Аҳолини рўйхатга олиш учун Қонун қабул қилинди.
Ўзбекистон ҳудудида илк бор аҳолини рўйхатга олиш тадбири 1897 йилда амалга оширилган бўлса сўнги марта эса 1989 йилда ўтказилган ва аҳоли сони 19,7 миллион кишини ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини рўйхатга олиш ишлари 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида ўтказилмаган. Аҳоли сони эса узоқ йиллардан буён жорий ҳисоб бўйича юритилиб келинмоқда. Ҳозирда аҳоли тўғрисидаги мавжуд маълумотлар ўзига хосликлар тўғрисида аниқ хулоса ва таҳлиллар қилишга етарлича имкон бермайди.
Аҳолини рўйхтга олиш маълумотларининг одамлар ҳақиқий ҳаёт тарзини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга.
Президентимизнинг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-5655-сон Фармони билан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида” ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, кенг муҳокама ва ҳуқуқий экспертизалардан сўнг 2020 йил 16 март куни қабул қилинди.
Қонун 5-боб, 31-моддадан иборат бўлиб, унда қонуннинг мақсади, асосий тушунчалари, аҳолини рўйхатга олишнинг вазифалари ва принциплари ёритиб берилган. Асосий принциплардан бири сифатида даврийлик принципи, яъни аҳолини рўйхатга олиш ҳар ўн йилда камида бир марта ўтказилиши ҳамда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги қарор, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилиниши белгилаб қўйилган.
Қонуннинг муҳим принциплардан бири, бу шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги бўлиб, бунда аҳолини рўйхатга олиш жараёнида йиғилган шахсга доир маълумотлар махфий ҳисобланиши, улар респондентнинг розилигисиз ошкор этилмаслиги ва тарқатилмаслиги қатъий белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Қонунда, аҳолини рўйхатга олишни тартибга солиш соҳасида давлат бошқаруви, махсус ваколатли давлат органи, рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича Республика комиссияси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари, аҳолини рўйхатга олишда иштирок этувчи респондентлар ва рўйхатга олувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тартиби, тадбирларни молиявий таъминлаш асослари белгилаб берилган.
Бугунги кунда дунё бўйлаб кузатилаётган короновирус пандемияси сабабли бир неча давлатларда аҳолини рўйхатга олиш ишларини ўтказиш муддати кейинги йилларга кўчириш чоралари кўчирилган. (2020-йилдан, 2021-йилга Россия, Қозоғистон, Армения)
Аҳолини рўйхатга олиш ишлари кенг миқёсдаги, кўп вақт ва катта харажат талаб этадиган жараён бўлиб уни ўтказиш учун 2-3 йил давомида тайёргарлик ишлари олиб борилиши керак бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” 710-сон қорорига мувофиқ аҳолини рўйхатга олиш ишлари 2022-йилдан, 2023 йилга кўчирилди ва Ўзбекистон Республикасида аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021 йил 1-25 ноябр кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ўтказилиши белгилаб қўйилди.
Республикамизда аҳолини рўйхатга олиш бизга Аввало, аҳолининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, маълумоти, касби, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурслари, бандлиги ва ишсизлиги, даромад манбалари кабилар бўйича батафсил маълумот тўпланади, аҳоли жон бошига тўғри келадиган макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланади, юртдошларимиз миграцияси тўғрисида аниқ маълумотлар шакллантирилишида ёрдам беради.
Тўрткўл тумани статистика бўлими бош мутахасисси Р.Саманов
Do'stlaringiz bilan baham: |