Тест саволлари
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредитлар неча фоизда ажратилади?
а) қайта молиялаш ставкасида (бугунги кунда 14 фоиз);
в) қайта молиялаш ставкасида (бугунги кунда 15 фоиз);
с) қайта молиялаш ставкасида (бугунги кунда 16 фоиз);
д) қайта молиялаш ставкасида (бугунги кунда 12 фоиз).
Хонадонларни ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, маҳаллалар қандай тоифаларга бўлинади?
а) намунали, ўрта, оғир маҳаллаларга;
в) намунали ва ўрта маҳаллаларга;
с) намунали ва оғир маҳаллаларга;
д) ўрта ва оғир маҳаллаларга.
Имтиёзли кредитлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қайси қарори асосида ажратилади?
а) ПҚ-5041;
в) ПҚ-5040;
с) ПҚ-5141;
д) ПҚ-5140.
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредитлар юридик шахсларга БХМ нинг неча баравари миқдорида ажратилади?
а) БХМ нинг 1000 баравари миқдорида;
в) БХМ нинг 250 баравари миқдорида;
с) БХМ нинг 300 баравари миқдорида;
д) БХМ нинг 500 баравари миқдорида.
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредитлар жисмоний шахсларга БХМ нинг неча баравари миқдорида ажратилади?
а) БХМ нинг 150 баравари миқдорида;
в) БХМ нинг 250 баравари миқдорида;
с) БХМ нинг 200 баравари миқдорида;
д) БХМ нинг 100 баравари миқдорида.
Туман ва шаҳар сектор раҳбарлари ва ҳоким ёрдамчилари томонидан «оғир» маҳаллаларни аниқлаш неча босқичлардан иборат?
а) икки босқичдан;
в) уч босқичдан;
с) беш босқичдан;
д) тўрт босқичдан.
Ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда хонадонларни ўрганиш натижасига кўра қандай тоифаларга ажратилади?
а) намунали, ўрта, эҳтиёжманд оилаларга;
в) намунали ва эҳтиёжманд оилаларга;
с) намунали ва ўрта оилаларга;
д) ўрта ва эҳтиёжманд оилаларга.
Намунали хонадон деб қандай хонадонга айтилади?
а) даромади юқори, ўзгалар ёрдамига эҳтиёжи бўлмаган бир ёки ундан кўп оила яшайдиган хонадон;
б) жонбошига тўғри келадиган даромади минимал истеъмол харажатлари миқдоридан юқори бўлсада, оила аъзолари ичида ишсиз ёки тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бор хонадон;
с) жонбошига тўғри келадиган даромади минимал истеъмол харажатлари миқдоридан кам, оила аъзолари ичида меҳнатга лаёқатли бир ёки ундан кўп ишсизлар мавжуд хонадон;
д) даромади юқори, ўзгалар ёрдамига эҳтиёжи бўлган бир ёки ундан кўп оила яшайдиган хонадон.
“Етакчи” тадбиркорга имтиёзли кредитлар неча фоиз ва қанча муддатга ажратилади?
а) 10 фоиз 3 йил муддатга;
в) 10 фоиз 5 йил муддатга;
с) 16 фоиз 3 йил муддатга;
д) 14 фоиз 3 йил муддатга.
“Етакчи” тадбиркорга имтиёзли кредитлар қанча миқдоргача ажратилади?
а) 2 млрд. сўмгача;
в) 3 млрд. сўмгача;
с) 1 млрд. сўмгача;
д) 1.5 млрд. сўмгача.-
Do'stlaringiz bilan baham: |