Эмлашга нисбатан иккиланиш. Ишончсизликка таъсир этувчи омиллар.
тиббиёт коллеж ва жамоат саломатлиги техникумларининг тингловчилари учун
Модул 2. Эмлаш ҳақидаги асосий маълумотлар
Ушбу модулни якунлагандан сўнг сиз қуйидагиларни амалга ошира оласиз: Вакциналар қандай ишлаши ва уларнинг организм учун фойдаси ҳақидаги суҳбатда ёрдам берадиган “ишчи иборалар”ни қўллаш.
1 Мамлакатимизда эмлаш қамрови бўйича маълумотларни таърифлаш ва унинг тенденциясига таъсир этувчи омилларни муҳокама қилиш.
2 Эмлаш хавфсизлигини таъминлаш жараёнлари ва санитария қоидалари ва меъёрларини таърифлаш.
3 Эмлашга нисбатан иккиланишни таърифлаш.
4
Эмлашга нисбатан иккиланиш
Юқоридаги таърифда “танлашларини” деган сўз муҳим аҳамиятга эга. Аҳоли вакиллари эмлаш учун келишлари ёки келмасликлари мумкин. Улар эмлашнинг барчасини ёки айримларини рад этишлари мумкин. Шунинг учун биз уларни бундай йўл тутишга нима мажбур қилаётганлигини тушунишимиз керак.
Эмлашга нисбатан ишончсизлик - бу ЖССТ стратегик маслаҳат кенгаши томонидан аниқланган ва яқинда тавсифланган тушунча бўлиб:
Эмлаш хизматлари мавжудлигига қарамай, эмлашга розилик беришнинг кечикиши ёки рад этишни танлашларини англатади.
Эмлашга нисбатан иккиланиш спектри
Эмлашга нисбатан иккиланиш
спектрининг шарҳлаш:
Баъзи аҳоли вакиллари барча эмлашларга рози бўладилар;
Баъзилари эмлашни рад этадилар, лекин бунинг тўғри эканлигига ишончлари комил эмас;
Баъзилари вакциналарнинг айримларини олишга рози бўладилар ва бошқа эмлашларни кечиктирадилар ёки рад этадилар;
Баъзилари барча эмлашларни оладилар, лекин озгина шубҳа қиладилар;
Баъзилари барча эмлашни рад этадилар ва буни баралла эълон қиладилар.
Масалан, COVID-19га қарши вакциналар ҳақидаги тарқатилаётган дезинформация, тенгсизлик ва аниқ маълумотни топиш қобилиятсизлиги эмлашга нисбатан иккиланишни хосил қилади, бу ўз навбатида аҳолини эмлашга қилинаётган сайи-харакатларни пучга чиқариши мумкин. Эмлашга нисбатан ишончсизлик кенг тарқалиб, глобал муаммони хосил қилди. Бундан ташқари эмлашга нисбатан иккиланишни билдираётган инсонлар камроқ ниқоб тақишмоқда ва ижтимоий масофани сақламаяптилар.
Эмлашга нисбатан иккиланишга таъсир қиладиган универсал стратегия йуқ. Аммо, тиббиёт ходимининг аҳоли вакилларига нисбатан қандай муносабатда бўлиши, уларнинг эмлашни қабул қилишларига катта таъсир кўрсатиши мумкин.