Апрель 2021 3-қисм
Тошкент
“Наутака” сўзи “нау” ва “так” ўзакларида ташкил топган ва “Янги сарой” ёки “Янги қалъа”
деган маъноларни англатади.
1973 йилда, ЎзРФА Археология институтининг Р.Сулаймонов бошчилигидаги экспеди-
цияси Қашқадарё воҳасида иш бошлади. Бу даврга келиб Ерқўрғоннинг турли жойлари-
да қазишмалар ўтказилиши натижасида ҳоким саройи ва қалъаси, шаҳар ибодатхонаси,
даҳма, кулоллар ва темирчилар маҳаллалари каби шаҳар харобасининг илгари маълум
бўлмаган қисмлари очилди. Шундан кейин ҳақиқатан ҳам Ерқўрғон Қарши воҳасидаги
энг дастлабки пойтахт шаҳар эканлиги, у юнон манбаларида келтирилган Нахшаба, деган
тўхтамга келинди.
Академик Эдвард Ртвеладзе юнон тарихчилари келтирган Нахшаба Кеш воҳасида
бўлган, Ксениппа шаҳри Қарши воҳасидаги Ерқўрғон ўрнида бўлган, дейди. Бундай дей-
илишига асосий сабаб, ўша ёзма манбаларда Нахшаба атрофларида тоғли ҳудудлар борли-
ги, аксинча Ксениппа ҳудуди кўпроқ чўл билан, яъни чорвадор аҳоли яшайдиган ҳудудлар
билан чегарадош эканлиги ҳақидаги маълумотлар эди
1
.
Академик Э.В. Ртвеладзе Ерқўрғон шаҳрини юнон манбаларидаги Бранхитлар шаҳри
билан айнанлаштиради
2
. Ўша даврда зарб этилган “бронза давридаги ҳукмдор тасвири”
3
орқали буни изоҳлашга ҳаракат қилади. III – IV асрлардан то VIII асргача бўлган “На-
хшаб” ҳамда “Кеш подшоси” тангалари Ерқўғон шаҳрининг ўша даврда Кеш мулки та-
сарруфида бўлганлигини кўрсатади.
Араблар истилосидан кейин Қашқадарё дарёсининг чап қирғоғида жойлашган, ҳозирги
Қарши шаҳрининг шимолий-ғарбий ҳудудларидаги шаҳар вилоят маъмурий марказига ай-
ланди. Манбаларда унинг номи икки хил формада учрайди: Нахшаб ва Насаф. Нахшаб
– ўрта асрларда шаҳарнинг қадимги номи. Насаф – араблашув даврида пайдо бўлган
4
. На-
хшаб номи фақатгина Наршахий асарларида ва “Ҳудуд ал-олам”да учрайди. Араблар дав-
рида Нахшаб номи ўзгарганлигига қарамасдан бу ном бугунги кунгача сақланиб қолган.
«Қарши» номининг келиб чиқиши тўгрисида турли фикр ва тахминлар мавжуд. В.
В. Бартольд шаҳарнинг номи мўғул хони Кепакхон қурдирган «Қарши» (қад. туркийчада
«сарой» маъносини англатган) билан боглиқ деб таъкидлайди. «Қутадғу билиг» («Сао-
датга йўлловчи билим») достонида «Қарши» атамаси «сарой» ва «қарама-қарши туриш»
маъносида қўлланган. «Бобурнома»да ҳам бу ном мўғул тилидан олинганлиги таъкид-
ланган. Келтирилган тахминларда атаманинг «қарши» — сарой, қаср маънолари кўпроқ
қўлланади.
Истиқлол йилларида изланишлар миқёси анча кенгайди. Ерқўрғон, Қалъаи Заххоки
морон, Шуллуктепа, Кўҳна Фазли харобалари ўтмишнинг жуда кўп сирларини ошкор этди.
Археологик топилмалар натижасида Қашқадарё воҳасининг бир неча минг йиллик тарихи
қайта жонланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |