вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқароларга янгидан ташкил этилган ва бўш
иш жойларида ишга жойлашиш, касб-кор тайѐргарлиги, ўз ишини ташкил этиш ва юритиш
масалалари бўйича маслаҳат ва касбга йўналтириш хизматлари кўрсатиш;
вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун фуқароларни ѐллашда иш берувчи
хусусий шахсларга кўмаклашиш;
вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларни кенг хабардор қилиш учун хусусий иш
берувчилар томонидан бериладиган иш турлари тўғрисидаги маълумотлар банкини
шакллантириш;
вақтинчалик бир марталик ишга ѐлланувчи фуқароларни вақтинчалик бир марталик
ишларни бажаришда жамоат тартибига риоя қилиш, паспорт режими қоидалари, шунингдек
меҳнат хавфсизлигининг асосий қоидалари тўғрисида хабардор қилиш;
манфаатдор иш берувчилар ва вақтинчалик бир марталик иш изловчи шахслар иштирокида
бўш иш ўринлари ярмаркаларини мунтазам равишда ўтказиш;
марказда вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқаролар учун зарур ижтимоий-маиший
шарт-шароитлар яратиш, овқатланиш шохобчалари ташкил этиш;
жамоат тартибини сақлаш, вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқаролар
томонидан қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш.
Марказнинг иш вақти ва тартиби шаҳар (туман) ҳокимлиги томонидан мазкур жойда
фуқаролар томонидан вақтинчалик бир марталик ишларнинг бажарилиши борасида юзага келган
ҳусусиятларни эътиборга олган ҳолда белгиланади. Қоидага кўра, марказнинг иш вақти соат 6.00
да бошланади, ишни тугатиш вақти соат 16.00. Марказ дам олиш кунларисиз ишлайди.
Заруратга қараб ҳокимлик марказнинг бошқача иш тартиби ва вақтини белгилаши мумкин.
Ҳузурида Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази ташкил этиладиган
шаҳар (туман) Бандликка кўмаклашиш маркази директорининг ўринбосари Вақтинчалик бир
марталик иш билан таъминлаш маркази директори ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган фаолият турларига киритилган
вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун фуқароларни ѐллашга, шунингдек, 16 ѐшга
тўлмаган шахсларни вақтинчалик бир марталик ишларга мустақил равишда ѐллашга йўл
қўйилмайди.
Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази кўргазмали ахборотлар ўрин олган
стендлар билан жиҳозланади, уларда:
вақтинчалик бир марталик ишларга оид таклифлар тўғрисидаги маълумотлар;
туман (шаҳар) корхоналаридаги мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар;
амалдаги меҳнат ва иш билан таъминлаш тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларидан
кўчирмалар;
меҳнат хавфсизлиги қоидаларига доир йўриқномалар, бошқа зарур маълумотлар
жойлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: