекин улар таркибий 
ишсизларга айланди. 
Ишсизликнинг кўпайишига қишлоқ хўжалигида олиб борилаѐтган 
ислоҳотлар ҳам бевосита таъсир ўтказади. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий 
самарадорликни ошириш ва ишлаб чиқариш рентабеллигининг ўсишини 
таъминлаш мақсадида ушбу тармоқда ҳам таркибий ўзгаришлар рўй берди. 
Чунки собиқ тузумдан мерос бўлиб қолган жамоа хўжаликларида рентабеллик 
ва унумдорлик кўрсаткичлари паст даражада бўлиб бу ҳолат ер ҳамда моддий 
ресурслардан кўр-курона фойдаланишнинг салбий оқибати эди. Шу билан 
бирга, жамоа хўжаликлари яширин ишсизликнинг ―уяси‖ ҳисобланиб, иш 
жойига эга бўлмаган меҳнатга муҳтож малакасиз аҳолини бригадаларга жалб 
қилиш орқали ишсизликка ―барҳам берилган‖. Айнан шу сабабли собиқ 
Иттифоқда ―ишсизлик‖ тушунчаси ишлатилмаган. 
Мазкур салбий ҳолатларни бартараф этиш ва қишлоқ хўжалигида 
мулкчилик шаклларини тубдан ўзгартириш мақсадида мамлакат Президенти 
ташаббуси билан ―ерни ўз эгасига бериш‖ тамойили асосида иш кўрила 
бошланди. Мазкур ислоҳотларнинг дастлабки босқичида жамоа хўжаликлари 
тугатилиб, ер пудратчиларга тақсимлаб берилди. 
Ислоҳотларнинг кейинги босқичида эса ширкат хўжаликлари негизида 
қишлоқ хўжалиги корхоналарининг замонавий шакли, яъни дунѐда тан олинган 
кўриниши ҳисобланган фермер хўжаликлари ташкил этила бошланди. 
Республикамизда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш борасида амалга 
оширилган чора-тадбирлар натижасида зарар кўриб ишлаѐтган, паст рентабелли 
ва истиқболсиз ширкат хўжаликлари тўлиқ равишда фермер хўжаликларига 
айлантирилди. 


Бундан ташқари ширкат хўжаликларини тугатиш натижасида яширин 
ишсизлик нисбатан камайди, яъни қишлоқ хўжалиги тармоқларидан малакасиз 
ортиқча ишчи кучи бўшатилди. Лекин, масаланинг бошқа бир жиҳати борки, 
ушбу чора тадбирлар натижасида таркибий ишсизлик кўпайди. Бошқача 
айтганда, яширин ишсизлик таркибий ишсизликка айланди. Натижада қишлоқ 
хўжалигида иш билан банд бўлган ишчи кучининг катта қисми ўз иш 
жойларини йўқотди. 
Эркин бозор ислоҳотлари шароитида баъзи ишлаб чиқариш корхоналари 
ўз фаолиятини тўхтатишига ѐки банкрот деб эълон қилишга мажбур бўлади. 
Ушбу ҳолатлар қуйидаги муаммолар оқибатида юзага келади: 
-
Ишлаб чиқариш воситаларининг эскирганлиги ва тўла қувватларда 
ишлай олмаслиги; 
-
Фаолиятда замонавий фан техника ютуқларини қулламаслик ва ахборот 
технологияларидан етарлича фойдаланмаслик; 
-
Хорижий ҳамкорларни жалб этиш орқали ишлаб чиқаришга хориж 
инвестициясини киритиш суръатини пастлиги; 
-
Ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотларнинг харидоргир эмаслиги ва сотув 
ҳажмининг камлиги; 
-
Корхона раҳбар ходимлари малакасини пастлиги ва бошқарувнинг 
самарасизлиги. 
Корхоналар банкротлиги натижасида уларда фаолият юритаѐтган 
ходимларнинг ишсиз қолишлари ва меҳнат даромадига эга бўлмасликлари 
кўзатилади. Бу эса мамлакатда яширин ва таркибий ишсизликни авж олдиради. 
Ўз иш жойини йўқотган ва ишсизга айланган фуқаролар меҳнат бозорида 
ишчи кучи сифатида намоѐн бўлиши ва ўз меҳнатларини таклиф қилиши 
Республикада ишчи кучи таклифнинг унга бўлган талабдан ошиб кетишига 
олиб келади. Натижада мазкур бозор мураккаб кўриниш олиб таклифнинг 
қондирилмаслиги вужудга келади. Бу ҳолатлар ―нарасмий меҳнат бозори‖ ва 
―норасмий тармоқда иш билан бандлик‖ тушунчаларининг пайдо бўлишига 
сабаб бўлади. Чунки, ишдан бўшатилган ва иш жойини йўқотиб қуйганларнинг 
аксарият қисми малакасиз ходимлар бўлиб, улар бозор иқтисодиѐти шароитида 
иш берувчи талабига жавоб беролмасди. Ишлашни ҳоҳловчи малакасиз 
ишчилар вақтинчалик ва бир марталик ишларни бажариш мақсадида норасмий 
меҳнат бозори (мардикор бозори)ни ташкил этишди ва мазкур бозор 
орқалигина ўзларини иш билан таъминлаб, меҳнат даромадларига эга бўлишди. 
Шу билан бирга озгина бўлсада сармояга эга бўлган аҳоли норасмий тарзда 
тадбиркорлик фаолияти(бозор ва бозор атрофи худудларида олиб сотарлик, 
хизмат кўрсатиш, уй цехлари) ѐки шахсий ѐрдамчи хўжалиги билан 
шуғулланиш орқали даромад топа бошладилар. Бундан ташқари юқори 
миқдордаги иш ҳақига эга бўлиш мақсадида айрим фуқаролар хорижий 
мамлакатларга йўл оладилар. Ушбу ҳолатлар норасмий тармоқда иш билан 
бандликни вужудга келтирди. Норасмий иш билан бандлик эса, пул 
маблағларининг банкдан ташқари айланмаси ҳамда яширин иқтисодиѐтнинг 
авж олишига таъсир қилувчи асосий омилдир. 
Иқтисодиѐтнинг норасмий тармоғида иш билан банд бўлган аҳоли 


улушида номуайян, вақтинчалик ва бир марталик ишларни бажараѐтган 
фуқаролар ҳиссаси юқори бўлиб, улар асосан ўзгаларнинг хўжаликларига 
ѐрдамлашиш, уй юмушларини бажариш, ҳосилни йиғиб-териш ва саралаш, уй-
жой қуриш ва таъмирлаш, маҳсулотларни етқазиб бериш, юкларни ташиш ва 
тушириш, ҳовли ва хухуд майдонларини тозалаш каби ишларни амалга 
оширадилар.
Республикада ишсизликнинг вужудга келиши унинг нисбатан юқори 
даражада сақланиб туриши ва аҳолининг иш билан бандлигида иқтисодиѐтнинг 
норасмий тармоғи улушининг ортиб боришига сабаб бўлган асосий 
муаммолардан бири сифатида мамлакатда ишчи кучига талаб ва таклифнинг 
сифат ва миқдор жиҳатдан номутаносиблигини келтириш мумкин. Чунки, 
бугунги кунда ишсиз аҳолининг катта қисмини малакасиз ходимлар ва меҳнат 
бозорига биринчи марта чиқаѐтган ѐшлар ташкил этмоқда. Иқтисодиѐт 
тармоқларида ишчи кучига бўлган талабни малакали ва иш тажрибасига эга 
бўлган кадрларга эҳтиѐж ташкил этмоқда. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish