Арабов Н. У. – Самду ―Инсон ресурсларини бошқариш‖ кафедраси профессори и ф. д. Артиков З. С. – Самиси ―Тармоқлар иқтисодиѐти‖ кафедраси мудири, доц в. б


Инсон ва жамият ривожланишида меҳнатнинг роли



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/114
Sana25.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#464106
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   114
Bog'liq
2 5235688365025661521

Инсон ва жамият ривожланишида меҳнатнинг роли 
Лекин шуни эътиборда тутиш керакки, меҳнатнинг инсонлар ва 
жамиятга реал таъсир этиш жараѐни сиѐсат, давлатлараро муносабатлар, 
турли вазиятларнинг кучли таъсирига дуч келади. Дунѐда ҳамма нарса ҳам 
чизмадагидек силлиқ кечавермайди. Урушлар, давлат тўнтаришлари, 
иқтисодий ва сиѐсий инқирозлар, халқлар ўртасида низо ва тўқнашувлар, 
табиий офатлар рўй бериб туради, улар жамият ривожланишининг табиий 
жараѐнини қўпол равишда бузишга қодирдир. Шундай бўлса-да, кишилик 
жамияти ривожланишидаги умумий тенденция ишлаб чиқариш тараққиѐти, 
кишиларнинг моддий фаровонлиги ва маданий даражаси ошиши, инсон 
ҳуқуқларини Ер юзидаги олий қадрият деб англаш томон йўналтирилган.
 
 
VI МАВЗУ. МЕҲНАТ ПОТЕНЦИАЛИ 
 
6.1. Меҳнат потенциали ва унинг ижтимоий-иқтисодий мазмуни 
6.2. Ўзбекистонда меҳнат потенциалининг шаклланиши 
 
6.1. Меҳнат потенциали ва унинг ижтимоий-иқтисодий мазмуни 
Меҳнат жараѐнининг асосий шарти жамиятда меҳнат потенциалининг 
мавжуд бўлишидир. Иқтисодий адабиѐтларда ҳозиргача жамиятнинг меҳнат 


потенциали тушунчасига турли қарашлар мавжуд бўлиб, бу тушунча билан 
боғлиқ «меҳнат ресурслари», «ишчи кучи» тушунчаларини ундан фарқлаш 
зарурати бўлганлиги сабабли ушбу тушунчалар мунозарали масала бўлиб 
қолмоқда. 
«Потенциал» атамаси илмий муомалага бундан 15-20 йил олдин 
киритилган эди. Этимологик жиҳатдан у «яширин имкониятлар, қувват, куч» 
маъносини англатади. «Потенциал» тушунчасининг маъносини кенг талқин 
қилиш уни «қандайдир вазифани ҳал этиш ѐки муайян мақсадга эришиш учун 
харажатга келтирилган фойдаланилган имкониятлар, маблағлар, захира манбаи; 
айрим шахс, жамият, давлатнинг муайян соҳадаги имкониятларидир», деб 
қарашдан иборатдир. Шундай қилиб, «потенциал», «потенциалли» деган 
атамалар бирон-бир кишида, корхонанинг бошланғич меҳнат жамоасида, 
умуман, жамиятда яширин, лекин ҳали ўз имкониятлари ѐки қобилиятларини 
улар ҳаѐтининг тегишли соҳаларида намоѐн қилмаганлигини билдиради. Агар 
«меҳнат ресурслари» ва «ишчи кучи» тушунчалар ўзида фақатгина миқдорий 
хусусиятларни мужассам этса, булардан фарқли равишда меҳнат потенциали 
ҳам миқдор, ҳам сифат кўрсаткичларини ўз ичига олади. 
Айрим иқтисодчилар меҳнат потенциалининг миқдор кўрсаткичлари 
бевосита ресурслар миқдорига тенг деб қараб, унга меҳнат ѐшидаги ишга 
лаѐқатли аҳоли, ишлаѐтган ўсмирлар ва пенсионерларни киритадилар. 
Меҳнат потенциалининг миқдор кўрсаткичлари фақатгина ресурсларнинг 
фаол қисми билан чекланиб қолмайди. Мазкур миқдорга қуйидаги тоифа аҳоли 
қатламини ҳам киритиш мумкин: 
- меҳнатга лаѐқатли аҳолининг нофаол қисми; 
- ишлаш имконияти ва истагига эга барча гуруҳ ногиронлари; 
- меҳнатга лаѐқатли ѐшдаги имтиѐзли пенсионерлар; 
- ишлаш хоҳишини билдирган ўсмирлар ва ѐшга доир пенсионерлар. 
Ушбу аҳоли қатламларига етарли миқдордаги иш ҳақи ва қулай меҳнат 
шароитлари билан таъминланган иш жойларини таклиф этиш ѐки касаначилик, 
уйда ўтирган ҳолда пуллик ишлар ва хизматларни бажариш, маиший хизмат 
кўрсатиш (кичик шоҳобчаларда) каби фаолиятларга жалб қилиш йўли билан 
уларни жамиятнинг фаол ва тўлақонли аъзосига айлантириш мумкин. Уларнинг 
ушбу фаолиятлари эса мамлакатда ялпи миллий маҳсулот яратиш, ижтимоий 
инфратузилмани ривожлантириш, моддий ресурс ва захиралар, ишлаб чиқариш 
қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда иқтисодий 
тараққиѐтга эришишга бевосита ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли 
юқорида санаб ўтилган аҳоли тоифаларини меҳнат потенциалининг қўшимча 
(захира) миқдори сифатида эътироф этиш мақсадга мувофиқдир. 
Бундан ташқари, потенциалнинг фаол миқдорига мамлакатимиз ҳудудида 
меҳнат фаолиятини амалга ошираѐтган норезидентларни (иммигрантларни) ҳам 
киритиш мумкин. Иммигрантларни потенциал таркибига киритишнинг сабаби 
шундаки, улар ҳам мамлакат ишлаб чиқаришида (моддий ва номоддий 
соҳаларда) иштирок этади, иқтисодиѐт тармоқларида ўз ишчи кучини намоѐн 
қилади, ақлий ва жисмоний салоҳиятини сафарбар этади. Гарчи, норезидентлар 
ўз меҳнат фаолияти натижасидан олган даромадларининг асосий қисмини 


ўзлари олсалар-да, лекин мамлакат ҳудудида ўз эҳтиѐжларини қондириш билан 
боғлиқ харажатларни (озиқ-овқат, дам олиш, уй-жой ижараси, коммунал, 
транспорт, уй-рўзғор), даромад солиғи ва бошқа ижтимоий тўловларни амалга 
оширадилар. Бу эса бюджет тушумлари ва нақд пул айланмасида ўз аксини 
топади.
Бироқ, Ўзбекистон иқтисодиѐтининг бугунги ҳолати учун мазкур тоифа 
аҳлининг иштироки у қадар сезиларли бўлмаса-да, мамлакатимизда фаолият 
кўрсатаѐтган хорижий элчихона ва ваколатхоналари, халқаро ташкилотларнинг 
ҳудудий, минтақавий бўлимлари, қўшма корхоналар, хориж фирмалари, 
дилерлик компаниялари, хориж корхонаси филиал ва шуъбалари ҳамда 
ҳамкорлик ташкилотларида норезидентлар меҳнат ва тадбиркорлик 
фаолиятларини амалга оширмоқдалар.
Иқтисодиѐти жадал ривожланган, саноат ва ишлаб чиқариш кенг тараққий 
этган, иқтисодий ўсиш суръати талабига нисбатан кам меҳнат потенциалига эга 
мамлакатларда (АҚШ, Канада, Россия, Германия, Австрия, Франция, Корея) 
иммигрантлар алоҳида аҳамиятга эга. Меҳнат потенциали микдор 
кўрсаткичларининг шаклланишини чизма кўринишида қуйидагича ифодалаш 
мумкин (4.2-чизма). 
Миқдорий кўрсаткичнинг туб ўзаги, яъни ядросини инсон ташкил этиб, 
шахсий инсоний омилларнинг ўзаро уйғундиги натижасида меҳнат потенциали 
вужудга келади. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish